Молиявий барқарорлик
-Расм. Жами мавжуд активларнинг қийматининг даромад
Download 0.71 Mb.
|
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий сиёсатда банклар фаолиятини бошқариш масалалари
2.4-Расм. Жами мавжуд активларнинг қийматининг даромад қийматига нисбатан муносабати таҳлили. Европа Марказий Банкининг 2018 йилдаги ҳисоботлари асосида.
. Активларнинг жами улуши жиҳатидан АҚШ энг йирик миқдорни ташкил қилиши, бевосита АҚШ молявий тизими ҳамда молия бозори билан тавсифланади. Бироқ 2010 йилдаги кўрсаткичга нисбатан қиймат жиҳатдан қисқарганини кўришимиз мумкин. Иқтисодий сиёсатда банклар фаолиятини бошқариш масалалари Банклар бу молявий тизимнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, замонавий молиявий тадқиқотларнинг асосий субйекти ҳисобланади. Банклар бутун иқтисодиётдаги молиявий маблағларнинг ҳаракатланиши ҳамда, инвестиция жараёнларини амалга оширилиши вазифаларини бажарувчи асосий институтлардир. Банкларнинг бош мақсади бизнес фаолиятдан фойда кўриш ҳисоблансада, улар бутун иқтисодиётни юрғизишда ижтимоий ва сиёсий омилларга бевосита таъсир кўрсатади. Банклар эгалик жиҳатидан ҳукумат ва хусусий банкларга бўлинади. Секторлар бўйича ҳам банклар ихтисослашувга эга бўлиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжлиги фаолиятига хизмат кўрсатувчи Агробанк, Ипотека қурилиш ва мулкларига кредит берувчи Ипотека ва йирик Кўчмас мулк банклари, истеъмол кредитлари берувчи микрокредитбанк, саноат соҳаларини ривжланитириш учун ташкил қилинган саноатқурилиш банк, ташқи фаолият билан шуғулланишни мақсад қилувчи Ташқи фаолият банклари ва бошқ. Бугунги кундаги банклар хизмат кўрсатиш кўламий ва хизмат турлари жиҳатидан тез ривожланаётган молиявий интитутлар дейиш мумкин. Тижорат банкларида юздан ортиқ хизмат турлари мавжуд. Банклар фаолиятига нисбатан, кредит берувчи ташкилот тушунчаси ўзгариб, кенг маънода комплекс хизмат кўрсатувчи муассаса мақомини олди десак бўлади. Ҳозирги кунда, интернет хизматларига асосланган электрон молия хизмати турлари кенгайиб бормоқда. Кўплаб мамлакатлар учун электорн махаллий тарнзаксиялар хизматлари оддий ҳолга айланиб улгурди. Эндиликда, ушбу хизматларни халқаро даражада амалага ошириш бўйича лойиҳалар устида ишлаб олиб бориляпти. Банклар фаолияти ҳақида гапирганда, унинг фаолияти самарадорлиги мамлакатдаги умумий иқтисодий ривожланиш даражасига боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш лозим. Мамлакат қанчалик ривожланса, банклар шунчалик самарадорликка эга бўлиб боради. Жумладан, ҳукумат аралашуви ва бюрократик инструментларнинг камайиши банклар фаолиятига жиддий ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, тадбиркорликка нисбатан очиқ ва эркин иқтисодий сиёсат шароитида банкларга бўлган ишонч ва кредитларнинг қопланиш даражаси юқори бўлади. Бу банкларнинг ликвидлиги яъни тўлов қобилиятини ҳам оширадиган омил ҳисобланади. Ушбу мулоҳазалардан келиб чиқиб, банкларнинг самарадорлигини таҳлил қилишда бозор самрадорлигини текшириш назарияси ёки самарали портфел танлаш назарияларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling