1.1- Расм. Аҳоли жон бошига ЯИМ ва банк депозитларининг хусусий секторга сарфланиши орасидаги боғлиқлик.
1.1-расмга мувофиқ, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ошиб бориши билан банк депозитларини қўювчилар сони камайиб боришини кўриш мумкин. Бу эса, уй хўжаликларининг даромади ошиб борса, улар кўпроқ инвестиция имкониятларига эга бўлишини англатади.
Қуйидаги расмда (1.2-расм) эса асосий молиявий тизимнинг таркибий қисмларининг муносабатларини кўриш мумкин. Ушбу жараёнда ҳар бир таркибий қисмнинг молиявий самарадорлик даражаси, даромад олиш даражаси ҳамда инвестиция имкониятлари бўйич таҳлил қилинади.
1.2-Расм. Асосий молиявий тизим иштирокчиларининг муносабатлари. Халқаро валюта фонди таҳлилига асосан.
Молиявий ташкилотларнинг асосий кўринишлари уларнинг бош мақсадларидан келиб чиқади ҳамда буни нотижорат ёки тижорат мақсадларига бўлиш мумкин. Турли гуруҳларга мансуб мижозларга хизмат кўрсатиши, аниқ мақсадни таъминлаши ёки маълум хизматларга эътибор қаратишлари мумкин. Ушбу нуқтаи назардан келиб чиқиб, молиявий институтларнинг қуйидаги асосий турларига ажратиш ҳам ўринли бўлади:
Чакана ва тижорат банклари
Чакана ва тижорат банклари депозит ҳисобларини очиш ва пулни тежаш ва қарз олиш билан боғлиқ кенг кўламли молиявий
хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Чакана банклар жисмоний шахсларга, тижорат банклари эса тижорат мижозларига хизмат кўрсатади. Интернет-банклар ва онлайн-банк платформаларида жисмоний жиҳатдан маълум жойга эга бўлмайди, лекин улар доимий банклар каби молиявий хизматларнинг барча турларини таклиф қилишади.
Кредит уюшмалари
Кредит уюшмалари банклардан фарқли ўлароқ, фоизларни тўлашдан тушган пулни қайта инвестициялашади, бу фаолият орқали уларнинг асосий мақсади харажатларни камайтириш ва ўз мижозларига фойда келтириш ҳисобланади. Бу депозитарий ташкилотлар одатда маълум бир жамият ёки одамлар гуруҳини қамраб олади ва доимий аъзоликни талаб қилади. Улар чек ва жамғарма ҳисобларидан тортиб кредит карталари ва кредит дастурларига қадар бўлган турли хил анъанавий банк хизматларини таклиф қилишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |