Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet7/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

2.1- Расм. Капитал бозорининг таркибий тузилиши.
Энг машҳур капитал бозорларига капитални жалб қилиш учун ишлатиладиган қимматли қоғозлар ва облигациялар бозори киради.
Қуйидаги расм орқали капитал бозорининг таркибий тузилиши ва асосий кўринишлари келтирилганлигини кўришимиз мумкин.
АҚШ ва Буюк Британиянинг молиявий сектори асосан бозорга асосланган бўлиб, уй хўжаликлари ва компанияларнинг 80% қисми ўзларини бозорлар орқали, 20% қисми эса ўзларини банклар орқали молиялаштиради. Япония ва континентал Европа мамлакатларида эса, бу хусусият банкларга асосланган бўлиб, улар мутлақо тескари нисбатда тақсимланганини кўриш мумкин. Тадқиқотчилардан Кунт ва Левин олиб борган изланишларга мувофиқ, молиявий тизимлар, одатда, бой мамлакатларда, банклари кесимида солиштириладиган бўлса, нисбатан катта маблағга эга ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган деган хулосага келдилар.
Воситачилик асосида ҳамда ва воситачиликка асосланмаган тарзда фаолият юритувчи молиявий тизимларнинг ижтимоий функциялари принципиал жиҳатдан бир-бирига ўхшашдир, шунинг учун банклар бўлмаган молиявий воситачилар, масалан, активлар менежерлари, пул бозори фондлари ёки суғурта компаниялари томонидан машҳур сояли банклар атамаси ишлатилади. Бу тушунча бевосита расмий иқтисодиётдан ташқари бўлган норасмий секторларни маблағлар билн таъминлашни англатади. Бироқ шартномалар турлари ва молияивй лойиҳаларни кузатиш усули, иштирокчиларни рағбатлантириш ва турли молиявий тузилмалар шароитида улар таъсир қилиши мумкин бўлган (ёки бўлиши керак бўлган) тартибга солиш инструментлари жиддий фарқ қилади. Масалан ушбу тизим вакиллари, пул -кредит сиёсатининг
иқтисодиётдаги улушининг ўзгаришига таъсир кўрсатади.
Молиявий тизимда капитал бозорлари ҳақида гапирганда, молиявий тизимнинг “ҳаракатланувчи йўлларини ҳам ўз ичига оладиган каналларни (яъни, пул ва молиявий активларни бир жойдан иккинчи жойга жўнатиш имконини берадиган молия бозори инфратузилмаси) ҳисобга олиш керак. Бунга кредит карталари схемалари ёки реал вақт режимида ялпи ҳисоб-китоблар тизими (RTGS) каби тўлов тизимлари киради, бу банкларга реал вақтда миллионлаб тўлов топшириқларини тўлаш, пул ўтказиш ва ўз ҳисобларини ҳисоб-китоб қилиш имконини берувчи тизимдир.
Молиявий тузилмалар ва иқтисодий ривожланишини таҳлил қилишда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва депозит банкларининг хусусий секторга бўлган талаблари бозор капиталлашувининг % сифатидаги улушини кузатиш лозим.
Бу ерда Марказий банкнинг фаолияти ва тижорат банкларига муносабатаи муҳим аҳамиятга эга. Буларга, шунингдек, эмитентлар ва инвесторлар номидан қимматли қоғозларни ёзиб оладиган ва уларнинг ҳаракатларини кузатиб борадиган идоралар ва марказий-клирингли ҳамкасблар деб аталадиган ҳисоб-китоб марказлари киради.
Капитал оқимини ташкил қилувчи ҳисоб-китоб марказлари кўп сонли иштирокчилар ўртасида стандартлаштирилган қимматли қоғозлар ва молиявий шартномалари бўйича операцияларни амалга оширади. Бу тизим ҳар бир харидорга сотувчи ва ҳар бир сотувчига харидор вазифасини бажарадиган идоралар ва шахслар ҳамкорлигини англатади. Бунинг натижасида эса таваккалчиликларни бошқариш ва
гаровдан фойдаланиш соҳасида иқтисодиётда харажатарни тежаш имкони пайдо бўлади. Молия компанияларнинг кредитга лаёқатлилиги ва қимматли қоғозлар ҳақидаги маълумотларни учинчи томон провайдерларини ўз ичига олади, масалан
банклар ичида ва ташқарисида бозор тадқиқотлари ишлаб чиқарувчилари ва индивидуал хусусий ва суверен қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятини стандартлаштирилган баҳолашни таъминлайдиган кредит-рейтинг агентликларини айтиш мумкин.
Люксембург ёки Сингапур каби бир нечта молиявий марказлардан ташқари, молиявий фаолиятнинг бевосита ҳиссаси одатда ривожланган иқтисодиётда ялпи қўшилган қийматнинг 5% дан 10% гача ўзгаради. Бироқ, кўпгина мамлакатларда миллий бухгалтерия ҳисоби орқали молиянинг иқтисодий оғирлигини ўлчаш имкони бўлмаслиги мумкин. Капитал бозорининг моҳиятига кўра, молиявий марказлар ўртасида рақобат нима учун кучли эканлигини тушунтириб берадиган тизим бўлиши керак. Миллий ҳисоблар ёки бухгалтерия ҳисоби ва қўшимча қийматли хизматлар каби ёрдамчи хизматларни ташкил қилиш, капитал оқимларини тўғри бошқаришда асосий аҳамиятга эгадир.
Бугунги кунда молиявий марказларда жойлашган капитал бозорлари орасида кучли рақобат муҳитини сезиш мумкин. Жумлада ушабу марказларга: Лондон, Ню -Йорк, Токио, Гонконг, Шанхай ва Сингапур каби йирик молиявий марказларни келтириш мумкин. Рақобат ҳам минтақавий ва халқаро кўламда юз беради. Бу эса инвесторларнинг географик омилларни инобатга олиши учун
аҳамиятлидир.
Иқтисодий сиёсатда 2016 йилда Буюк Британиянинг Eвропа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги референдуми Ёвропа қитъасидаги бозорлар (Лондон, Париж, Амстердам, Дублин, Франкфурт, Люксембург, Милан ва бошқа муҳим марказлар) да активлар оқимининг ўзгартишига сабаб бўлди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling