Мундарижа кириш I боб


Оёқлар. Думба мушаклари тос-сон бўғимларида оёқларни ҳаракатлантиради ва олдига эгилган гавдани тўғирлайди Тўрт бошли мушак


Download 229.21 Kb.
bet6/11
Sana24.03.2023
Hajmi229.21 Kb.
#1293346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14 –15 ёшли ӯқувчиларда куч сифатини ривожлантириш

Оёқлар. Думба мушаклари тос-сон бўғимларида оёқларни ҳаракатлантиради ва олдига эгилган гавдани тўғирлайди
Тўрт бошли мушак сон қисдақинг олдида жойлашган. Оёқ тиззаларини букади. Тос-сон бўғимларида сонни букади ва айлан- тиради.
Икки бошли мушак соннинг орқа томонида жойлашган. Тиз- заларни букади ва тос-сон бўғимларидаги сонни букади ва айлан- тиради.
Икра оёқли мушаклар тиззанинг устида жойлашган. Оёқ каф- ти букилиши ва оёқдаги тизза бўғимларининг букилишига ёрдам беради.
Камбала кўринишидаги мушаклар тиззанинг ичида жойлаш- ган оёқ кафтини букади.
Мушаклараро мувофиқлаш ҳақида тушунча.
Спортда фақат битта мушакни ишлатиб ҳаракатларни бажа- риш мумкин эмас. Ҳар қандай ҳаракат масаласини ечиш учун кўп мушаклар ёки мушаклар гуруҳлари иштирок этади.
Кучнинг салоҳият базаси асосан кўндаланг кесишган мушак тўқималаридан, мушакларнинг ҳажмидан, мушакларнинг тузили- шидан ва мушак ичидаги мувофиқлашлардан иборат бўлади. Бу яна шуни билдирадики, асаб тизими аниқ ҳаракат вазифаларини ечиш учун мушакларни ишлатишга қаратилади.
Ҳаракатдаги мушак ва мушаклар гуруҳининг бу ўзаро фаол- лиги мушаклараро мувофиқлаш деб аталади. У доим маълум бир ҳаракат тури билан боғлиқ бўлиб, бир ҳаракатдан иккинчисига ўтмайди.
Антогонист мушаклар бир вақтда иккита қарама-қарши йўналишда фаолият кўрсатади. Синергист мушаклар ҳамкорликда маълум бир ҳаракатни амалга оширади. Синергист ва антого- нистлар ўзаро фаолият юритадилар.
Тезкорлик ва кучлиликда орқа билан ётган ҳолда, қўл тўғирланади ва юқори қаршилик енгилади, шу билан бир вақтда импульсларда бирга ишлаётган трицепс ва мушаклар бирлигининг имкониятларидаги ҳаракатлар сони максимал тезлашади. Импульслар сериясида ва қисқариш бошланганда блокировка сигнали келади, шунингдек, мушак тўқималари ҳеч қандай бошқарувсиз қисқариб боради.
Штангани оддий кўтаришда мушаклар фаоллигининг дастлабки портлаши амалга ошади, чунки синергист мушак - қисқаради, антогонист мушак - эса кучсизланади. Бу қўл-оёқ ҳаракатининг тезлашувига олиб келади. Кейин тинч оралиқ давр келади. Бу даврда антагонист қисқариши муносабати билан қўл-оёқ ҳаракати секинлашади. Ҳаракат охирида мушак - антагонистнинг кучайиши бу ҳаракатни тўхтатиши керак.
Синергист ва антагонист ишидаги бу келишувчилик мушаклар чўзилишига боғлиқ. Чўзилган мушакларнинг афзаллиги шундаки, улар тинчлик ҳолатида бир оз кучланган бўлиб, (ўз узунлиги мувофиқлашининг тахминан 15%) бу дастлабки ҳолатдан катта кучини ривожлантиришга қодир бўлади. Бошқа томондан улар ҳаракатларни катта амплитуда билан амалга оширади. Бу эса тезлашувнинг узунроқ йўлини ва кучнинг мавжуд потенциалини қўллаш имкониятини беради. Катта амплитуда билан ҳаракатларни юмшоқроқ, эгилувчан ва равон амалга ошириш мумкин, чунки антогонистлар уларни кечроқ тормозлашни бошлайди.
Ҳаракатда қанча кўп мушаклар ёки мушаклар гуруҳи иштирок этса, ҳаракат шунча мураккаблашади, қувват машқларини бажариш учун мушаклараро мувофиқлаш шунча катта рол ўйнайди.
Ҳар хил спорт турларининг машғулотлари амалиётида мурак- каб техник ҳаракатлар алоҳида қисмларга (элементларга) бўлинади. Бундай ҳаракатнинг мақсади қувват машғулотси орқали мусобақа фаолиятининг амалга оширишда бевосита иштирок этган мушак гуруҳларини ривожлантиришдир. Бу мушак гуруҳларини кучайти- риш махсус машқлар ёрдамида амалга оширилади. Машқлари тузилиши мусобақа машқлар структурасининг бир қисмигагина мос келади. Мураккаб бўлмаган махсус машқлар ёрдамида мусобақа фаолиятида иштирок этаётган мушакларни қаттиқ кучайтириш ва шу орқали уларни самаралироқ ривожлантириш мумкин.
Мушак гуруҳлари махсус машқлар ёрдамида яхши мослашади ва мустаҳкамланиб, шу спорт тури учун махсус ўқитиш техникала- рини талаб қилади. Агар мушаклар етарлича яхши ривожланмаган, уйғунлиги бузилган бўлса, қийинчиликлар пайдо бўлади. Масалан, ядро улоқтириш спортида махсус машқлар ёрдамида қўл ва оёқларнинг мушак букилиш жойларида куч кўпайтирилади, лекин гавда мушакларига эътибор берилмайди. Бу эса мушаклар мослашувига жиддий бузилишига олиб келади.
Агар мушаклар ўртасидаги мослшув қўйилган талабларни бажармаса, мушакларнинг бошланғич синергисти фаолиятсизлиги- дан кейинги тўсатдан ҳаракати биоэлектрик кучларни йўқотади, яъни кучларнинг тормозланиши эртароқ уланса, жуда катта куч йўқотишга тўғри келади. Булардан фарқ қилган ҳолда, мушаклар ўртасидаги мослашув даражаси юқори бўлиши учун ҳаракат силлиқ, бир хил меъёрда, аниқ бажарилса, кучлар тежаб қолинади. Яна шуни айтиш керакки, мушаклар орасидаги ўзаро ҳаракат қоидага кўра, текширилган ҳаракатларда яхшиланади.
Кучнинг юқори потенциал базасини дастлабки шарт-шароитлар ташкил қилади, лекин бунга, яъни ҳаракатни бутун кучи билан бажаришга ҳам ишонч йўқ. Қачонки спортчи ўзининг потенциал кучини маълум мақсадларда ишлатса, мушаклар орасидаги мослашув ҳаракатга мос келсагина тушуниб етади.
Спорт билан шуғулланган кишиларнинг шуғулланмаганлардан спортчидан фарқи шундаки, унинг нафақат мушаклари кўп балки, улар спортда юқори натижаларни қўлга киритишда ўз потенциал кучларини тўғри ишга соладилар, ва ютуқларга эга бўладилар.

Download 229.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling