Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet12/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

Битирув ишлари ёзиш учун кўйиладиган талаблар. Битирув ишла-ри талабанинг бакалавриат босқичида эгаллаган билимларининг якуни сифати-да у томонидан ёзиладиган малакавий илмий иши ҳисобланади.
Талаба ўзини қизиқтирган илмий муаммоли мавзуни танлаши ёки унга бу бо-рада илний раҳбари ёрдам бериши мумкин. Мавзу танланганда унинг долзарб-лиги ва илмий-амалий аҳамиятини ҳисобга олиш анча муҳим омилдир. Буларни инобатга олмай ёзилган битирув ишлари ҳимояга қабул қилинмайди ёки ижобий тақриз берилмайди.
Кафедраларда х,ар ўқув йили бошида битирув ишлари учун янги мавзулар рўйхати тузилиб, кафедра муҳокамасидан ўтказилади. Битирувчи талаба кафед-рада ана шу мавзулар билан танишиб, ўзи учун маъқул, қизиқарлисини битирув иши сифатида тангаши ҳам мумкин. Битирув иши ёзиш учун баъзи шахсий тўсиқ-ларга эга бўлган (соғлиғи, оилавий шароити ёмон, ногирон) талаба бу ҳақда фа-
Кутубхоналар тарихи ва кутубхонашунослик асослари |Ц
ЎзМУ Илмий кутубхонаси. ЎзМУ Илмий кутубхонаси ташкил топгандан буён ўз олдига университетдаги ўқув жараёнини адабиётлар билан, профес-сор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларида эса уларга зарур китобларни таъминлашни мақсад қилиб қўйган. Бу борада кутубхонада кўплаб олим ва биб-лиографлар меҳнат қилиб келишган. Улар орасида тарихчи, библиограф А.В.-Панковни алоҳида таъкидлаш ўринлидир. У 1918 йилдан 1931 йилга қадар уни-верситетда илмий-педагогик фаолиятини олиб борган. Шарқшунослик факуль-тетида ишлаб, факультетнинг кутубхонасини бошқарган. Унинг саъй-ҳаракат-лари билан кутубхона фондидаги қўлёзма асарлар Фундаментал кутубхонанинг шарқ қўлёзмалари бўлимига айлантирилган. 1944 йилдан А.В.Панков илмий-библиографик фаолият билан шуғулланган бўлиб, Туркистон тарихи, геогра-фия, геоморфология, гидрология, Ўрта Осиё-Россия муносабатлари (XVI-XVIi асрлар)га оид у тузган библиографик кўрсаткичлар ҳозиргача фойдаланиб ке-линмоқда.
1927 йилдан бошлаб қарийб чорак аср давомида кутубхонада Ўзбекистон-нинг машҳур библиографларидан яна бири Н.А.Буров ишлаган. У томонидан 1929-1933 йиллар САГУ (ЎзМУ) нашрлари кўрсаткичининг икки нашри тузил-ган.
Кутубхона ҳодимлари фондларда сақланаётган нодир китобларга алоҳида эътибор билан қараб келишмоқда. Бу мақсадда кутубхонадаги қўлёзма ва но-дир китобнинг библиографикхусусиятлари, манбавий аҳамиятини кўрсатиш бо-расида катта ишлар қилинган. Бу йўналишда кутубхона илмий ходими, тарих фанлари номзоди Е.К.Бетгер университет кутубхонасидаги эски ва нодир кито-бларнинг хронологик шарҳига оид китобини, таниқли шарқшунос А.А.Семёнов эса кутубхона шарк фонди ходимлари билан қўлёзма ва литографик манбалар каталоги тузганлигини таъкидлаш ўринлидир.
Ўрта Осиёнинг тарихий ўлкашунослигига оид библиография бўйича та-рих фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кутубхоначи, 1939 йил-дан 1964 йилга қадар кутубхонанинг библиография бўлимини бошқарган оли-ма О.В.Маслованингтадқиқоти анча аҳамиятлидир. Унинг кўп йиллик тадқиқот-лари давомида «Обзор русских путешествий и экспедиций в Среднюю Азию. Материалў к истории изучения Средней Азии» номли тўрт китоби (Тошкент, 1955-1971 йилпар)Ўрта Осиёнинг 1715-1886 йиллар тарихига бағишланган. Бе-шинчи китоб ҳам олиманинг вафотидан сўнг библиография бўлими ходимлари томонидан нашрга тайёрлаб қўйилган.
Кутубхона ходимлари томонидан университет профессор-ўқитувчилари-нинг фаолиятига доир ҳам библиографик кўрсаткичлар тайёрланган (жумла-дан, Н.П.Корженевский, А.С.Содиқов, Е.П.Коровин, И.А.Райкова, Т.А.Саримсо-қов, В.И.Попов, Ш.Т.Толипов, И.И.Гранитов, Л.В.Гентшке ва бошқалар). Ҳозир-да ҳам бу йўналишдаги фаолият давом эттирилмовда.
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
1955 йилдан 1968 йилга қадар Илмий кутубхона қошида Ўзбекистон ва Ўрта Осиё тарихи бўйича илмий тўгарак ишлаб, Ўрта Осиё тарихини ўрганиш бўйича маълумотлар тўплаш ҳамда илмий маърузалар тайёрлаш билан шуғулланган. Уни тарихфакультетидоцентиГ.Н.Чабровбошқарган.ТўгаракишидаМ.Е.Массон.Л.В.О-шанин каби профессорлар ҳам фаол қатнашганлар.
Бугунги кунда ҳам университет Илмий кутубхонаси талаба, магистр, аспи-рант, докторант ва профессор-ўқитувчиларга зарур ўқув-илмий адабиётларни таъ-минлаб турибди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасидага олий ўқув юртлари ичида энг кўл китоб фондига эга бўлган кутубхонада китоб фондларини компьютер ката-логини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Кутубхона Ўзбекистон ва хорижий мам-лакатларда нашр қилинган китоблар, оммавий ахборот нашрларини мунтазам олиб турибди. Бу эса кутубхона фондларини янгилаш ҳамда бойиб бориши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Алишер Навоий иомидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Ҳозирги вақтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси деган номга эга бўлган Тошкент халқ кутубхонаси китобхонларнинг фойдаланиши учун 1870 йил июнь ойида очилган. Бироқ ундан олдин ҳам, яъни 1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлигиташкилқилингандансўнгдарҳолўлкамаъмуриятиРоссиянингЎрта Осиёдага ерлари марказда ўрганилмаган кенг ва бой ўлкани тезроқ ўрганмоқ учун зарур бўлган ва махсус китоблар билан тўлдирилган кутубхона ташкил этиш тад-бирларини кўра бошлади. Шундай қилиб, кутубхона фақатбизнингреспубликамиз-дагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё ҳудудларида ҳам биринчи илмий муассаса бўлди. Бу кутубхонага 1887 йилда Туркистон халқ кутубхонаси деган ном берилди.
Кутубхона ўзининг дастлабки 47 йилги фаолияти давомида чор Россиясининг кўпгина чекка ўлкаларидан биридаги кутубхона сифатида ўсди ва ривожланди. Бу кутубхона маҳаллий ўлкашунослик музейи билан қўшилиб, маҳаллий маъмурият-нинг доимий назорати остида, асосан Ўрта Осиёга ва қўшни мамлакатларга таал-луқпи асарлар билан ва бирмунча умумий адабиёт билан тўлдирила борди. Ўша даврда кутубхона Тошкентнинг фақат рус ах,олисига хизмат қилиб келди, ундан асосан офицерлар, амалдорлар ва уларнинг оилалари, шунингдек, ўқувчилар фой-даланди. Шунга қарамай, маъмуриятнингниятидан қатъи назар, кутубхона оқартув ишларини олиб бориш билан шуғулланди. XIX аср рус адабиётининг илғор ғояла-рини аҳоли орасига ёйди. Шунинг учун ҳам Туркистон генерал-губернатори М.Чер-няевтомонидан бу кутубхона бирмунча вақт (1883-1884 йиллар) ёпиб қўйилган эди.
Туркистон ўлкасидаги илғор русарбоблари ва ўлкани ўрганиш билан шуғулла-ниб келган олимлар кутубхонанинг ҳаётида ва ишида фаол қатнашдилар. Шулар-дан Ўрта Осиёнинг йирик библиография-китобшуноси ва кутубхонанинг биринчи мудири Н.В.Дмитровскийни ҳамда Ўрта Осиё тарихини яхши билган атоқли акаде-мик В.В.Бартольдни ва тарихчи В.Л.Вяткинни кўрсатиб ўтиш мумкин. Уларнинг ва
Малакавий иш ёзиш услубияти
культет маъмуриятига ёзма мурожаат қилгач, битирув иши яна бир қўшимча би-тирув имтиҳони билан алмаштирилиши мумкин.
Мавзу танлангач, унга оид адабиётлар қидиралади. Илмий адабиётларни асо-сан, фундаментал кутубхоналар (Алишер Навоий номидагиЎзбекистон миллий ку-тубхонаси, «Турон» кутубхонаси, ФА илмий кутубхонаси ва ЎзМУ кутубхонаси)дан излаш зарур.
Адабиётлар билан танишиб чиққандан сўнг битирув ишининг режаси тузилади. Чунки илмий адабиётларни тахлил қилгандан сўнггина талаба бу мавзунинг дол-зарблиги ва илмий асосда қай даражада ишланганлигини тушуниши мумкин. Режа кириш, икки-уч боб (мавзунинг таҳлилидан келиб чиқиб тўрт боб ҳам бўлиши мум-кин), хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда илова каби му-раккаб кўринишга эга бўлиши шарт. Илова битирув иши ҳажмига қўшилмайди.
Айтиш ўринлики, тарих соҳаси ижтимоий фанлар йўналишига кирганлиги боис, ишнинг кириш қисмида битирувчи қуйидаги масалапарга алоҳида тўхталган бўли-ши керак:
а) мавзунингдолзарблиги;
б) даврий (хронологик) чегараси;
в) ўрганилиш даражаси; ;
г) мақсад ва вазифалари;
д) манбавий асоси;
е) илмий янгилиги ва амалий аҳамияти;
ж) назарий-услубий асослари;
Боблар ҳам кичик қисмлар (параграфлар)га бўлиниб, уларнинг сони ҳам 2 та-дан, 4-5 тага қадар бўлиши мумкин.
Мавзуни ёзишда дастлаб боблар, кейин кириш ва хулоса қисмлари ёзилади. Чунки, кириш ва хулосадаги илмий асосланган фикр-мулоҳазалар айнан бобларда ёритилган илмий қарашлардан келиб чиқиб ёзилади. Фойдаланилган манба ва ада-биётлар рўйхати қоидага биноан (царанг: 4-илова) ҳамда гуруҳларга ажратилган ҳолда ёзилиши шарт (қаранг: 5-илова},
Илова қисмида турли карталар, жадвал ва кўрсаткичлар тартибли равишда бе-рилиши шарт.
Битирув иши тайёр бўлгач илмий раҳбар кўриб чиқиб, кўчиришга рухсат бер-гандан сўнг, битирувчи уни оққа кўчиради. (битирув иши қўлда ёзилади, машинка ва компьютерда ёзилган шаклига рухсат берилмайди).
Иш иккита (ички ва ташқи) тақризчи томонидан ўқиб чиқилади. Тақризчилар бити-рувчининг ёзган малакавий иши мавзуси бўйича шуғулланган ёки бевосита шу мавзу-га яқин, алоқадор кишилар бўлиши лозим. Уларнинг битирув иши ҳақидаги ёзма, ижо-бий тақризлари бўлса иш белшланган кунда кафедрада ҳимояга қўйилади.

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling