Мундарижа кириш I боб


Download 229.21 Kb.
bet5/11
Sana24.03.2023
Hajmi229.21 Kb.
#1293346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14 –15 ёшли ӯқувчиларда куч сифатини ривожлантириш

Изометрик машқлар ишлаб турган мушаклар ҳаракат бирликларининг максимал сонини бирданига кучайтириш имко- ниятига эга. Улар қуйидагиларга бўлинади:
♦мушакларнинг суст ҳаракатидаги машқлар (қўлларда, елка- ларда, белда оғирликни ушлаб туриш) ;
♦маълум вақт давомида ва маълум ҳолатда мушакларнинг фаол кучайишидаги машқлар (ярим букилган оёқларни тўғрилаш.)
Нафасни тўхтатиб бажариладиган бундай машқлар орга- низмни кислород бўлмаган жуда қийин шароитларда ишлашга ўргатади. Изометрик машқлар билан ўтказиладиган машғулотлар кам вақт талаб этади ва уларни ўтказиш учун керак бўлган жиҳозлар жуда содда. Улар ёрдамида турли хил мушак гуруҳларига таъсир этиш мумкин ва қисқа вақт ичида маҳсус жиҳозлар ёрдамида муҳим кучланиш яратиш имконини беради.
    1. Мушаклар ҳақида қисқача маълумотлар.


Мушак – анатомик тўқима бўлиб, асаб импульслари таъси- рида қисқарадиган, кўндаланг – чиқиш ёки силлиқ мушак тўқимаси- дан иборат бўлган инсон танасининг органи.
Скелет мушаклари – скелет мускуллари – алоҳида бойламлар ташкил қилиб, бириктирувчи тўқималардан юпқа парда билан ўралган. Мушаклар пайлар орқали суякларга ёпишади ва инсон ҳаракатланишини таъминлайди.
Тренер, жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спортчи алоҳида мушак гуруҳларининг жойланиши ва улар ёрдамида бажарила- диган ҳаракатларни яхши биладилар. Шунинг учун улар машқ дастурларининг моҳиятини ва мазмунини яхшироқ тушунадилар, мустақил равишда машқлар мажмуасига зарур бўлган машқларни танлаб оладилар ёки бу машғулотларнинг дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқа оладилар.
Бўйин. Кўкрак – елка – курак мушаклари бўйиннинг олди ва ён томонларида жойлашган ва бошни буришда, эгишда кўкрак қафасининг кўтарилишида катта рол ўйнайди. Поғонали мушаклар бўйин ичида жойлашган бўлиб, умуртқа поғонасини ҳаракатлан- тиришда ва нафас олганда кўкрак қафасини кўтаришда ёрдам беради.
Қўллар. Дельта кўринишдаги мушаклар елка камарини қоп- лаб туради. Уч боғлам мушакдан иборат: олди, ўрта ва орқа; уларни ҳар бири қўлларнинг ёнга ҳаракат қилишига ёрдам беради.
Елканинг икки бошли мушаги қўлнинг олд томонида тирсакдан юқори жойлашган ва тирсак бўғимларида қўлни букади.
Елканинг уч бошли мушаги қўлнинг орқа томонида тирсакдан юқорида жойлашган. Тирсак бўғимларида қўлни бўкади.
Бармоқларни букувчи ва ёзувчи мушакларни елка камаридаги мушаклар ҳаракатлантиради. Елканинг ички томонидаги мушаклар бармоқларни букади, ташқи томондаги мушаклар ёзади.
Кўкрак. Катта кўкрак мушаги кўкрак қафасининг юзасида жойлашган. Қўлни гавда бўйича ҳаракатлантиради.
Олди тишли мушаклар кўкрак қафасининг ён томонларида жойлашган. Қовурғанинг умуртқа поғонаси томонга бурилишида ёрдам беради. Қовурға орасидаги мушаклар қовурғалар орасида жойлашади ва нафас олишда ёрдам беради.
Қорин. Қориндаги мушаклар бир неча қават бўлиб, қорин деворини ҳосил қилади. Пай тўсиқлари бу мушакларни тўрт қисмга бўлиб туради. Қорин мушаклари гавдани ростлашга ёрдам беради.
Ўроқсимон ташқи мушаклар қориннинг ён томонида жой- лашган. Бир томонлама қисқарганда гавда айланади, икки томон- лама қисқарганда эса эгилади.
Орқа. Трапеция кўринишидаги мушак кўкрак қафаси ва бўйиннинг орқа томонида жойлашган. Қовурғаларни кўтариб туши- ради, умуртқа поғонасига олиб келади, бошни орқага тортади ва бир томонлама қисқаришда ён томонга букади. Кенгайтирилган мушак- лар кўкрак қафасининг орқа томонида жойлашган. Елкани гавда томонга қимирлатади ва қўлни олдинга, орқага тортади.
Узун мушаклар умуртқа поғонаси бўйлаб жойлашган. Гавдани ҳар томонга букади, айлантиради.

Download 229.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling