Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар
Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш) учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Download 0.55 Mb.
|
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)
Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш) учун меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича наъмунавий йўриқнома Мазкур соҳа бўйича намунавий йўриқнома меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат талабларини ўз ичига олган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, касб ва малака талабларига мувофиқ пахта тозалаш заводида ўз ишларини бевосита бажарадиган Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лар учун мўлжалланган. Умумий хавфсизлик талаблари 1. 18 ёшдан кичик бўлмаган, ходимлар мустақил тарзда ишга киришдан аввал қуйидагилардан ўтишлари керак: - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишга яроқли деб топилиш учун мажбурий дастлабки (ишга қабул қилинганидан кейин) ва жорий (иш пайтида) тиббий кўриклар (текширувлар)дан; - ишларни бажариш учун хавфсиз усул ва методларни ўрганиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатма олиш, иш жойида амалиёт ўташ ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш. 2. Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари ишнинг табиати билан боғлиқ қуйида келтирилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳимояланиш учун меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт: - Товарлар ва тараларни кўчирилиши; - Ўткир, тиғли, санчувчи бурчакларнинг бўлиши; - Ҳаракатланувчи машина, механизм ва уларнинг қисмлари; - Электр занжирида кучланишнинг юқори бўлиши, қисқа туташув инсон танаси орқали ўтиши мумкин бўлган ҳолатлар. - Конструкция элементларининг тўсатдан тушиши хавфи бўлган ёки юқорида турган материал ва қурилмаларнинг тушиши хавфи бўлган ҳудудлар. 3. Механик таъсирлардан ҳимояланиш учун Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)силар иш берувчилар томонидан тақдим этилган бепул Ип газлама костюм, Комбинацияланган қўлқоп, Оқова тармоғида бажариладиган ишларда қўшимча равишда: Шлангали противогаз, Брезент костюм, Резина этик, Мовут пайтава, Резина қўлқоп Қишда ташқарида бажариладиган ишларда қўшимча равишда: Иссиқ тутувчи астарли ип газлама курткалардан фойдаланишлари керак. 4. Худудда, ишлаб чиқариш ва маиший биноларда, иш участкалари ва иш жойларида бўлиш учун Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари ушбу ташкилотда қабул қилинган ички меҳнат тартиб- қоидаларига амал қилишлари шарт. Кўрсатилган жойларга бегона шахслар ва ишчиларнинг маст ҳолатда бўлишига рухсат берилмайди. 5. Кундалик фаолияти давомида Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)силар қуйидагиларни бажариши шарт: - ушбу қўлланма талабларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ва нормаларини, ички меҳнат тартиби қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш; - ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин сигналлари, улар билан ишлаш тартиби, ёнғинга қарши воситаларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш имкониятларини билиш; - биринчи тиббий ёрдам тўпламининг жойлашишини билиш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишни билиш; - фавқулотда вазиятларда харакат тартибини билиши; - иш вақтида эҳтиёт бўлиш, чалғитмаслик ва бошқаларни чалғитмаслиги, иш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг иш жойида бўлишига йўл қўймаслиги; - иш вақтида эътиборли бўлиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузмаслик керак. Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари 6. Иш бошлашдан аввал Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари қуйидагиларни бажаришга мажбур: а) махсус кийим, хавфсизлик поябзалини кийиш; б) иш бошқарувчидан бажарилган ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ишдаги хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда топшириқ олиш. 7. Бригадир ёки иш бошқарувчидан иш топшириғини олгач, Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)си қуйидагиларни бажариши керак: а) агар керак бўлса, шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш ва уларнинг яроқлилигини текшириш; б) иш жойини ва унга ёндаш ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш; г) Худуддаги тахланган юк тўпламлари ва тайёр маҳсулотларнинг барқарорлиги; д) тозалаш ускуналари, ювиш воситалари ва дезинфекцияловчи воситаларнинг мавжудлиги, тозаловчи материалда тешувчи ва кесувчи нарсаларнинг йўқлиги. 8. Меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилишини ўз кучи ёрдамида бартараф этиши ва агар буни амалга ошириш имкони бўлмаса, Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)силар ҳолатни дарҳол бригадир ёки иш бошқарувчига етказишлари керак. Иш вақтида хавфсизлик талаблари 9. Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)ларига белгиланган тартибда рухсат этилмаган ишларни бажариши, шунингдек, хавфсиз ишлаш кўникмаларига эга бўлмаган асбоб ва ускуналардан фойдаланиши тақиқланади. 10. Чилангарлик ишларининг барча асбоблари фақат соз ҳолда ишлатилиши керак. 11. Томчилатиб суғоришда чилангарларга берилаётган асбобларнинг сифатини ҳар куни, иш жойларидаги ва омборлардаги барча асбобларнинг сифатини эса камида бир ойда бир марта текшириши керак. Текшириш вақтида аниқланган носоз асбоблар йиғиштириб олиниши ва белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши ёки таъмирланиши лозим. 12. Чилангарлик болға ва тўқмоқларининг иш юзалари бироз қабариқ, парчинланиб кетмаган ва ёрилмаган бўлиши керак. 13. Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари, ишчиларни махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш бўйича тармоқлараро қоидалар асосида ишлаб чиқилган махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак. 14. Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари шахсий гигиена қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши керак. Овқатланиш, чекиш ва дам олиш фақат махсус ажратилган хоналарда ва жойларда бажарилади. Сувни фақат махсус мўлжалланган қурилмалардан ичиши керак. 15. Спиртли ичимликларни ичиш ва иш жойида маст ҳолда, гиёҳвандлик ёки токсик заҳарланиш ҳолатида чиқиш тақиқланади. Авария ҳолатларида хавфсизлик талаблари 16. Aгар газ ҳидини ёки қувурларнинг (сув таъминоти, канализация, иситиш ва бошқалар) узилишини аниқланса, тегишли ихтисослашган тез ёрдам гуруҳини чақириш. 17. Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари ўзларининг бевосита ёки ўзларидан юқори лавозимли раҳбарларини одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳар қандай вазият, ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг ёмонлашуви, шу жумладан ўткир касбий касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлиши ҳақида дарҳол хабардор қилишлари шарт. Иш якунида хавфсизлик талаблари 18. Иш якунида Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари қуйидагиларга бажариши керак: - иш вақтида ишлатилган станокларни электр тармоғидан узиш; - иш ўрни, иш кийимларини тартибга келтириш; - иш қуролларини махсус жойларга олиб қўйиш; - иш пайтида юзага келадиган барча муаммолар ҳақида бригадир ёки иш бошқарувчига хабар бериш. 19. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ушбу йўриқноманинг талаблари Чилангар-сантехник (томчилатиб суғориш)лари учун мажбурийдир. Бу талабларга риоя қилмаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling