Мирзо улуғбек номидаги


«Чархпалак» технологиянинг тавсифи


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

«Чархпалак» технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талаба 
(ёки ўқувчи)ларни ўтилган мавзуларни ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, 
берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини 
баҳолашга ўргатишга, ҳамда қисқа вақт ичида ўқитувчи томонидан
барча талаба (ёки ўқувчи )ларнинг эгаллаган билимларини баҳолашга 
асосланган. 
Технологиянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларни дарс жараёнида 
мантикий фикрлаш, ўз фикрларини мустақил равишда эркин баён эта 
олиш, ўзларини баҳолаш, якка ва гуруҳларда ишлашга, бошқалар фикрига 
ҳурмат билан қарашга, кўп фикрлардан кераклисини танлаб олишга 
ўргатиш. 
Технологиянинг қўлланиши: технология ўқув машғулотларининг 
барча турларида дарс бошланиши ёки дарс охирида ёки ўқув предметининг 
бирон бир бўлими тугалланганда, ўтилган мавзуларни талаба (ёки 
ўқувчи)лар 
томонидан 
ўзлаштирилганлик 
даражасини 
баҳолаш, 
такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун 
мўлжалланган. Ушбу технологияни машғулот жараёнида ёки унинг бир 
қисмида якка, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. 
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар: тарқатма материаллар, 
рангли қалам (ёки фломастер)лар. 
Изоҳ: режа бўйича белгиланган мавзу асосида ҳамда ўқитувчининг 
қўйган мақсади (текшириш, мустаҳкамлаш, баҳолаш)га мос тайёрланган 
тарқатма материаллар (агар якка тартибда ўтказиш мўлжалланган бўлса, 
гуруҳ ўқувчилари сонига, агар кичик гуруҳларда ўтказиш белгиланган 
бўлса, у ҳолда гуруҳлар сонига қараб тарқатма материаллар тайёрланади). 
Машғулотни ўтказиш тартиби: 
-талаба (ёки ўқувчи)ларни (шароитга қараб) гуруҳларга ажратиш; 
-талаба(ёки ўқувчи) машғулотни ўтказишга қўйилган талаблар ва 
қоидалар билан таништириш; 
-тарқатма материалларни гуруҳ аъзоларига тарқатиш. 
-гуруҳ аъзолари томонидан якка ҳолда, мустақил равишда тарқатма 
материаллардаги вазифалар бажарилади; 


215 
-ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзи ишлаган тарқатма материалининг ўнг 
бурчагига гуруҳ рақамини ёзади, чап бурчагига эса ўзининг бирон-бир 
белгисини чизиб кўяди; 
-вазифа бажарилган тарқатма материаллар бошқа гуруҳларга 
«чархпалак айланмаси» йўналишида алмаштирилади; 
-янги гуруҳ аъзолари томонидан берилган материаллар ўрганилади ва 
ўзгартиришлар киритилади; 
-жамоалар томонидан ўрганилган ва ўзгартиришлар киритилган 
материаллар яна юқорида эслатилган йўналиш бўйича гуруҳлараро 
алмаштирилади (ушбу жараён гуруҳлар сонига қараб давом эттирилади); 
-материалларни охирги алмашишдан сўнг ҳар бир гуруҳ ва ҳар бир 
гуруҳ аъзоси ўзлари илк бор тўлдирган материалларини (гуруҳ рақами ва 
ўзлари қўйган белгилари асосида) танлаб оладилар
-ҳар бир гуруҳ аъзосининг ўзлари белгилаган жавобларига бошқа 
гуруҳ аъзоларининг тузатишларини таққослайдилар ва таҳлил қиладилар; 
-ўқитувчининг тарқатма материалда берилган вазифаларини ўқийди 
ва жамоа билан биргаликда тўғри жавобларни белгилайди;
-ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) тўғри жавоб билан белгиланган жавоблар 
фарқларини аниқлайдилар, керакли баллни тўплайдилар ва ўз-ўзини 
баҳолайдилар. 
Наъмуна сифатида Андижон қишлоқ хўжалик институтида кимё
фанидан «Аниионлар аралашмаси анализи» мавзуси бўйича талабалар 
билимларини «Чархпалак» технологияси элементи асосида баҳолашни
кўриб чиқамиз.(1-жадвал).Бунинг учун ҳар бир талабага жадвал
кўринишида тарқатма материаллар дарсни якунловчи босқичида 
тарқатилади: 
1-жадвал 
Энг муҳим хоссалари 
SO
4
2-
CO
3
2-
Cl
-
CH
3
COO
-
 

Охакли сувни 
лойқалаштиради 


BaCl

билан оқ чўкма хосил 
қилади 


2-гурух аниони 


3-гурух аниони 


AgNO
3
таъсирида 
оқ
сузмасимон чўкма хосил 
қилади 


Гурух реагенти BaCl
2


... 
иони 
сувни 
таъм 
сифатини белгилайди 


Гурух реагенти мавжуд эмас 



216 

Тирик организмда … ли 
аралашмалар рН қийматини 
сақлаб туради 

10 Натрий ва калийнинг …ри 
хужайрада осмотик босимни 
ушлаб туради 


5-6 та тўғри жавобга-қониқарли; 7-8 та тўғри жавобга -яхши; 9-10та 
тўғри жавобга – аъло баҳоси билан рағбатлантирилади. 
Талабаларга тарқатма материаллар билан қандай ишлаш
ўргатилади ва маълум вақт (10-дақиқа) берилади. Белгиланган вақт 
тугагандан кейин ўқитувчи слайд ёки плакат кўринишида 1-жадвални 
талабалар эътиборига ҳавола этилади. Жадвал остидаги баҳолаш
мезонлари асосида ҳар бир талаба ўзи тўплаган балларни ўзи
ҳисоблайди ва тарқатма материалларни ўқитувчига қайтариб беради. 
Ноанъанавий усулда талабаларнинг ушбу мавзу буйича назарий 
маълумотларга эга бўлишлари, олган назарий билимларини амалий ва 
лаборатория машғулотларида қўллаши, уни таҳлил этишлари, 
билимлар асосида реакция тенгламаларини ёзишлари ва уларни баҳолаш 
каби билим олиш жараёни самарадорлигининг ортиб бориши кўриниб 
турибди. 
Бундай педагогик ҳамкорлик ўзига хос хусусиятларга эга
бўлиб, улар натижасида қуйидагиларга эришилади: 
-талаба нинг дарс давомида фаол бўлишга, мустақил фикрлаш, ижод 
этиш ва изланишга мажбур этади. 
-талабалар ни ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишини
доимий равишда ошиб боришини таъминлайди. 
-талаба нинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар
бир муаммога ижодий ёндошишини кучайтирради. 
Бундай усул талабалар билимини ҳар бир мавзу бўйича баҳолаш, 
уларни жамлаш ва умумлаштириш, шунингдек, якуний баҳолашнинг 
объектив бўлишига, талабани ўз-ўзини баҳолашга ўргатишга ва қисқа
вақт ичида ўқитувчи томонидан барча талабаларнинг эгаллаган
билимларини баҳолашга ёрдам беради. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling