Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet9/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

б) Портфелни диверсификация қилиш назарияси.
Молиявий воситачилар кўрсатадиган муҳим хизматлардан бири бу истеъмолчилар ва фирмаларнинг даромадларини хатарлардан суғурталашга ёрдам берадиган таваккалчиликни тақсимлашдир. Илмий адабиётларда бу назария 1950 йилларнинг бошларида Гарри Марковиц томонидан ишлаб чиқилган асосий ишлардан сўнг, индивидуал қимматли қоғозларнинг хавфи ва даромадлилигига қараб инвестиция портфелларининг таркибини ўрганиш имкони тақдим этди. Асосий ёндашув, капитал активларини нархлаш модели (CAPM – Capital Asset Pricing Model) моделини қўллашни тушунтиради.
CAPM моделида рисксиз фоиз ставкаси ва бозор премиуми, яъни инвестициядан тушадиган реал тушум муносабатлари ўрганилади. Бозор премиуми бу, бозордаги риск ва инфлациая даражасини инобатга олган тушум миқдори ҳисобланади. Тасаввур қилинг сиз инвестиция қилган мабълағингиздан тушган тушум сизга номинал тушумни беради. Бу эса тушумнинг инфлация ва риск билан боғлиқ улушини чиқариб ташлаш лозимлигини кўрсатади. Бу орқали реал тушумни аниқлаш мумкин. Рисксиз инвестиция ёки рисксиз фоиз ставкаси деганда тижорат банклари таклиф қилаётган фоиз ставкаси
тушунилади. Инвестициядан олинадиган тушум банк фоиз ставкасидан баланд бўлиши лозим, акс ҳолда риск қилиб инвестиция қилиш оқилона қарор ҳисобланмайди. Шунинг учун инвестиция тушумлари рисксиз фоиз ставкасидан баланд бўлади. У арбитраж нархлари назарияси (APT) сифатида умумлаштирилди (Росс, 1976). Бу моделлар бозор иштирокчилари томонидан қўлланиладиган нархлаш усулларининг асосини ташкил этади, масалан, ўз мижозларининг узоқ муддатли жамғармалари ва пенсияларини сармоя киритадиган активлар қийматини айтиш мумкин.
в) молия бозори ҳақидаги ахборот ассиметрияси.
Кучли ёки ўртача даражадаги самарали бозор гипотезаси, шахсий маълумотлар нархлар орқали тўлиқ очилишини тахмин қилади. Бу шуни англатадики, ҳеч қандай фойдали савдо стратегияси бозордан кўра кўпроқ даромад келтира олмайди. Бу иқтисодиётга асосланган йирик ва фаол инвестиция саноатининг мавжудлигига зид бўлган муҳим тушунча ҳисобланади. Жоан Робинсон (1952) томонидан аниқланган ва илгари сурилган илмий қарашларга тўхталадиган бўлсак, иқтисодий ривожланиш ва молиявий тизим ўртасидаги боғлиқликни юқоридаги назария асосида тасвирлаб берганлигини кўрамиз. Чуқурроқ интеграцийлашган молиявий тизим иқтисодиётни самарадорликни оширувчи инвестицияларга йўналтириш орқали ўсишни рағбатлантиради ва хавфларни яхшироқ диверсификация қилиш ва молиявий имкониятлардан осон фойдаланиш имконини беради.
Бироқ, катта молиявий сектор ссуда стандартлари заифлиги,
ҳаддан зиёд таъсирчанлик ва юқори ишлаб чиқариш бўлмаган активларга сармоя киритишининг белгиси бўлиши мумкин, бу эса бугун фойдалилик даражасини пасайишини ва эртага юзага келиши мумкин бўлган инқирозни билдиради. Бир томондан ушбу ҳодисалар, молия секторида тўланган ортиқча иш ҳақи туфайли инсон капиталининг нотўғри тақсимланиши билан бирга бўлиши мумкин.
Масалан, математика ёки ядро физикаси фанлари номзоди ёки профессори савдода ишлайди дегани, фундаментал тадқиқотлар индивидуал равишда оқилона, лекин жамият учун фаровонлиги даражасини аниқлаш доим ураккаблигича қолади.
Хулоса қилиб айтганда, молиявий интеграция ва иқтисодий фаровонлик ўртасидаги муносабатлар тескари эгри чизиқ кўринишидаги моделда акс эттирилади1960 йилдан 2010 йилгача молиявий бозорлар ҳам, молиявий воситачилар ҳам номинал ЯИМга нисбатан анча тез ўсди. 1995-2015 йиллар мобайнида жаҳон ялпи ички маҳсулотининг улуши сифатида жаҳон фонд бозори капиталлашуви икки баробар ошди,
2.3-Расмда, дунёнинг энг йирик иқтисодлари мисолида молиявий активларнинг фоиздаги қиймати ҳамда даромаднинг фоиздаги қийматига нисбатан муносабатлари таҳлил қилинганлигини кўриш мумкин. Чвейцария энг баланд даромад кўрсаткичи билан намоён бўлиши баробари, активларнинг улуши ҳам анча юқори эканлиги тасвирланган. Бу эса бевосита мамлакатда жойлашган банклар ва жамғарма фондлер улуши билан боғлиқдир хусусий секторга кредит
эса фақат ярим миқдор даражасида ошди.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling