Модда ва энергия алмашинуви физиологияси
Download 145 Kb.
|
Sirtqi 6 mavzuМОДДА ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1г углевод кислород таъсирида парчаланиб 4,1 ккал ёки 16,7 кДж энергия ажратади.
Углеводлар одам организмида асосан энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. Айниқса, жисмоний иш бажарганда улар биринчи бўлиб парчаланади ва ҳужайра тўқималарини, айниқса мускулларни иш фаолияти учун зарур бўлган энергия билан таъминлайди.
Катта одамнинг бир кунлик овқати таркибида 350-450 г углевод бўлиши керак. Овқат таркибида исътемол қилинган полисахаридлар ҳолатидаги углеводлар оғиз бўшлиғида птиалин, ошқозон-ичакларида амилаза ферментлари таъсирида монсахаридлар га парчаланиб, қонга сўрилган тўқима ва ҳужайраларга етиб боради. Кислород таъсирида парчаланиб, энергия ҳосил қилади
Сув одам организмининг барча ҳужайра ва тўқималарининг таркибий қисмига киради. Ҳар бир тўқиманинг физиологик ҳоссасига кўра, унинг таркибидаги сув миқдори турлича бўлади.
Катта ёшдаги одамлар танасининг 50-60%ни сув ташкил қилади ёшларнинг танасида эса миқдор бундан кўпроқ бўлади. Масалан, чақалоқни тана массасининг 80% ни сув ташкил этади. Сув эритувчанлик ҳоссасига эга. Организмдаги барча кимёвий моддаларнинг аксарият қисми қон плазмасидаги, ҳужайраларнинг поротоплазмасидаги сувда эриган ҳолда бўлади. Шунинг учун сув моддалар алмашинувида муҳим рол ўйнайди.
Download 145 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling