Модда ва энергия алмашинуви физиологияси
Download 145 Kb.
|
Sirtqi 6 mavzuМОДДА ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ
Катта ёшдаги одам 1 сутка давомида 50-78 мг витамин С олиши керак Витамин А асосан ҳайвонот маҳсулотларидан тайёрланган озиқа - балиқ мойида, сариёғда, сутда, тухум сариғида, буйракларда, балиқ уруғида бўлади. Ўсимликлардан сабзи, ўрик қизил гармдори, помидорда.
Витамин А организмнинг ўсишига таъсир этади. Овқатда бу витамин етишмаса болалар яхши ўсмайди, тиши, сочи чиқиши ўзгаради,ўпкаси ва ичаклари зарарланади. Шапкўрлик касаллиги пайдо бўлади. Одам 1 суткада 1 мг миқдорда витамин А олиши керак
В группа витаминларига эса В, В 2, В 6 , В 12, лар киради. Витамин В утлеводлар алмашинуви жараёнларига таъсир этади. У углеводлар жадал алмашинадиган органларнинг нерв системаси, юрак мускулларнинг нормал ҳаёти учун зарур. Овқатда витамин В, бўлмаса, бери-бери касаллиги келиб чиқади. Витамин В2 ни катта ёшдаги одам етарлича олмаса, кўриш қобилияти сусаяди ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси зарарланади.
Моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган энергиянинг бир қисми химиявий энергия сифатида синтез процесслари учун қолади. Энг кўп қисми иссиқлик энергияси сифатида сарф қилинади, фақат 1/4 қисмигина механик энергияга айланиб кетади. Жуда оз қисми эса электр энергиясига айланади. Масалан: мускул қисқариб, анчагина механик иш қилиши мумкин, лекин бунда сарф этилган энергия ташқарига иссиқлик энергияси тарзида чиқарилади.
Download 145 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling