Мирзо улуғбек номидаги
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Тошкўмир.
1.Нефть
- газсимон, суюқ ва қаттиқ углеводородларнинг аралашмасидан иборат мойсимон, ранги - сариқ ёки оч-қўнғир рангдан қора ранггача, ёқимсиз ҳидга эга, сувдан енгил бўлган суюқликдир. Саноатда нефтдан ракеталар учун, дизель ҳамда ички ёнув двигателлари учун ёнилғи, сурков мойлари, парафин мойи, яъни вазелин ва бошқа маҳсулотлар олинади. 2.Тошкўмир. Тошкўмир махсус кокс печларида ҳавосиз шароитда қиздириб, қуруқ ҳайдалади (коксланади), бунда учувчан моддалар, углерод ва кул аралашмасидан иборат говак бирлашма (субстанция) - кокс ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган аралашма совутилганда ундан тошкўмир смоласи, аммиак суви, кокс гази деб аталувчи газсимон маҳсулотлар олинади. 3.Табиий газ таркибида кўпроқ молекуляр массаси кичик бўлган углеводородлар бўлади. Унинг тахминий ҳажм жиҳатдан таркиби қуйидагича: 80-98% метан, 2-20% унинг энг яқин гомологлари - этан, пропан, бутан ва озроқ миқдорда аралашмалар - водород сульфид, азот, нодир газлар, углерод (IV) оксид ва сув буғлари. Ҳозирги вақтда табиий газ кимё саноатида ҳар хил синтетик ва органик бирикмалар олишда асосий хомашё бўлиб қолмоқда. “Ассесмент” технологияси қўлланилганда талабалар ҳар томонлама холис баҳоланади. “Ассесмент” технологияси талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари (БКМ) даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами ҳисобланади. Технология қуйидаги уч мақсадга хизмат қилади: 1) ўқувчиларнинг БКМни ҳар томонлама, холис баҳолаш; 2) ўқувчиларнинг БКМни ривожлантириш имкониятларини аниқлаш; 219 3) ўқувчиларнинг БКМни ривожлантиришга хизмат қиладиган истиқболли режа (мақсадли дастур)ни шакллантириш. Масалан, “Ассесмент” технологиясида талабалар 4 хил ҳолатда баҳоланади: тест, муаммоли вазият, амалий кўникма, симптом. Углеводородларнинг табиий манбаларига оид тест саволлари тузилади, мавзуга оид муаммоли вазиятли саволлари, нефтни қайта ишлашга доир кимёвий реакциялар берилади. Табиий газ ҳамда қаттиқ ёқилғига доир симптом саволлари берилади. Талабалар олинган назарий билимлар асосида берилган вазифаларни бажаришади. Сўнгги йилларда мазкур технология таълим тизимига ҳам самарали жорий этилмоқда. Айни вақтда республика таълим муассасаларида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари камида тўртта топшириқ бўйича баҳоланмоқда. Шундай қилиб, глобаллашув шароитида таълимнинг янгиланиши, ўзига хос характер касб этишида ўқитиш ғояларини янгича талқинда асословчи инновациялар муҳим аҳамиятга эга. Кимё фанларни ўқитишда илғор хорижий тажрибаларга таянган ҳолда Кейс, ассесмент таълим технологияларидан фойдаланиш, ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling