Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet15/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

Акциядорлик жамияти - устав фонди муяйян аксиялар сонига бўлинган ва аксиядорлар ўртасида тақсимланган корхона ёки ташкилот.
Активлар - субйект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.
Банк - банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс.
Банк Ресурслари - кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган банклар тасарруфидаги ўз маблағлари ва қарз маблағлари йиғиндиси.
Марказий Банк - пул-кредит ёки монетар сиёсат орқали мамлакатдаги нархларнинг, банк тизимининг, тўлов тизимлари ишлашининг, иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул эмиссияси, пул ва кредит миқдорини бошқарадиган молиявий ташкилот.
Марказий банкнинг фоиз сиёсати – Марказий банк пул–кредит сиёсатининг бир қисми бўлиб, унинг ёрдамида Марказий банк молиявий ресурсларнинг қиймати ва иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек аҳоли ва бизнес субйектларининг молиявий ва инвестицион қарорларига таъсир қилади. Фоиз сиёсати активларнинг миллий валютадаги реал ижобий фоиз ставкаларини таъминлаш мақсадига қаратилади.
Молия тизими турли хил молиявий воситалар ёрдамида давлат, ташкилотлари ва аҳолининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни таъминлайдиган молиявий ташкилотлар ва молия бозорлари мажмуи. Бунда, молиявий институтлар (бозорлар ва молиявий ташкилотлар) чекланган молиявий ресурсларни бир хўжалик юритувчи субйектларидан бошқаларига қайта тақсимлайдилар.
Молиявий институтлар қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар, валюталар ва бошқа инвестисия воситаларини қарз олиш,
бериш, сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими. Молия бозорига фонд бозори (қимматли қоғозлар бозори), ҳосилалар бозори, пул ва валюта бозорлари ва суғурта бозори киради. Молия бозори иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари банклараро бозорда бўлгани каби айирбошлаш орқали ёки ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш орқали амалга ошиши мумкин.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling