Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet1/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК


МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

Ушбу бобда ўрганиладиган мавзуларнинг қисқача мазмуни қуйидагилардан иборат:


Молия тизиминиг шаклланиши, унинг фаолияти ва асосий вазифалари, иқтисодий сиёсай соҳасидаги аҳамияти;
Молиявий тузилмалар ва молия институтлари фаолияти, молиявий бошқарув инструментлари;
Капитал бозорининг моҳияти, унинг асосий мақсади ва вазифалари;
Қимматли қоғозлар ва молиявий шартномалар савдоси, капитал бозоридаги фаолияти ҳамда аҳамияти;
Банкла фаолиятини бошқариш, банклар фаолиятини самарали ташкил қилиш масалалари;
Ўзбекистон молия тизими ва миллий молия институтлари фаолияти таҳлили;
Миллий молия тизимини такомиллаштириш ва банклар самарадорлигини ошириш масалалари.

    1. Молиявий тузилмалар, институтлар ва молиявий бошқарув инструментлари.

Иқтисодий сиёсат фани ўрганадиган, ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини таҳлил қилишдаги энг муҳим таркибий қисмлардан бири бу молиявий тузилмалар, молия тизими ҳамда молиявий институтлар ҳисобланади. Молия тизими деганда, мамлакатда мавжуд молиявий муносабатларнинг шаклланиши жараёнлари, молия муассасаларининг ишлаши методлари ҳамда ҳукумат идоралаарининг молиявий жараёнларни бошқариш тажрибалари тушунилади. Молиявий тузилмалар эса, асосий мақсади
молиявий хизмат кўрсатиш, капитал ҳаракатларини амлага оширишни мақсад қиладиган комплекс ташкилотлар фаолиятини тушуниш мумкин. Молиявий муассаса ёки молиявий институт бу қарз берувчи ва қарз олувчи муносабатларига бевосита таъсир этувчи, жамғарма ва инвестиция мақсадларига хизмат қилувчи, фойда олишни кўзлайдиган ёки ижтимоий йўналтирилган нотижорат идоралар ҳисобланади.
Иқтисодиёт мураккаб муносабатлар асосида шаклланиши ҳамда барча жараёнлар бевосита молиявий маблағлар асосида амалга оширилиши нуқтаи назаридан, молия соҳасини чуқур тадбиқ этиш, самарадорлигини аниқлаш ҳамда самарали бошқариш долзарб вазифалар сирасига киради.
Умумлаштирган ҳолда, қуйидаги таърифни келтиришимиз мумкин, молиявий тизим - бу молиявий ресурслар (хўжалик юритувчи субъектлар), жисмоний молия институтлари ва аҳоли (уй хўжаликлари) учун белгиланган ҳар хил маблағлар тўплами, уларга
берилган функцияларни бажариш учун. шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш жараёни ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадларини шакллантириш усулларига қараб, молиявий тизим икки соҳага бўлиш учун амалга оширилади:




  1. Download 0.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling