Мирзо улуғбек номидаги


НЕФТСИЗ БИТУМЛАР АСОСИДА ОЛИНГАН КОМПОЗИЦИОН


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

НЕФТСИЗ БИТУМЛАР АСОСИДА ОЛИНГАН КОМПОЗИЦИОН 
МАҲСУЛОТЛАРНИ СИНАШ НАТИЖАЛАРИ 
 
Жуманиязов М.Ж., Аитова Ш.К., Жуманиязова Д.М. 
Урганч давлат университети 
Ушбу композиция металл юзаларнинг оксидланган қисмларини 
пассивлашда коррозия маҳсулотлари темир оксидлари ўрнига юзаларда 
барьер типидаги бирикмалар қобиқлар шаклида ҳосил бўлади. Бу қобиқлар 
металл асослари билан кимёвий боғланган бўлиб, улар биргаликда ўсган 
майда ультрамикроскопик ўлчамдаги кристаллардан ташкил топган.
Максимал даражада камчиликларсиз зангга қарши қопламалар синтез 
қилиш учун госсипол смоласи асосидаги нефтсиз битумлар таркибига 
сирт-фаол моддалар, кислотали коррозия ингибиторлари ва бошқа 
бирикмалар қўшиш зарурияти туғилди. Экстракцион фосфат кислотаси, 
гексаметилентетрамин, фурфурил спирти ва гидролиз лигнини айнан 
шундай хоссаларга эга бўлган моддалардир. Янги синтез қилинган 
композицияда Н
3
РО
4*
(СН
2
)
6
N

бирикмаси ҳосил бўлиши яққол намаён 
бўлди. 
Мураккаб механизмли электрокимёвий жараёнлар коррозион 
емирилишнинг асоси ҳисобланади. Кўп йиллик тадқиқодларимиз 
натижаларининг кўрсатиши бўйича ушбу механизмни бузишда - яъни 
металлар коррозиясига қарши воситалар яратишда кўп компонетли 
композицияларни ишлатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ҳавола қилинаётган ушбу ишда асосий манба сифатида госсипол 
смоласи асосидаги нефтсиз битум, фурфурил спирти, экстракцион фосфор 
кислотаси ва гексаметилентетрамин олинди. Госсипол смоласи асосидаги 


111 
битумнинг зангга қарши восита сифатида ишлатилишининг бош омили, 
унинг таркибида фенол, карбоксил ва гидроксил функционал 
гуруҳларининг мавжудлиги бўлиб, улар коррозия маҳсулотлари ва темир 
ионлари билан хелат типидаги комплекс бирикмалар ҳосил қилиш 
хусусиятига эга. Ушбу таркиб билан ишланган юзаларда 2 валентли Fe 
бирикмалари юзада тикилган структурали қуйидаги кўринишдаги юпқа 
қабиқлар ҳосил қилади. 
Таркибдаги гексаметилентетрамин ўз навбатида ушбу мустаҳкам 
қобиқни турли кислотали агрессиялардан узоқ муддат сақлашга хизмат 
қилади. Ўтказилган синовлар натижаларига кўрасатишича, металл юзалари 
ушбу таркиб билан ишланганда поляризацион қаршилик катталиги ошади, 
металнинг стационар потенциаллигининг мусбатга силжийди.
Изланаётган 
композицияларнинг 
кўп 
компонетли 
тузли 
муҳитлардаги металларни ҳимоялашдаги таъсир доирасини янада 
кучайтириш мақсадида таркибга экстракцион фосфат кислотанинг 
киритилиши яхши самара бериши аниқланди.
Илмий изланишлар натижасида олинган маълумотлар ва стандарт 
талабларга мувофиқ қилинган синовлар кўп компонентли тузли муҳитда 
металларни коррозиядан самарали ҳимоя қилувчи, импорт ўрнини босувчи 
янги рақобатбардош композициялар олиш имконияти исботланди.
Электрокимёвий синовлар, намуналарга агрессив муҳит таьсир 
эттирилганидан сўнг ўтказилди. Синовлар 3 та ўхшаш намуналарда 3 хил 
муддатларда 90-540 кун давомида сақлаш йўли билан олиб борилди. 
Металларнинг коррозион ҳолати, анод қутбланиши эгри чизиқларининг 
характери бўйича баҳоланди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда 
яратилган қопламада синергитик хоссали, металл юзасида юпқа мустаҳкам 
қобиқ ҳосил қилувчи, коррозияга чидамли ҳамда металл билан юқори 
адгезияланувчи қатлам пайдо бўлиши аниқланди.
Таклиф этилган таркиблар коррозия чуқурлигига боғлиқ равишда 20-
30 минут давомида металларнинг ташқи сиртида деярли 100 % гача зангни 
йўқолишини таъминлайди.
Амалий тадқиқодлар кўрсатишича, металл юзаларини пассивация 
қилмасдан бир босқичнинг ўзида ҳам фосфатлаш, ҳамда зангга қарши 
самарали восита билан таъминлаш имконияти пайдо бўлди. Бу композиция 


112 
тежамкор бўлиб жараёнларини енгиллаш-тиришга, шунингдек, қоплама 
ҳимоя функциясининг кучайишига имконият туғдиради. Тадқиқотларимиз 
натижаларига кўра, қоплама ҳосил қилиш жараёнини 20- 40 
0
С да ўтказиш 
мақсадга мувофиқ, юқори ҳароратларда (45-50 
0
С) қопламанинг 
шаклланиши яна ҳам тезлашди, аммо металл юзаларидаги қопламаларда 
ёриқлар ҳосил бўлиши кузатилди. Шунинг учун қопламанинг юзада 
шаклланиши учун оптимал ҳароратни сақлаш тавсия қилинади. Ишлов 
берилган деталларда техник операциялар оралиқларида 9 ой ва ундан кўп 
муддат сақланганда ҳам занглаш аломатлари намоён бўлмагани кузатилди, 
аксинча қатламнинг мустаҳкамлиги янада ошди.
Яратилган композициялар таркибий қисмларининг маҳаллий саноат 
чиқиндилари эканлиги, олиш технологиясининг соддалиги, ишлатишга 
қулайлиги ва кўп компонентли тузли муҳитда самарадорлигининг 
юқорилиги билан бошқа аналогларидан устун туради. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling