Мундарижа кириш I боб
Download 229.21 Kb.
|
14 –15 ёшли ӯқувчиларда куч сифатини ривожлантириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСА
МАВЗУ: 14 –15 ёшли ӯқувчиларда куч сифатини ривожлантириш МУНДАРИЖА КИРИШ.....................................................................................................3 I БОБ. КУЧ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ УСУЛИЯТИ Куч қобилиятлари ҳақида тушунча, уларнинг турлари...........................6 Мушаклар ҳақида қисқача маълумотлар ва мушаклараро мувофиқлаш ҳақида тушунча..............................................................................................10 Турли мушак гуруҳларининг куч қобилиятларини ривожлантириш учун машқлар.................................................................15 Куч қобилиятларини ривожлантириш усуллари …………....................17 ХУЛОСА.................................................................................................................24 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР...............................................................26 КИРИШ Куч қобилиятлари, уларнинг намоён бўлиши организмнинг таъсирланиши натижасида рўй беради, у руҳий, мушак, мотор, вегетатив, гормонал функциялар сифатлари ва организмнинг бошқа физиологик тизимларининг асосида юз беради. Булардан келиб чиққан ҳолда куч қобилиятлари соддалаштирилган «мушаклар кучи» тушунчасига боғлиқ бўлмайди, чунки бу уларнинг фақатгина қисқариш хусусиятларинининг механик тавсифистикаси бўлар эди холос. Мушак кучи ҳар бир ҳаракат амалининг ривожланувчи таркибий қисмидир. У намоён қилинаётган тезлик, ташқи қаршилик ва ишнинг давомийлигига боғлиқ ҳолда сифат тавсифи эга бўлиши мумкин Мушак кучи инсоннинг жисмоний имкониятларини тавсифловчи кўрсаткич сифатида – бу мушаклар кучланиши оқибатида ташқи қаршиликни енгиш ёки унга қаршилик кўрсатиш қобилиятидир. Куч қобилиятлари фаол спорт йўналишида ривожланаётган ҳолларда, машғулот самараси максимум сарфланаётган куч ва унинг намоён бўлиш вақтига боғлиқлигини эътиборга олиш лозим. Куч қобилиятларини ривожлантиришда машғулот зўриқишини қўллаш технологияси қуйидаги турли имкониятларнинг намоён бўлишига асосланиши мумкин: бир марталик, қайтарма, даврий ёки нодаврий ишда; кичик ёки катта ташқи қаршиликка қарши; машғулот машқларининг жадал ёки суст тезлиги; тушакларнинг турли бошланғич – бўшашган ёки таранглашган ҳолатларидан. Мушак кучини белгиловчи муҳим жиҳатлардан бири бу мушакларнинг ишлаш тартибидир. Ҳаракат амалларини бажариш жараёнида мушаклар кучини намоён қилиши мумкин: ўз узунлигини камайтирганда (енгиб ўтувчи, яъни миомет- рик тартиб, масалан штангани ётган ҳолда кўтариш); унинг чўзилишида (ён берувчи, яъни плиометрик тартиб, масалан елкада ёки кўкракда штанга билан ўтириб туриш); узунлигини ўзгартирмасдан (ушлаб турувчи, яъни изометрик тартиб, масалан 4-6 с давомида эгилган ҳолда чўзилган қўлларда гантелларни ушлаб туриш); узунликнинг ўзгариши ва мушакларнинг таранглашуви (аралаш, яъни ауксотоник тартиб, масалан, ҳалқаларга тиралган ҳолда кўтарилиш, тиралган ҳолда кўлларни чўзиш («крест») ва «крест»ни ушлаб туриш). Биринчи иккита тартиб мушакларнинг динамик, учинчиси – статик, тўртинчиси – статодинамик ишига тааллуқлидир. Мушак ишларининг бу тартиблари «динамик куч» ва «статик куч» атамаслари билан белгиланади. Кучнинг энг юқори катталиги кўнувчи ишлашда намоён бўлади, айрим ҳолларда изометрик кўрсаткичлардан икки баравар юқори бўлади. Мушаклар ишлатилишининг ҳар қайси тартибида куч секин ва тез намоён бўлиши мумкин. Бу уларнинг ишлаш тавсифидир. Кўнувчи тартибда ҳар хил ҳаракатларда намоён бўладиган куч ҳаракат тезлигига боғлиқ ва тезлик катта бўлган сари куч ҳам катта бўлади. Изометрик шароитларда куч нолга тенг. Бундаги куч плио- метрик тартибидаги куч катталигидан анча камроқ. Мушак-лар статик ва кўнувчи тартибларга нисбатан камроқ кучни енгувчи тартибда ривожлантиради. Ҳаракатлар тезлигининг кучайиши билан намоён бўлаётган кучнинг катталиги камаяди. Суст ҳаракатларда, яъни ҳаракат тезлиги нолга яқин келса, изометрик шароитларда куч катталиги куч кўрсаткичларидан фарқ қилмайди. Баъзи вақтларда ишлашнинг изометрик тартиби ён берувчи ҳаракатларда мушаклар узунлигини зўрлаб узайтириш ҳоллари кузатилади. Бу масалан, амортизацион босқичларда юқори баландликдан ерга сакраганда, ҳамда тушаётган жисмнинг кинестик қувватини учириш зарур бўлган бошқа сакрашларда намоён бўлади. Кучни ривожлантириш технологиясида изометрик шароитларда намоён бўладига максимал куч ҳамда оғирликлар билан ўтказиладиган машқлардаги куч ва тезлик ўртасидаги муносабат- ларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш лозим. Қуйидаги қоида мавжуд – юклатилмаган мушак, максимал тезлик билан қис- қаради. Агар оғирлик ёки қаршилик кучи аста-секин катталашса, катталашувига мос ҳолда (оғирлик массаси ёки қаршилик катталиги бўлишидан қатъий назар) мушаклар кучи ўсади, лекин маълум бир вақтгача. Бу ҳолат оғирлик ёки қаршилик катталашганда ишлаб турган мушакларнинг кучини кўпайтирмай қолганда келади. Мисол тариқасида резина копток ва 0,5-1 кг.ли темир шарни келтиришимиз мумкин. Резина коптокни отишдаги куч темир шарни отишдаги кучдан камроқ бўлади. Копток оғирлигини аста- секин оғирлаштириб боришда жисмга таъсир қиладиган куч копток оғирлигига боғлиқ бўлмай қолади ва бўғимлардаги изометрик куч ривожланиши даражаси билан белгиланадиган пайт келади. Мушаклар ишлашининг изотопик тартиби доимий кучланиш ёки ташқи юклама таъсирида мушакнинг қисқариши билан тавсифланади. Бу тартибда, юклама қанча кам бўлса, мушак қисқа- ришининг тезлиги кўпроқ бўлади ёки акси бўлиши мумкин. Бу тартиб ташқи қаршиликни енгиш бўйича машқлар учун хосдир (гантеллар, штангалар, қадоқдошлар, блок қурилмалардаги оғирликлар). Изотоник тартибдаги машқларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, снарядга қўйиладиган куч катталиги траектория бўйича ўзгаради. Download 229.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling