3. трансформация – ҳужайранинг ирсий аҳбороти ажратилган ДНК орқали
узатилиши, натижада геном ўзгартирилади
Ирсий аҳборот узатилишини ўзига ҳослиги
Конъюгация натижасида плазмида ДНК молекуласини узатилиш эҳтимоли
1000 га 1 ѐки 10 000 га 1.Агар вектор фаг ѐки вирус асосида яратиган бўлса у
нисбатан агрессив бўлиб эҳтимоллик яна 100 – 1000 мартага ошади. Вирус ва фаг аҳборотларидан қутилиш анча қийиндир.
Ахборот оқимининг ДНК-РНК-оқсил йўналишида узатилиши молекуляр биологиянинг асосий постулатидир.
Hozirgi zamon biologiyasining asosiy postulati DNK RNK ni, RNK dan oqsilni hosil bo`lishi. Bunda DNK – axborot xazinasi, u oqsil biosintezida bevosita ishtirok etmaydi. Demak, genlar ta’sirida birlamchi mahsulot sifatida ikki turdagi makromolekulalar hosil bo`ladi. Bular avvalo oqsil, mRNK va uning rRNK, tRNK turlari va ba’zi minor RNK lar.
Транспозонлар ёки мобил генлар.
Кўчиб юрувчи генетик элементлар айни вақтда транспозицион элементлар ёки транспозонлар деб ҳам аталади. Транспозонлар хилма-хил структурага эга бўлсаларда, барча транспозон молекулаларининг икки четида махсус нуклеотидлар изчиллиги, марказий қисмда эса ДНК молекуласининг белгиланган жойида "ёпишқоқ" учлар ҳосил қилиб нотекис кесувчи транспозаза ферментини синтез қилувчи ген мавжуддир. Транспозаза ферменти ҳужайрадаги ДНК молекуласини " ёпишқоқ" учлар ҳосил қилиб кесади ва айни пайтда транспозон учларига қовуштиради. Ҳосил бўлган хромосома ДНКси ва транспозон ДНКсидан иборат қовушма ҳужайра ДНК бўлакларини боғловчи фермент лигаза таъсирида ўзаро боғланади. Транспозонларнинг ҳужайра ДНКсига интеграцияси қуйидагича амалга ошади.
Транспозонлар хромосомада ўз ўрнини ўзгартирганда ирсият ҳам ўзгаради. Одатда яшаш муҳити кескин ўзгарганда транспозонларнинг кўчиб юриши ортади. Шу сабабдан кўчиб юрувчи генетик элементлар иштирокида ген мухандислигига асосланган кўпгина биотехнологик жараёнлар яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |