Мирзо улуғбек номидаги


Использованная литература


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

Использованная литература: 
1. Абасов 3. Инновационность в образовании и подготовка учителей // 
Alma mater ВВШ- 2001. -№4.-С.7-9. 
2. Аванесов B.C. Основы научной организации педагогического контроля в 
высшей школе: Учебное пособие для слушателей Учебного центра. -
М.:МИМиС, 1989.-107 с. 
АНАЛИТИК КИМЁДА “МИҚДОРИЙ АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ” 
МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Мирхамитова Д.Х., Атаджанова Д.Ш., Абдувохидов Д.И.,
Атоева М.О. 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ш. 
Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи,биринчи навбатда ёшлар 
тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура 
ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб 
жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг 
долзарб вазифаларидан биридир. Шу боисдан ҳам бугунги кунда 
ёшларнинг таълим-тарбияси Республикамизнинг давлат сиёсатида устивор 
аҳамият касб этмоқда. 
Эндиликда Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли 
фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил бораётганлиги учун кадрлар 
тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, давлат ижтимоий сиёсатида шахс 
манфаати ва таълим устуворлиги қарор топди. Ўқув-тарбиявий жараённи 
педагогик технологиялар билан таъминлаш зарурати ҳам Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш шартларидан биридир. 
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да таълимнинг табиий 
йўналиши бўлимида кўрсатиб ўтилган талабаларнинг табиат ҳақидаги дунё 
қарашини бойитиш, уларда мустақил фикрлаш туйғуларини қарор 
топтириш, олинган назарий ва амалий билимларни ҳаётга тадбиқ этишни 
амалга оширишга қаратилганлиги билан белгиланади.  
Ҳозирги кунда аналитик кимё фани ўсимлик ёки ҳайвон 
организмларидаги, 
тупроқдаги 
моддаларнинг 
таркиби, 
уларнинг 
ўзгаришлари, 
ҳаёт 
фаолиятидаги 
ролини, 
моддалар 
ва 
улар 
аралашмасининг сифат ва миқдорий таркибини, электрокимёвий 
усулларни ўрганади, шу боис аналитик кимё усулларини талабалар чуқур 
ўрганишлари лозим. 
Маълумки, аналитик кимёнинг анализ усулларини сезгирлиги
экспрессивлиги, танлаб таъсир этувчанлигини ўзига хослиги муҳим ўрин 


238 
тутади. Ҳозирги даврда атроф муҳитни мухофаза қилиш инсоният олдида 
турган муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Сув ва ҳавонинг 
тозалигини назорат қилиш, чиқиндисиз технология яратиш ва ҳоказо 
масалаларни ҳал қилишда миқдорий анализ усулларининг аҳамияти катта. 
Ушбу ишда «Миқдорий анализ усуллари» мавзусини ўқитишни 
интерфаол усуллар асосида ташкил қилишга бағишланган. Маълумки 
аналитик усуллар, шу жумладан миқдорий анализ усуллари кўплаб ишлаб 
чиқариш корхоналарининг лабораторияларида кенг қўлланилади. Шу 
сабабли ушбу мавзуни талабаларга замонавий педагогик технологиялар, 
интерфаол усуллар асосида тушунтириш, уларда мустақил фикрлаш 
туйғуларини қарор топтириш, олинган назарий ва амалий билимларни 
ошириш мухим аҳамият касб этади. 
Интерфаол усулларнинг мақсади. Талабаларни билим олишини ва 
тафаккурини ривожлантиради ҳамда фикрлашини оширади, ишлаш учун 
қулай шароит вужудга келтиради. Бу усуллар талабаларнинг материални 
ёдда сақлаб қолишга ва мантиқий фикрлашга қаратилган. 
Усулларнинг қўлланилиши: маъруза, лаборатория ва амалий 
машғулотларида фойдаланиш мумкин. 
Таълимга инновацион технологияларни киритилиши дарс мазмунини 
ўзгаришига олиб келади. Бугунги кунда услубчилар томонидан 
талабаларни дарс жараёнига жалб 
қилувчи янгидан-янги интерфаол 
усуллар ишлаб чиқилмоқда. Айниқса, бу борада кейс-стади усулларидан 
самарали фойдаланилмоқда. 
Кейс-методининг афзалликари: 
а) усул аниқ вазиятлар учун мўлжалланган бўлиб, бир неча 
вариантлар мавжуд бўлиши ва улар бир-бири билан солиштирилиши 
мумкин; 
б) урғу тайёр билимни олишга эмас, эгаллашга қаратилади; 
в) методдан фойдаланиш натижаси фақатгина билим эмас, фаолиятга 
тадбиқ этишни ҳам кўзда тутади; 
г) 
метод 
технологияси 
қуйидагича: 
аниқ 
вазиятнинг 
моделлаштирилган кўриниши ишлаб чиқилади ва шакллантириш учун 
зарур компонентлар комплексида намоён бўлади; 
д) бунда талабаларнинг ҳаётий қарашлари ҳамда касбий ўринлари 
кўринади. 
Аналитик кимёда “Миқдорий анализ усуллари” мавзусини ўқитишда 
кейс-стади методидан фойдаланиш талабаларни мантиқий фикрлашга ва 
назарий билимларини амалиётга қўллашга ёрдам беради. 
Кейс усулларининг вазифаси - талабаларни геологик объектлардаги 
реакциялар тўғрисида тўлиқ маълумот олишига эришишдир.  
Кейсни бажариш босқичлари ва топшириқлар қуйидагича:  
• Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни
белгиланг; 


239 
(индивидуал ва кичик гуруҳда).  
• Дастурни тўғри ишлаши учун бажариладиган ишлар кетма-
кетлигини  
белгиланг (жуфтликдаги иш). 
1-КЕЙС МАЗМУНИ: 
Бундан бир неча ой илгари Янгийўл тумани ИИБ га фуқаро томонидан 
сотиб олинган заргарлик буюмларини қалбаки эканлиги тўғрисида
маълумот келиб тушди. Заргарлик буюмларини тахлил қилиш натижасида 
шу нарса маълум бўлдики, уларнинг сиртига тилла ранг берувчи қўрғошин 
ацетат моддаси билан қопланганлиги аниқланди. 
1-Топшириқ: Қўрғошин ацетат моддаси борлигини қайси аналитик 
усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин. 
2-КЕЙС МАЗМУНИ: 
Самарқанд вилоятининг Ғарбий қисмидаги туманларда ер ости 
сувларининг истеъмолга яроқсизлиги йилдан йилга ошиб борди ва ахоли 
орасида хар хил касалликликлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Эколог ва 
кимёгарларнинг изланишлари натижасида маълум бўлдики, ер остидаги 
артезиан қудуқлари таркибидаги сульфатли ва карбонатли тузларнинг 
меъёридан ортиб кетганлигидир. 
1-Топшириқ: Аналитик анализ усуллари бўйича сувнинг қаттиқлигини 
аниқланг. 
2-Топшириқ: Йиллар давомида сувнинг қаттиқлиги кескин ошишига 
сабабчи бўлган омилларни топинг. 
Ўқитувчи: бугунги дарсимиз бир неча экспертлар билан ўтказилади ва 
улар шу аудиториядан бўладилар. (гуруҳни сонига қараб 3-6 гуруҳга 
бўлади) 
Талабалар: улар ўқитувчининг йўлланмасига биноан гуруҳларга 
бўлиниб, вазифани олишга тайёр ҳолатда столлар атрофида ўтирадилар. 
Услубий асос: Ўқитувчи гуруҳни дарс мақсади билан таништиради
муаммони муваффақиятли ечиш учун масъул муносабатни шакллантиради. 
Талабалар: муаммоларнинг ечимига нисбатан ўз фикрларини 
билдирадилар. 
Якуний хулоса чиқариш. 
Шундай қилиб, дарс давомида муаммолар устида фаол ишланади ва 
талабаларни фикрлари тингланади ва умумий тўғри натижага эришилади. 
Бундан кўриниб турибдики, интерфаол усулларни дарс ўтишда 
қўлланилиши эгалланган билимларнинг ҳаётдаги тадбиқи ва маънавий 
даражадаги роли кучайтирилади. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling