Портлаш кучини ва мушакларнинг таъсирчанлик қобилиятини ривожлантириш. Портлаш кучи – инсоннинг энг қисқа фурсатда энг катта кучини намоён қилиш қобилияти. Мушакларнинг таъсирчанлик қобилияти – асаб-мушак аппа- ратининг (АМА) ўзига хос хусусияти, мушакларнинг шиддатли механик чўзилишидан сўнг кескин намоён бўладиган кучли ҳаракат уриниши.
Портлаш кучи инсон ҳаракатларида мушакларнинг изотермик ва динамик иши тартибларида намоён бўлади. Динамик тартибда, одатда, турли катталиклардаги ташқи қаршиликларни енгишга тўғри келади. Вақт бўйича портлаш уринишининг намоён бўлиш тавсифи ташқи шароитларга, максимал кучни ривожланганлик даражасига боғлиқ бўлади ва ишлаётган мушакларнинг бошланғич – старт кучининг намоён бўлиши билан ифодаланади. Ҳар қандай шароитдаги портлаш уринишларида инсон старт кучини имкон қадар тўла ишлатишга ҳаракат қилади. Тезланиш кучининг намоён бўлиш хусусияти ташқи қаршиликнинг катталигига ҳамда аввал таъкидлангандай, ишлаётган мушакларнинг максимал кучига боғлиқ. Замонавий илмий натижалар, старт кучининг ривожланиши мушаклар кучи намоён бўлишининг тезланувчи ва максимал йўлларига нисбатан қийин кечади.
Куч қобилиятларини ривожлатиришда қаршилиги юқори бўлган машқлардан фойдаланилади. Қаршилик моҳиятига нисбатан улар уч гуруҳга ажратилади:
Ташқи қаршилик билан боғлиқ бўлган машқлар.
Ўз тана оғирлигини енгиш билан боғлиқ бўлган машқлар. 3.Изометрик машқлар.
Ташқи қаршилик билан боғлиқ бўлган машқларга қуйидагилар киради:
оғирликлар билан амалга ошириладиган машқлар (штанга, гантел, тўлдирилма коптоклар, қадоқтошлар), шу жумладан тренажёрлар ҳам. Бу машқлар универсаллиги ва танланиши билан қулай;
қайишқоқ жисмлар қашилиги билан бажариладиган машқ- лар (резина амортизаторлари, жгутлар, эспандерлар, блок қурил- малари ва ҳ.к.)
ташқи муҳит қаршилигини енгиш машқлари (тоққа югуриб чиқиш, қумда, қорда, сувда, шамолга қарши югуриш ва х.к.)
Ташқи қаршилик машқлари кучни ривожлантиришнинг энг самарали воситаларидан биридир. Уларни танлаб, юкламани тўғри аниқланса, барча мушак гуруҳларини ва мушакларни ривожлан- тириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |