Молиявий барқарорлик
Download 0.71 Mb.
|
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда молия бозори фаолияти.
3.1-Расм. Рискли инвестициянинг самарадорлик чегараси.
Мазкур чизма орқали шунингдек, берилган маълумотлар яни танланган тўплам бирликларининг ҳетероскедастик жойлашганлигини кўришимиз мумкин. Яъни баъзи кузатувлар биз баҳолаган қийматдан узоқда жойлашган. Ўртача тушумнинг ҳажми ортиши билан ўртача тушумнинг стандарт оғишмаси ҳам ошиб боради, бу эса кўпроқ тушум каттароқ рискни талаб қилади ёки каттароқ рискни мавжуд эканлигига ишора қилади деган хулосага келиш мумкин. Чу сабабдан, самарадорлик чегарасини белгилаш доим мураккаб эканлиги билан аҳамиятг эгадир. Ўзбекистонда молия бозори фаолияти. Ўзбекистон молия бозори фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак, мамлакат молия тизими асосан банклар фаолиятига боғлиқ эканлигини кўришимиз мумкин. Банклар аоссий капитал бозорининг драйверлари ҳамда пул маблағларини ҳаракатга келтирувчи молия институтлари ҳисобланади. Бошқа молиявий институтларнинг фаолияти эса анча тор доирада ташкил қилинган бўлиб, уларнинг улуши ҳам жуда кичик миқдорни ташкил қилади. Жумладан фонд биржалари, нотижорат фондалр, бошқа қимматли қоғозлар бозори, хусусий молия идораларининг фаолияти чекланган. Чундай бўлса-да охирги йилларда жумладан 2017-2021 йиллар орасида олиб борилган иқтисодий сиёсат тадбирлар ва ислоҳотлари натижасида, молиявий тизимнинг янги босқичга кўтарилиши учун катта имкониятлар пайдо бўлди. Ўзбекистон молия бозорининг асосий ричаги сифатида Марказий банкни айтиш лозим бўлади. Мамлакатда 30 дан ортиқ тижорат банклар, жумладан ҳукумат ва хусусий банклар, Марказий банкнинг иқтисодий молия сиёсати доирасида ўз фаолиятини олиб боради. Марказий банкнинг асосий вазифаси, сақланиб қолаётган юқори инфлация даражасини тартибга солишда асосий ставкани белгилашдан иборат. 2020-2021 йиллар орасида асосий ставка 15 ва 16 фоиз аттрофида сақланиб турди. Марказий банк тижорат банкларига Молия тизимининг ҳукуматга қарашли асосий бошқарув аппарати бу молия вазирлиги ҳисобланади. Молия вазирлиги буджет режасини тузиш ва буджет маблағларини тасарруф этиш ва сарфлашда асосий иштирок этувчи давлат органидир. Молия вазирлиги таркибидаги ғазначилик бўлими жами ҳукумат маблағларини сақлаш ва жамғарма кўринишида йиғиш вазифасини бажаради. Молия вазирлиги ўзининг ҳудудий бошқарув идораларига ва назорат органларига эга бўлиб, республика бўйлаб буджет маблағлари тақсимотини амалга оширади. Ўзбекистон молия тизими банкларга асосланган бўлиб, тижорат банклари асосий рол ўйнайди деган хулосани келтириб ўтдик. Бу бозорда фаолият кўрсатадиган бошқа молиявий воситачилар булар омонат қўймайдиган микромолия ташкилотлари ҳисобланади.Молиявий воситачилик даражаси анъанавий даражада паст ҳисобланади, чунки банк сектори кредитнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати бошқа ўтиш даври иқтисодиёти билан солиштирганда нисбатан паст ҳисобланади. Бироқ, Ўзбекистонда янги ислоҳотлар натижасида мамлакат 2016 йилдан 2018 йилгача молиявий эркинлаштиришда сезиларли ютуқларга эришди. Натижада молиявий воситачилик аввалги йилларга нисбатан анч тараққий этди. 2018 йилда, Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботига асосан, банк сектори кредитининг ЯИМга нисбати 42,2% ни ташкил этди, 2016 ва 2012 йилларда мос равишда 26% ва 19,4% ни ташкил этган эди. 2017 йилдан 2018 йилгача депозитларнинг маблаг манбаи сифатида аҳамияти пасайган. Чундай қилиб, тижорат банкларининг тўғридан - тўғри қарз олиши асосан давлат маблағлари ҳисобидан ва қисман халқаро кредит линияларидан олинган. Марказий Банкнинг (2018) ҳисоботига кўра, 2017 йилдан 2018 йилгача тижорат банкларининг қарз маблағларининг умумий мажбуриятларидаги улуши 36% дан 50% гача ошган. 1 -жадвалдан кўриниб турибдики, 2017-2018 йиллар мобайнида жами мажбуриятлардаги депозитларнинг улуши 48% дан 40% гача камайган. Депозитларнинг атиги 9,2 фоизи бир йил ва ундан кўпроқ муддатга эга бўлди. Тижорат банкларини молиялаштириш таркиби иккита масаладан таҳлил қилинади: омонатчиларнинг банк ишига бўлган ишончининг пастлиги ва банкларнинг, айниқса, узоқ муддатли кредитлар бериш қобилиятига қаттиқ чекловларнинг мавжудлиги билан ифодаланилади. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling