Ҳалқасимон ва суперспирал ДНК молекулалари.
Прокариот организмлар – бактериялар ва ДНК га эга вирусларда эукариотлардан фарқли ўлароқ шаклланган хромосома бўлмайди, унинг ўрнига ҳалқасимон кўринишга эга бўлган эркин ҳолдаги ДНК молекуласи мавжуд. Бундан ташқари прокариотларнинг ДНК сида репликация нуқтаси фақат битта бўлади. Бинобарин, репликация ҳалқасимон ДНК нинг фақат бир жойидан бошланиб юқорида қайд этилган учта жараён орқали битта бошланғич ҳалқасимон ДНК дан иккита янги ҳалкасимон ДНК синтезланиши билан тугалланади. Улар янги ҳосил бўлган иккита ҳужайрага биттадан бўлиб ўтади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ДНК репликациясининг молекуляр механизми дастлаб микроорганизмларда кашф этилган эди.
Хромосоманинг хроматидаларидаги ДНК молекулалари, гистон оқсилларидан ташкил топган қурилмалар, гистон бўлмаган оқсиллар иштирокида кўп марта спираллашиб, тахланиб, зичлантирилиб жойлаштирилган ҳолатда бўлади бунга суперспираллашган ДНК дейилади. Бу жараён оқибатида ДНКнинг спираллашиш даражасига қараб қуйидаги молекуляр структура қисмлари намоён бўлади
1) ДНК нинг ўз ўқи атрофида спираллашиши;
а) ДНК нинг биринчи даражали суперспирали айрим нуклеосомалар шаклида амалга ошади. Нуклеосома ДНК молекуласи билан гистон оқсилларининг иштирокида ҳосил бўладиган комплекс қурилма ҳисобланади.
б) ДНК нинг иккинчи даражадаги суперспирали юқорида баён этилганидек спиралсимон ўралган учта ДНК молекуласи ўралган нуклеосомалардан иборат нуклеопротеид комплекси тарзида намоён бўлади.
с) ДНК молекуласининг спираллашиб қисқариб бориши шу тартибда яна давом этади ва яна янги қатор суперспираллашган нуклеосомалар комплекслари ҳосил бўлади. Уларни бир – бири билан ДНК нинг 30-100 жуфт нуклеотидлардан ташкил топган қисми боғлаб туради. ДНКнинг бу қисми учун таянч вазифасини H1 гистон оқсили бажаради.
РНК Молекуляр касалликлар: ферментопатиялар ва ноферментапатиялар.
Ферментопатиялар (yunoncha - azob-uqubat, kasallik; sinonim enzimopatiya) – Biron bir ferment faoliyatining yo'qligi yoki buzilishi natijasida rivojlanadigan kasalliklarning yoki patologik sharoitlarning umumiy nomi.
Do'stlaringiz bilan baham: |