Мутахассислик фанларини ўҚитишга инновасион ёндашув


Download 0.55 Mb.
bet18/34
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1484970
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34
Bog'liq
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 2

ҲТТни қўллаш тартиби:
- талабалар (4-5 киши) кичик гуруҳларда ишлайди;
- жамоа учун ягона ўқув материали тақдим этилади;
- ҳар бир гуруҳ алоҳида саволга жавоб топади;
- Эксперт гуруҳи шакллантирилади;
- бу гуруҳ ҳар гуруҳ иши билан батафсил танишади;
- эксперт гуруҳи ҳар бир талабанинг фаолиятини индивидуал баҳолаш имкониятига эга;
- талабалар тўплаган баллар умумлаштирилиб, кичик гуруҳнинг фаолияти баҳоланади;
- энг юқори балл тўплаган жамоа ғолиб саналади.
Ажурли арра” (фр. “ажоур” – бир ёқдан иккинчи ёққа ўтган, икки томони очиқ) стратегияси яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминланади. Бу жараёнда талабалар тайёр матнлар билан ишлайди. 1986 йилда Ф.Славин томонидан “Ажурли арра-2” методи ишлаб чиқилди.
Машғулотда “Ажурли арра” стратегиясини қўллаш қуйидаги тахлитда амалга оширилади:

  • Ўқитувчи ўқувчи (талаба)ларни стратегияси моҳияти билан таништиради

  • Уларни гуруҳларга ажратади

  • Ўзлаштириладиган материаллар матни бир нечта қисмларга

  • ажратилган ҳолда алоҳида қоғозларда қайд қилинади

  • Матнли материаллар жойлаштирилган пакет гуруҳларга тарқатилади

  • Гуруҳлар матнли материаллардан фойдаланиб, топшириқни бажаради

  • Топшириқ бажарилгач, ҳар бир гуруҳдан матнни яхши ўзлаштирган ўқувчи

  • (талаба) ажратиб олиниб, улардан эксперт гуруҳи шакллантирилади

  • Эксперт гуруҳи аъзолари ўзлари ўзлаштирган материал

  • мазмунини бошқаларга етказиш режасини тузади

  • Эксперт гуруҳи аъзолари ўзлари ўзлаштирган

  • материал мазмунини бошқа гуруҳларга ҳам ўргатади

Стратегияни қўллашда талабаларнинг мавзуни пухта ўзлаштирганликлари, ўзлари эга бўлган билимларни бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлишлари муҳим саналади.
“ Ажурли арра” стратегиясининг технологик модели қуйидагича:


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling