Мустақил иш мавзу: Банкка оид муносабатлар юзасидан низолар тушунчаси ва келиб чиқиш сабабларини сўзлаб беринг


Банкка оид муносабатлар юзасидан низолар ва келиб чиқиш сабаблари


Download 0.86 Mb.
bet2/3
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1028583
1   2   3
Bog'liq
mus ish2 - копия

Банкка оид муносабатлар юзасидан низолар ва келиб чиқиш сабаблари
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги Қонуннинг 82 моддасига кўра : ” Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.”
Банкка оид муносабатлада низолар ҳақида сўз юритар эканмиз ,аввало низо ўзи нима эканлиги ва нима сабабдан келиб чиқишига тўхталиб ўтишимиз лозим. Низо – бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама – қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат; иҳтилоф, нифоқ. Низо-бу одамларни шахсий ва ижтимоий масалаларни хал қилиши билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган қарама-қаршиликдир. Конфликтда томонларнинг бири томонидан иккинчи томондаги одамни ҳулқини, фикрини, ҳисларини ўзгартиришини талаб қилади. Шунингдек, ҳар қандай қарама-қаршиликни ҳам конфликт деб атаб бўлмайди Демак банкка оид муносабатларда низолар асосан улар мижоз ва банк ўртасидаги жараёнларда келиб чиқар экан.
Банк-мижоз ўртасидаги низолар асосан кредит маблағларини вақтида қайтармасликдан келиб чиқиши маълум. Бу каби низолар кейинги пайтда бир мунча кўпайгани бор гап. Негаки, кейинги уч йил давомида фуқароларимизнинг яшаш шароитини яхшилаш, уларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш мақсадида озмунча ишлар олиб борилмадими?! Илгари банкдан кредит олиш қанча машаққат эди. Эндиликда ҳеч бир монеликсиз, боз имтиёзли ва узоқ муддатли кредитлар ортиқча даҳмазаларсиз берилмоқда. Бироқ олинган кредит маблағларидан оқилона фойдаланишни ҳамма бирдек уддаламоқда дейишга тил бормайди.
2019-йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва қарздорликни ундириш ҳақида 19.993 та иш кўрилган. Шундан 19.394 та ҳолатда мизож-кредит олувчи томонидан кредитни қайтариш бўйича ойлик тўловлар тўланмаганлиги, огоҳлантириш ва кўрилган чоралар наф бермаганлиги аниқланиб, даъво қаноатлантирилган, жавобгарлардан жами 702 миллиарддан зиёд қарз суммасини банклар фойдасига ундириш ҳақида ҳал қилув қарорлари чиқарилган. 1303 та ҳолатда қарздор тараф даъвони тан олиб, тўловларини амалга оширганлиги сабабли ишлар тугатилган, 3486 та ҳолатда тарафлар судгача ўзаро келишгани сабабли аризалар кўрмасдан қолдирилган.
Банк ва қарздор ўртасидаги кредит ундириш билан боғлиқ низолар сонини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкиг.

Энг ачинарлиси шуки, кредит маблағи ишлатиб бўлинган, қайтариш имкони йўқ ҳолатлар ҳам кам эмас. Натижада шартнома шартидан келиб чиқиб, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. Шундан кейин айрим қарздорлар «адолат йўқ, қарз берган банк айбдор, суд қарори ноқонуний», деб идорама-идора шикоят қилишга тушади. Майли, шикоят қилиш - ҳар кимнинг ўз ҳуқуқи. Бироқ икки ўртада шартнома тузилиб, унга асосан муайян мулк гаровга қўйилган экан, қарздорлик сўндирилмагач, ундирув унга қаратилмай нимага қаратилсин?!


Агар банк билан мижоз (вакил) ўртасида низо келиб чиққан бўлса, банк ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мижознинг (вакилнинг) банк сирини ташкил этувчи маълумотларни зарур ҳолларда ва доирада маълум қилиши мумкин.
Қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъмин этилиши бозор муносабатлари тўла қарор топиши ҳамда ҳуқуқий давлат барпо этилишининг зарурий шартларидандир. Қонунийлик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этилиши энг авввало хар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркорлик субъекти ҳуқуқлари ва манфаатларини қонуний ҳимояланишини таъминлай олишида ўз ифодасини топади.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 44-моддасида; “Хар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-харакатлари устидан судга шикоят қилиш хуқуқи кафолатланади” – деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонунда тадбиркорлик субъектлари ҳақ-хуқуқлари ҳимояланиши ва кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Банк хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабат барча иштирокчиларнинг ўзаро хуқуқ ҳамда мажбуриятлари, уларнинг бажарилиши ҳамда ҳимояланиш усуллари қонунда назарда тутилган.
Банкка оид муносабатларда ҳуқуқларнинг бузулиши деганда бу муносабат субъекти бўлган шахснинг субъектив мулкий ёки номулкий шахсий хуқуқларини ўзга шахсларнинг ғайриқонуний тажовузи натижасида поймол этилишидан иборат. Хуқуқларни бундай поймол этилиши ҳуқуқий жавобгарликка, яъни жиноят, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик ва меҳнат кодексида, бошқа қонун хужжатларида назарда тутилган хуқуқий санксияларни қўлланилишига сабаб бўлади.
Ўзга шахслар хуқуқларининг бузулиши банк муносабатларида ўзга шахсга тегишли мулк ёки мулкий хуқуқни ўзлаштириб олиш, хуқуқларни амалга оширилишига тўсқинлик қилиш, қасд ёки эхтиётсизликдан ўзга шахсга мулкий ёки маънавий зарар этказиш, зиммасига олган мажбуриятни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тарзида юз бериши мумкин.
Банкка оид муносабатларда хуқуқи бузилиши эҳтимол шахслар турига кўра уларни қуйидагича таснифлаш мумкин;
1) банк мижози бўлган фуқаро хуқуқларининг банк муассасаси томонидан бузулиши (масалан. Банк хизмати кўрсатиш қоидаларини бузилиши, мижоз банк сирларини ошкор этилиши, шартнома талабларининг бузилиши ва хоказо.);
2) банк мижози бўлган тадбиркорлик субъекти шахс ёки якка тадбиркор шахс хуқуқларини бузилиши (маблағларни ҳисобга олиш, банк оператсияларини амалга ошириш қоидаларини бузилиши ва бошқалар);
3) Давлат солиқ. Молия ва бошқа органлари томонидан тижорат банки ҳуқуқларини бузилиши (масалан, ғайриқонуний текширишлар ўтказилиши, ғайриқонуний қарорлар қабул қилиш орқали банк фаолиятининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиниши, ноқонуний молиявий ва бошқа санксиялар қўлланилиши ва хоказолар);
4) Тижорат банклари томонидан солиқ ва бошқа молиявий қонунларни бузулиши туфайли давлат манфаатларига зид келувчи хуқуқбузарлик содир этилиши (ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар юритиш қоидаларини бузилиши, солиқ қонунчилигининг бузилиши ва бошқалар);
5) Банк мижози саналувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан банк олдидаги мажбуриятларни бузилиши шаклидаги (масалан, кредитни ўз вақтида қайтармаслик) хуқуқбузарлик;
6) Банкнинг ўз ходимлари меҳнатга оид хуқуқларини бузилиши, айни пайтда банк ходимлари томонидан хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ равишда банк муассасасига моддий зарар этказилиши.
Банк муносабатлари иштирокчилари хуқуқлари бузилган холларда бу хуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасида белгилаб қўйилган усулларда ҳимоя қилинади. Бу усуллар қуйидагилардан иборат;
а) ҳуқуқни тан олиш (масалан, гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан банк хуқуқининг эътироф қилиниши, вафот этган мижозга тегишли омонатга нисбатан ворислик хуқуқларининг тан олиниши);
б) хуқуқ бузилишидан олдинги холатни тиклаш, хуқуқбузарлик келтириб чиқарувчи холатларнинг олдини олиш (масалан, ғайриқонуний тарзда этказилган зарарни ундириб берилиши);
в) битим (шартнома)ни хақиқий эмас деб топиш (масалан, мансабдор шахс ўз мансабини суистеъмол қилган ҳолда банк манфаатига хилоф бўлган битимни бекор қилиниши);
г) давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хужжатини хақиқий эмас деб топиш (масалан, давлат солиқ органи ғайриқонуний қарорини суд орқали бекор қилиниши);
д) бурчни натура холда бажаришга мажбур қилиш (масалан, гаровга олинган кўчмас мулкни асл ҳолида (натура холида) топширилишига мажбур қилиш);
е) зарарни тўлаш, неустойка ундириш;
ж) хуқуқий муносабатни бекор қилиш;
з) Маънавий зиённи ундириш ва бошқалар.
Банккка оид муносабатларда хуқуқларни ҳимоя қилиш маъмурий усулда (юқори турувчи давлат органига мурожаат қилиш йўли билан) ёки суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни бузилган хуқуқларни тиклаш ва хуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш, низони суд йўли билан кўриб ҳал этиш тартибларини белгилаб беради.
Жисмоний шахс (мижоз ёки ўзга тадбиркор бўлмаган шахс) билан банк муассасаси ўртасида юз берувчи низолар умумий судларда (фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, судлар, вилоят, Тошкент шахар, фуқаролик ишлари судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича коллегияси) кўриб хал этилади. Умумий судларда фуқаролик низоларини кўриб хал этилиш тартиблари, даъвогар, жавобгар ва ўзга шахсларнинг хуқуқлари мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодексида белгилаб қўйилган.
Банк муассасаларининг юридик шахс бўлган ёки юридик шахс мақомини олмасдан тадбиркорлик фаолияти билан машғул бўлган якка тадбиркор жисмоний шахслар билан юзага келадиган низолари, шунингдек банк ва давлат бошқарув органлари (масалан, Марказий банк билан Давлат солиқ идораси билан, махаллий давлат хокимият органлари билан) ўртасида юз берувчи низолар хўжалик судлари томонидан кўриб ҳал этилади.
Иқтисодий низолар бўйича хўжалик судларига мурожаат қилиш, у эрда низони кўриб чиқиш ва хал этиш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг хўжалик протсессуал кодексида мустахкамлаб қўйилган.
Банк муассасаларининг барча иштирокчиларига судда кўриб хал этилган низолар бўйича ўз манфаатларига дахлдор протсессуал хатти-харакатлар хақида суд қарорлари устидан белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиш, имкониятлари кўриб чиқилиб, хал этилиши қонун билан кафолатланган.
Банкка оид муносабатлардан келиб чиқувчи низолар юзасидан судлар томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган хал қилувчи қарорлари ва бошқа хил Қарорларининг ижро этилиши хам кафолатлаб қўйилган бўлиб. Бундай қарорлар қарздор томонидан ихтиёрий равишда бажарилмагани тақдирда уни мажбурий ижро этилиши механизмлари хамда усуллари тегишли қонун хамда бошқа қонун хужжатларида мустахкамлаб қўйилган.
Банкка оид муносабатларда хуқуқлар нафақат судлар томонидан, балки бошқа ваколатли органлар томонидан хам амалга оширилиши мумкин. Нотариал идоралар анашундай органлардан бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси нотариал тўғрисидаги қонуннинг 1-моддасида жисмоний ва юридик шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилиш нотариусларнинг вазифаларидан эканлиги белгилаб қўйилган. Нотариуслар ушбу вазифани турли шаклларда:
а) битимларни тасдиқлаш;
б) ҳужжатларнинг хақиқий эканлигини тасдиқлаш;
в) ҳужжатдаги имзонинг хақиқий эканлигини тасдиқлаш;
г) меросга бўлган хуқуқни тасдиқлаш (масалан, банк муассасасига мерос қилиб қолдирилганда).
д) ижро хатларини ёзиш (қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун қарздорликни белгиловчи хужжатларга нотариус имзосини қўйиш);
е) векселни протест қилиш;
ж) хужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш;
з) ишончномалар бериш ва бошқалар.
Нотариал харакатларни амалга ошириш тартиблари, нотариус хатти-харакати устидан шикоят бериш ва уни кўриб хал этилиши масалалари қонун хужжатлари билан белгиланган.
Бугунги кунда хуқуқларни нодавлат усулларида, жумладан, хакамлик механизмини қўллаш обрўли ҳимоялаш масалалари тобора долзарб бўлиб бормоқда.
Фуқаролар ва юридик шахслар хуқуқларини юқори даражада кафолатланганлиги ва самарали ҳимоялаш механизмлари билан таъминланган лиги хуқуқий давлатнинг асосий хусусиятларидан биридир.
Банкка оид турли муносбатларда низоларсиз ҳолатларга қуйидагиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Пул маблағларини низосиз тартибда ҳисобварақдан ўчиришни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари Ўзбекистон Республикаси ФК (783-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун (31-модда), бошқа қонунлар ҳамда бир қатор қонун ҳужжатлари билан ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қоидаларида кўрсатилишича:
- Низосиз тартибда ўчириш тартиби белгиланган ҳолларда ҳақ ундирувчининг талаби билан;
- Бошқа ҳолларда эса ижро ҳужжатлари ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар бўлганида маблағ эгаси розилигисиз пул маблағлари ҳисобварағидан ўчирилиши мумкин.
Маблағлар ҳисобварақдан:
- Солиқ органлари фармони билан солиқлар ва бошқа носолиқ тўловлар бюджетга ўз вақтида тўланмаганида;
- Ижтимоий суғурта жамғармаси органлари (пенсия жамғармаси) фармойиши билан қарзларни ундириш учун низосиз тартибда ўчирилиши мумкин.
Маблағлар низосиз тартибда ўчирилишига асос бўладиган ижро ҳужжатлари жумласига қуйидагилар киради:



Шунингдек, низосиз тартибда тўловлар амалга оширилиши лозим бўлган тўлов талабномалари, автомобил йўллари таъмири учун олинадиган тизим бўйича қарзларни ундириш ҳақида ҳакамлар фармойишлари, қарздор томонидан тан олинган суммаларни ундириш ҳақидаги кўрсатмалар, ҳукумат қарорларида назарда тутилган бошқа турдаги тўловлар ҳам ижро ҳужжатларига тенглаштирилади ва улар асосида низосиз тартибда ҳисобварақаларидан пул маблағларини ўчиришга йўл қўйилади.


Мижоз ҳисоб-китоб оператсияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд орқали ҳал этилади.
Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling