Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Аниқ ва ишончли илмлар илоҳиётдадир


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Аниқ ва ишончли илмлар илоҳиётдадир: 
Анбиёлар алайҳимуссалом, одамларни 
Аллоҳнинг зоти, сифатлари ва амалларидан, 
ушбу оламнинг ибтидосию интиҳосидан, инсон 
ўлганидан кейин бўладиган ишлардан 
одамларни хабардор қилиб кетганлар. Уларга 
ана шулар ҳақидаги барча илмларни ўзлари 
орқали ҳеч нарса олмасдан текинга ўргатиб 
кетганлар. Ноаниқ нарсага эришмоқ учун 
ўзларининг илмий изланишларига асос 
бўладиган принсиплари ва дебочалари йўқ 
бўлган илмларда изланиш ва тадқиқот олиб 
бориш машаққатини уларнинг ўрниларига ўз 
зиммаларига олишган. Чунки бундай илмлар 
инсоннинг ҳисси ва табиатидан ташқарида 
туради. Унда уларнинг ҳисс билан боғлиқ 
аъзолари уларга ёрдам бера олмайди. Унга 
назарлари ҳам олиб бормайди. Уларда ўша 
нарсалар ҳақида илк илмлари ҳам мавжуд эмас. 
Лекин одамлар ушбу неъматни қадрламадилар 


ва ишни қайтадан қўзғаб ўжарлик билан баҳсни 
бошладилар. Ўзлари учун йўлбошчи ҳам 
тажрибали устоз ҳам топа олмайдиганлари 
номаълум томонларга сафар қилишни бошлаб 
юбордилар. Улар бу борада жўғрофия соҳасида 
инсониятнинг илми олиб борган натижалардан
аждодлар оша хариталарда белгилаб берилган 
нарсалардан қаноатланмаган, натижада эса 
умри қисқалигига қарамай ўзича тоғларнинг 
баландлигини ва денгизларнинг чуқурлигини 
бошқатдан ўлчамоқчи, саҳролар, масофалар ва 
чегараларни аниқламоқчи бўлган, қуввати кетиб 
сармояси тугаб қолгани учун бир оз ўтмасдан 
ҳафсаласи пир бўлиб аралаш қуралаш 
эслатмалар ва кўрсаткичлар билан ортига 
қайтган тадқиқотчидан кўра кўпроқ ортиқча 
ишлар билан шуғулланган ва кўпроқ машаққат 
чеккан кимсаларга ўхшаб қолдилар. Улар
сингари илмсиз ва ҳидоятсиз равишда 
Илоҳиётга шўнғиганлар ҳам бу илм борасида 
пухта бўлмаган қарашлар ва ноқис илмларни, 
ҳардам хаёллару шошқалоқ назарияларни 
келтирдилар. Натижада эса ўзлари ҳам 
адаштилар ва бошқаларни ҳам адаштирдилар. 


Шунингдек анбиё алайҳимуссаломлар уларга 
шундай мустаҳкам принсиплар ва аниқ 
илмларни берган эдиларки у илмлар ҳамма вақт 
ва ҳамма жойда юксак маданият ва бахтли 
ҳаётнинг асоси бўла оларди. Улар бўлсалар 
замонлар ўтиши билан у илмлардан маҳрум 
бўлдилар натижада эса ўзларининг 
маданиятларини йиқилаётган пойдевор устида 
нақд жарликнинг ёқасида барпо қилганлари 
учун ҳам маданиятнинг пойдевори қулаб 
деворлари устиларига йиқилиб кетди. 
Саҳобалар –розияллоҳу анҳум– жуда ҳам бахтли 
одамлар бўлишган. Чунки улар бу борада барча 
ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга 
ташлаб қўйишган ва шунинг учун ҳам машаққат 
чекмаганлар ва самарага эришганлар. Улар 
ўзларининг ақллари, қувватлари ва куч–
ғайратларини жиҳоддан бошқа ишлар учун 
тежаганлар. Вақтларини ҳам дин ва дунё 
ишларидан ўзларига керакли бўлган ишларга 
сарфлашган. Урват ал- вусқони маҳкам тутиб 
дин ишида энг ақлли одамларнинг йўлини 
тутганлар. 



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling