Молия фани бўйича маърузалар матни
Молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функцияларни бажаради
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функцияларни бажаради:
• тақсимлаш; • тартибга солиш; • назорат. Давлат кредитининг тақсимлаш функцияси орқали давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ёки муддатлилик, ҳақлилик ва қайтарувчанлик принсиплари асосида улардан фойдаланиш амалга оширилади. Давлат қарз олувчи (қарздор) сифатида майдонга чиқиб, о ъз харажатларини молиялаштиришни қўшимча маблағлар билан таъминлайди. Саноати тараққий этган мамлакатларда давлат қарзлари бюджет дефицитини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда давлат қарзлари орқали олинадиган тушумлар бюджет харажатларини молиялаштиришнинг солиқлардан кейинги иккинчи методидир. Бу нарса солиқ тушумларининг ошишига нисбатан бюджет харажатлари о ъсиш суръатларининг юқори поғонадалиги билан изоҳланади. Капитал характердаги харажатларни қарзга олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш маълум чегараларда ижобий аҳамиятга эга. Масалан, мактаб ёки кутубхона энг камида 30-50 йил хизмат қилганлиги учун бир эмас, бир неча авлоднинг эҳтиёжларини қондириши мумкин. Шундай экан, нега уларнинг қурилиши мактаб ва кутубхонанинг хизматидан фойдаланишга улгурмайдиганламинг солиқлари ҳисобидан бир неча йилга тўланиши керак? Бундай ҳолатларда ана шунга о ъхшаган объектларни қуриш билан боғлиқ бўлган молиялаштириш масалаларини уларнинг хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлган барча авлоднинг зиммасига юклаш оқилонадир. Ўз навбатида, молиялаштириш манбаларини вақт нуқтаи назаридан узайтириш (чўзиш) о ъша муддатга заёмлар чиқариш йўли билан ҳам таъминланиши мумкин. Бу ҳолда мактаб ёки кутубхона қураётган авлод кейинги авлод билан бир хил молиявий юкни ўз елкасида кўтаришга мажбур. Чунки бу ҳолда улар томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобидан асосий қарз, улар бўйича фоизлар ҳам қайтарилади. Шундай қилиб, давлат кредити тақсимлаш функциясининг ижобий таъсири натижасида, вақт нуқтаи назаридан, солиқ юки оғирлигининг нисбатан текисроқ тақсимланишига эришилади. Давлат қарзлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш даврида олинаётган солиқлар миқдори ошмайди ва унинг оғирги ортмайди. Акс ҳолда, яъни харажатларни молиялаштиришга давлат томонидан қарзга олинган маблағлар жалб қилинмаса, бу нарсани, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, фақат солиқлар миқдорини ошириш ва унинг оғирлигини орттириш эвазига молиялаштириш мумкин. Шунинг учун ҳам олинган кредитлар қайтарилаётган пайтда солиқлар уларни тўлаш учун олинмасдан, балки қарзлар бўйича фоизларни қайтариш учун ҳам олинади. Давлат қарзига хизмат қилиш ва уни қайтариш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштиришда солиқлар асосий, лекин ягона манба эмас. Бундай харажатларни молиялаштириш манбалари маблағлардан фойдаланишнинг йўналишларига боғлиқ. Агар давлат томонидан жалб қилинган капиталлар унумли жойлаштирилса, қуриб битказилган объект ишга тушганидан сўнг фойда келтира бошлайдики, унинг ҳисобидан, жумладан, олинган қарзлар қайтарилади. Бу ҳолда солиқ юки оғирлигининг кучайтирилишига ҳеч қандай ҳожат қолмайди. Давлат қарзларини жалб қилиш эвазига олинган капиталлардан унумсиз фойдаланилса, масалан, улаи ҳибобидан лиаибий ёки ижтихноий харажатлар молиялаштирилса, уларнинг қайтаришнинг ягона манбаи солиқлар ёки янги қарзлар бўлиши мумкин. Олдин чиқарилган заёмларни қайтариш учун давлатнинг янги заёмларини жойлаштирилишига давлат қарзларини қайта молиялаштириш дейилади. Давлатнинг қарз олиши натижасида солиқ оғирлигининг кучайиши уларнинг муддатига ва қарз олувчи томонидан тўланадиган кредитларнинг фоизлари даражасига боғлиқ. Инвестор учун давлат қарзининг даромадлилик даражаси қанча юқори бўлса, давлат шунчалик катта солиқлар қисмини улами қайтариш учун йўналтиришга мажбур. Давлат қарзининг ўлчами қанчалик катта бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, уларга хизмат қилиш учун йўналтирилаётган маблағламинг салмоғи шунча юқори бўлади. Давлат ўз кредити орқали кредит муносабатларига кириша туриб, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда пул муомаласининг ҳолатига, пуллар ва капиталлар бозоридаги фоиз ставкаларининг даражасига, ишлаб чиқаришга ва аҳоли бандлилигига таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида давлат кредитидан онгли равишда фойдаланиб, у ёки бу молиявий сиёсатни амалга ошириши мумкин. Давлат қарзларни инвесторламинг турли гуруҳлари ўртасида жойлаштириб, пул муомаласини тартибга солади; жисмоний шахсламинг маблағларини жалб қилиб, уларнинг тўловга қобилиятли талабини камайтиради. Давлат кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш харажатлари, масалан, инвестициялар молиялаштирилса, муомаладаги нақд пул массасининг мутлақ қисқариши содир бўлади. Шунингдек, давлат кредити ҳисобидан ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақлари молиялаштирилса, аҳолининг тўловга қобилиятли талабининг таркибий тузилиши ўзгарса-да, муомаладаги нақд пул массаси ўзгармасдан қолаверади. Давлат қимматли қоғозларини сотиш, сотиб-олиш ёки уларнинг гарови асосида кредитлар бериш бўйича Марказий банк томонидан амалга ошириладиган операциялар мамлакат тижорат банклари ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Молиявий бозорда қарз олувчи сифатида майдонга чиқиб, давлат қарзий маблағларга бўлган талабни оширади ва бунинг ҳисобидан кредит баҳоларининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади. Давлатнинг талаби қанча юқори бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ссуда фоизининг даражаси шунча юқори бўлади ва тадбиркорлар учун кредит шунчага қимматлашади. Қарз маблағларининг қимматлиги ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлар инвестицияларининг қисқаришига мажбур қилади ва бир вақтнинг ўзида, у давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш кўринишидаги жамғармаларни рағбатлантиради. Маълум чегарага етгунга қадар бу жараён ишлаб чиқаришга кескин салбий таъсир кўрсатмайди. Агар мамлакатда эркин капиталлар етарли даражада бўлса, улар тўлиқ қўшиб олингунга қадар салбий таъсир даражаси нолга тенг бўлиб қолаверади. Шундан кейингина молиявий бозордаги давлатнинг фаоллиги ссуда фоизининг ўсишида ўз ифодасини топади, пул жамғармаларининг катта қисмини унумсиз фойдаланишга жалб қилиниши эса иқтисодий о ъсиш суръатларини сусайтиради. Давлат кредитор ва кафил сифатида фаолият кўрсатиб, хориждан қарзга олинган маблағлар ҳисобидан миллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига талабни вужудга келтириб, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлилигига ижобий таъсир кўрсатади. Саноати тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес, маҳсулот экспорти ёки ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши кузатилаётган алоҳида минтақаларда тегишли дастурларга мувофиқ банклар томонидан берилаётган кредитларни давлат томонидан кафолатланиш йўли билан ишлаб чиқаришнинг рағбатлантириш тизими кенг тарқалган. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг касодга учраши содир бўлганда давлатнинг кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар бўйича банкларга бўлган қарзлами қайтаришни ўз зиммасига олинишини англатади. Дунёнинг саноати ривожланган кўплаб мамлакатларида давлат ёки яримдавлат компаниялари фаолият кўрсатадики, улар миллий м а ҳ су ло тлам и экспорт қилувчиларнинг тўловга қобилияциз рискларини паст ставкалар бўйича суғурта қиладилар. Шу йўл билан миллий маҳсулотнинг янги бозорлами ўзлаштириши рағбатлантирилади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантиришда ҳудудлар бюджетлари ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бериладиган кредитлар катта рол ўйнайди. Уларнинг ёрдамида маълум бир минтақалар ва у ёки бу ҳудудлар иқтисодиёти асосийи йўналишларининг юқори суръатлар билан ривожланиши таъминланади. Давлат кредитининг назорат функцияси молиянинг назорат функцияси билан органик равишда қўшилиб кетган. Лекин унинг бу функцияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан қуйидаги характерли белгиларга эга: • давлатнинг фаолияти ва марказлаштирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган; • қийматнинг икки томонлама ҳаракатини ўз ичига қамраб олади, чунки маблағлар олинишининг қайтарилиши ва тикланишини тақозо этади; • фақат молиявий таркибий тузилмалар томонидан эмас, балки кредит институтлари томонидан ҳам амалга оширилади. Давлат кредитининг назорат функцияси орқали маблағлар мақсадли фойдаланилиши, уларнинг қайтарилиш муддатлари ва фоизларнинг о ъз вақтида тўланиши назорат остига олинади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling