Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet3/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

Молиянинг тақсимланиши функцияси ЯИМ ва миллий даромадларни тақсимланиши ва қайта тақсимлашда молия молиявий муносабатларнинг аҳамиятини англатади. Нима учун тақсимот муҳим деган саволга, чунки тақсимлаш деганда қайси соҳага қанча маблағ сарфланиши ҳамда бу сарфланадиган маблағларнинг ижтимоий ва иқтисодий нафлилиги масаласи турибди дейиш мумкин. Миллий даромаднинг катта қисми бюджет орқали қайта тақсимланади. Маблағларни қайта тақсимлаш моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида саноат ва минтақалар ва бошқалар ўртасида амалга
оширилади. Бундай қайта тақсимлашнинг кўплаб мисолларини келтириб чиқаришингиз мумкин. Масалан, саноат корхоналари бюджетга ва бюджетга солиқ тўлайди ва бюджетдан ушбу маблағлар aсосий ишлаб чиқаришни молиялаштириш, соҳалар ўртасидаги маблағларни қайта тақсимлаш учун ажратилади. Масалан, Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги, буджет маблағларини соҳалар бўйлаб тақсимлаш ва унинг квоталаринин шакллантириш, прогноз асосида тақсимотни даврий бажаришни амалга оширади.
Иқтисодий ва ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ролига кўра, молиялаштириш икки хил даражадаги йўналишларни ўз ичига олади:

  1. Давлат молияси;

  2. Хўжалик юритувчи субъектнинг молия фаолияти.

Ҳар бир йўналиш вазифаси ва кўлами жиҳатидан фарқ қилади ва махсус молиявий аппаратни ҳосил қилади, аммо биргаликда яхлит молиявий тизимни ташкил қилади деб хулоса қилиш мумкин. Бугунги рақамли иқтисодиёт ривожланаётган даврга келиб, молиялаштиришнинг роли сезиларли даражада ошди, унинг бозор, рақобатбардошлиги ва истиқболлари деярли барча тадқиқотчилар томонидан таъкидлаб келинади.
Молиявий муносабатларнинг, молий тузилмасидаги фаолиятини хилма-хил соҳалар бўйлаб амалга оширилишида қуйидаги учта муҳим йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Кенгайтирилган ишлаб чиқариш эҳтиёжларини молиявий таъминлаш;

  2. Иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни молиявий тартибга солиш;

  3. Барча турлардан самарали фойдаланишни молиявий рағбатлантириш мақсад ва жараёнларига мувофиқлаштириш.

Кенгайтирилган эҳтиёжларини молиявий таъминлаш молиявий ресурслар (ўз-ўзидан қарзга олинган, жалб қилинган) туфайли қоплама маблағ билан таъминлашни англатади. Иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни молиявий тартибга солиш - mолиялаштиришнинг иқтисодиётни ривожлантиришга таъсрини баҳолаш ва прогноз қилиш муҳим ҳисобланади. Иқтисодиётни тартибга солиш молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилади деб айтиб ўтдик, бу эса: саноат ёки минтақанинг ривожланиш суръатлари мос равишда режали ташкил қилиниши лозим, ҳамда аксинча бўлганда яъни тақсимот номутаносиб бўлса, самарадорлик нисбатан паст даражада қолади.
Молия соҳасининг шаклланиши жараёнларини таҳлил қиладиган бўлсак, макон ва вақт давомида турли молиявий тузилмалар пайдо бўлишни бошалаган деб айтишимиз мумкин. Молия асосан воситачилик (ёки банкка асосланган) асосида ёки тоғридан-тўғри фаолият кўрсатувчи (ёки бозорга асосланган, яъни банклар ва тижорат муассасалари).
Воситачиликка асосланган молия тизими хўжаликлардан, жумладан жисмоний ва юридик шахслардан шахслардан маблағларни жалб қилиш орқали бошқаларга қарз берадиган молия институтлари томонидан бошқарилади. Банклар депозит кўринишида маблағларни жалб қилади ва турли мақсадлар учун хусусий секторга кредит беради. Бу фаолият воситачининг балансида актив ва пассивларни ҳосил
қилади яъни воситачи сармоя ёки қарзни бутун фаолияти давомида кузатиб боради ва асосий лойиҳаларнинг муваффақият ёки муваффақияцизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни молиявий рағбатлантириш мақсадлари турли хил усуллар билан амалга оширилади:

  1. Mолиявий ресурсларнинг самарали инвестициялари;

  2. Рағбатлантирувчи маблағларни яратиш (истеъмолчилар маблағлари, маблағлар ижтимоий соҳа ва бошқ.);

  3. Бюджет стимуляциясидан фойдаланиш (солиқларни тўлашда имтиёзларни тақдим этиш масалан, қишлоқ ва фермер хўжаликларининг ривожланишини таъминлаш учун баъзи солиқ турларини тўлашдан озод қилиш;

  4. Молиявий санкциялардан фойдаланиш (жарималар, тўловларни кечиктириш, даромадлар ва мулкни солиққа тортиш ва ҳоказоларни таъминлаш учун).





Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling