Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet14/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

4.2- Жадвал. Ўзбекистон тижорат банкларининг асосий ижро кўрсаткичлари
(KPI) таҳлили (фоизда)3.



2011 2014 2016 2017 2018

Риск бошқариладиган
активларга эга банк капитали

23.4

24.3

14.72

14.73

18.77

Умумий қарзга нисбатан ижро этилмайдиган қарзлар
миқдори

1

0.4

1.46

0.74

1.20


Активларга бўладиган тушум

1.7

2

2.00

2.00

1.87

Банк умумий маблағига
нисбатан тушум

12.7

17.2

17.47

17.95

17.13

Соф ставкаси чегараси

34.1

36.4

39.90

39.45

32.55

Фоиз ставкасига асосланмаган
чегара

70

64

65.87

64.82

59.30

Умумий активларга нисбатан
ликвидлик даражаси

31.2

31.9

23.68

25.36

23.63

Жорий мажбуриятларга
нисбатан ликвидлик даражаси

67.3

73.5

43.56

48.36

55.65

Банк капитали/ активлари

13.3

11.2

11.25

10.68

12.41

Мазкур Стратегия Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда мамлакат банк тизимининг жорий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича асосий
3 Манба: Ўзбекистон Марказий Банкининг ҳисоботлари асосида. Маълумотлар ҳар бир йил учун 1- январ ҳолатига ҳисобланган.
хулосалар ва тавсиялар, шунингдек хорижий давлатларнинг молия секторини трансформация қилиш тажрибаси ҳамда молия соҳасидаги халқаро тенденсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Стратегияда банк тизимида ҳозирги кунда сақланиб қолаётган муаммо ва долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан:



  • банк тизимида давлатнинг юқори даражадаги иштироки натижасида молиявий ва инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги, уларда корпоратив бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш тизимлари тўғри йўлга қўйилмаганлиги;

  • давлат иштирокидаги банкларнинг устувор дастурлар, соҳалар ва давлат улушига эга корхоналарга бозор ставкаларидан кам бўлган ставкаларда кредитлар ажратувчи анъанавий “тараққиёт банклари” вазифасини бажариши;

  • кредитлашнинг юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги ва бунинг натижасида банкларнинг барқарорлик даражасини ифодаловчи ликвидлилик ва капитал йетарлилик кўрсаткичларига салбий таъсир этаётганлиги;

  • имтиёзли кредитлар улушининг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги натижасида молия бозорида нарх сигналларининг нотўғри шаклланиши, шунингдек пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизмларининг ишлашига салбий таъсир кўрсатаётганлиги;

  • юқори даражадаги долларлашув, шунингдек кредит ва депозитларнинг йирик корхоналар ва иқтисодиётнинг алоҳида

соҳаларида жамланганлиги (консентрацияси) натижасида банк тизимининг валюта, кредит ва ликвидлилик хатарларига бардошлилигининг заифлиги;

  • давлат иштирокидаги банклар бизнес-моделларининг асосан корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги, нобанк молия ташкилотларининг роли сустлиги, шунингдек инновациялар ва ахборот тизимларининг яхши ривожланмаганлиги сабабли молиявий оммабоплик даражасининг пастлиги тизимда туб ислоҳотларни амалга ошириш заруратини юзага келтирди.

Мазкур Стратегияни ишлаб чиқиш жараёнидаги Жаҳон банки билан ҳамкорлик, хусусан, ислоҳотлар жараёнидаги асосий таваккалчиликлар ва уларни минималлаштиришга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш мақсадида бошқа давлатларда амалга оширилган банк тизимидаги ислоҳотларнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганишга қатарилди ва натижада муҳим хулосалар шакллантирилди.
Биринчидан, банк тизимида давлат улушининг қисқартирилиши банк тизимини ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Иккинчидан, давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш жараёни илғор технологик йечимлар ва банк ишининг илғор тажрибаси, шунингдек йетарли молиявий имкониятларга эга нуфузли ва сифатли аксиядорларга йўл очиши лозим.
Учинчидан, ислоҳотлар муваффақиятининг асосий шартларидан бири бу – банкларни қисман эмас тўлиқ хусусийлаштиришдир.
Тўртинчидан, давлат иштирокидаги банклар ва реал сектор корхоналарини параллел равишда ислоҳ қилиш иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигида муҳим ўрин тутади. Чу билан бирга давлат иштирокидаги корхоналарни реструктуризация қилиш ва хусусийлаштириш уларнинг иқтисодий имкониятларини ошириб, банклар фаолиятига давлат аралашувини кескин қисқартиради.
Бешинчидан, ислоҳотлар даврида давлат иштирокидаги корхоналарнинг кредитлашга бўлган талабини чеклаб қўймаслик ҳамда молиявий оммабопликни таъминлаш учун айрим банкларда давлат улушини сақлаб туриш мақсадга мувофиқ.
Стратегия доирасида кейинги беш йилликда банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг тўртта устувор йўналишлари белгиланган. Жумладан:
Банк тизимининг самарадорлигини ошириш банкларни иқтисодий ривожланишга ижобий таъсирини кучайтиради. Бунда:

  • банк тизимига замонавий йечимларни жорий қилишга, молиявий ва инсон ресурслари самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсата оладиган молиявий барқарор ва нуфузли инвесторларни жалб қилиш;

  • имтиёзли ва субсидиялашган кредитларни қисқартириш, кредитлашни пул-кредит сиёсати сигналлари асосида фақат бозор шартларида амалга оширишга ўтиш;

  • кредит ресурсларидан эркин фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида банкларнинг давлат маблағларига бўлган қарамлигини пасайтириш;

  • банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш, банк фаолиятида замонавий технологик йечимларни кенг жорий этиш назарда тутилади.





ТУШУНЧА ВА ИБОРАЛАР
Акция - ўз эгасининг аксиядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, аксиядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган аксиядорлик жамияти томонидан чиқариладиган қимматли қоғоз.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling