Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet15/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

КУТУБХОНАЧИЛИК ВА БИБЛИОГРАФИЯГА ОИД АТАМАЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
АБОНЕМЕНТ (абонемент) — кугубхонанинг китоб фондидан кутубхона-дан ташқарида фойдаланиш ҳуқуқи ва шу ҳуқуқдан фойдаланиш учун берилган ҳужжат. Абонемент якка ёки жамоа тарзда бўлиши мумкин.
АБОНЕМЕНТ КАРТОЧКАСИ (абоиементная карточка) - китобхоннинг фамилияси ва инициаллари ёки жамоа абонент бўлган ташкилот номи
<ИЛОВАЛАР>
ҳамда абонемент номери ёзиладиган карточка. Бу карточкага кутуб-хоначи абонент китобии қачон олганлигини ва қачон қайтариб бе-риши лозимлигини ёзиб қўяди. Бу карточка муддат варағи ўрнида қўлланилади.
АБОНЕНТ - кутубхояада абонементдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки ташкилот.
АВТОБИБЛИОГРАФИЯ - шахсий библиография, муаллифнинг ўз асарлари бўйича ўзи тузган библиография.
АДАБИЁТНИ КУТУБХОНА ФОНДИДАН ЧИҚАРИШ (исключение литератури из фонда библиотеки) - мазмуни жихатидан эскирган, тўзган, йўқолган ёки китобхонлар фойдаланмайдиган босма асарларнинг кутубхона фон-ди ҳисобидан ўчирилиши. Бундай адабиётларнинг кутубхона фондидан чиқарилиши акт билан расмийлаштирилади ва бу ҳақда умумий ҳисоб ва инвентарь дафтарларида тегишли белги қўйилади.
БЕПУЛ МАЖБУРИЙ НУСХА (бесплатньш обязателъний экземпляр) - китоб фондининг давлат йўли билан тўлдирилиши тартибида кутубхоналарга бепул юбориладиган нусха. Бепул мажбурий нусха фаннинг барча ёки айрим соҳалари бўйича нашр қшшнган асарларнинг тўлиқ комплекти-дан иборат бўлиши мумкии. Бепул мажбурий нусхадан уч хил мақсад кўзланади: библиография тузиш, кутубхона фондини тўлдириш, архивда сақлаш.
БИБЛИОГРАФ - 1) библиография соҳаси бўйича мутахассис олим; 2) библио-график ва кутубхоначилик муассасаларидаги лавозим номи; 3) библио-график кўрсаткичлар гузувчи ходим.
БИБЛИОГРАФИК АХБОРОТ (библиографическая информация) -1) кутубхона-да фаннинг барча ёки айрим соҳаларига, бирор предмет ёки масалага доир мавжуд ёки янги олинган адабиёт тўғрисида ёзма ахборот; 2) янги нашр қилиш ан адабиёт тўғрисида оғзаки ахборот.
БИБЛИОГРАФИЯ - 1) босма асарларни ҳисобга олиш, тавсифлаш, тартибга солиш ва сифат жихатдан таҳлил қилиш; мавжуд адабиётдан ўқувчилар-ни хабардор қилиш, уни таргиб қилиш; мавжуд адабиётдан фойдаланиш-да ўқувчиларга ёрдам берадиган турли қўлланмалар тузиш билан шуғул-ланувчи фан соҳаси. Библиографиянинг мақсади ўқувчиларни онгли, ил-мли рухда тарбиялашда, уларнинг ғоявий-сиёсий ва маданий савиясини оширишда, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятида, мустақил ўқишларида уларга ёрдам берувчи адабиётни тарғиб қилишдир; 2) китобхонларни мавжуд адабиётдан хабардор қилиш ва уларга керакли адабиётни тезроқ топишда ёрдам кўрсатиш мақсадида маълум тартибда тузнлган босма ёки қўлёзма рўйхат. Масалан, «Ўзбекистои библиографияси» (Ўзбекистонга доир адабиётнинг библиографик кўрсаткичи); 3) библиографик асарлар ва қўлланмалар йиғиндиси. Масалан, «Иккинчи Жахон уруши йиллари-да совег библиографияси»; 4) даврий ва давомли нашрларнинг танқидий
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
шархлар, тақризлар ва янги асарлар хақида маълумот бериб борадиган бўлими; бу бўлим баъзан аншфоқ қилиб «Танқид ва библиография» номи билан аталади; 5) саҳифа остида ёки китоб, мақола, айрим бобларнинг охирида фойдаланилган ёки тавсия қилинадиган адабиёт хақидаги кўрсат-ма ёки рўйхат. «Библиография» атамаси қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ва ўша вақтда китоб ёзиш маъносини англатган.
БИБЛИОГРАФИЯ ТУЗИШ (составление библиографии) - бирор мавзу, нашр тури бўйича мавжуд асарлар рўйхатини тузиш, масалан, мусиқа асарла-рига, даврий нашрларга библиография тузиш.
ДАВЛАТ БИБЛИОГРАФИЯСИ (государственная библиография) -1) янги чиқа-ётган босма асарларни биринчи бўлиб рўйхатга олувчи давлат органла-ринннг номи. Бундай рўйхатлар собиц Иттифоц даврида Бутунитгифоқ ва респу блика Китоб палаталари томонидан чиқариладиган «Китоб йил-номаси», «Даврий нашрлар йилномаси» кабиларда олиб борилган; 2) дав-лат органлари томонидан амалга ошириладиган библиографик иашрлар вачора-тадбирлар; 3) баъзан бу атама бирор давлат ҳудудида китоб нашр қилиш бошлангандан буён нашр қшганган барча босма асарларнннг биб-лиографик тавсифини тузнш бўйича олиб бориладяган ишлар мажмуи деб ноўрин кенг маънода тушунилади,
ЁПИҚ ФОНД (закритий фонд) — 1) кутубхонанинг алохида сақланадиган ва махсус рухсат билан айрим китобхонларгагина бериладиган фонди; 2) янги нашр қилинаётган адабиёт билан тўлдирилмайдиган фонди.
ИЛМИЙ АДАБИЁТ (научнаялитература) -илмий масалаларга бағишланган, илмий иш учун биринчи манба бўла опадаган, ёрдамчи ҳўлданма вази-фасини бажарувчи материаллар. Илмий адабиётга диссертациялар, тадқ-иқотлар, монографиялар, институт ва илмий экспедицияларнинг илмий ишлари, олий мактаб даст5'рлари, услубий материадлар ва шу нга ўхшаш-лар киради.
ИЛМИЙ БИБЛИОГРАФИЯ (научная библиографт) - 1)шший асосдатузилган хар қандай библиография; 2) малакали мутахассислар ва илмий ходим-ларга мўлжалланган библиография.
ИЛМИЙ-ОММАБОП АДАБИЁТ (научио-популярная лшпература) - илмий ма-салаларни кенг китобхонлар оммасига тушунарли услубда баён ҳилувчи босма асарлар.
КАТАЛОГ - кугубхона фондида мавжуд бўлган босма асар ёки бошқа мате-риалларни маълум қоидалар асосида акс эттирувчи рўйхат. Кутубхона-ларда каталоглар ўқувчиларни онгли ру^да тарбиялашда, уларнинг ғоявий-скёсий ва мадаяий савиясини оширишда, илмий ишлаб чиқаркш ва мустақил ў^ишда уларга катта ёрдам беради, адабиётдан тўла ва ма^-садга мувофш; равишда фойдаланиш учун йўл очади. Каталоглар вази-фасига қараб, китобхонлар каталоги ва ёрдамчи каталогга; китоб фон-дининг характерига қараб, умумий ва махсус каталогга; материалнинг
<ИЛОВАЛАР>
жойлаштирилишига қараб эса алфавит, системали ва предмет катадоги-га бўлинади. Кутубхона каталогларидак ташқари, музей каталоги (музей тўпламларини гавсифлаш учун), савдо каталоги (ма^сулогларни тавсиф-лаш учун) ва бошқа хил каталоглар ҳам бўлади. Библиографик кўрсат-кичлар, нашриётларнинг ва квтоб савдоси билан шуғулланувчи муасса-саларнинг каталоглари эса кутубхона каталогларига ўхшашдир, лекин уларнинг вазифаси ва мақсади бошқа. Кутубхона каталогида ёки биб-лиографик кўрсаткичларда асарнинг нашр этилган жойи ва бошқа тав-сифларидан ташқари, унинг мазмуни хам тавсифланади. Нашриёт ката-логида эса, шу нашриёт томонидан қайси китоб нашр қилинганлиги, ки-тоб савдоси билан шуғулланувчи муассасалар каталогида китобнинг т^айси дўконда бўлиши ёки китоб савдоси тармоқларининг қайси дўконга қан-дай китоб берганлиги акс эттирилади.
КИТОБ ПАЛАТАСИ (книжная палата) - Ўзбекистондаги давлат марказий библиография муассасаси. Бу муассасанинг вазифаси мажбурий нусха-ларни олиш ва кутубхоналарга тарқатиш, янги чиққан босма асарларни матбуот архивида сақланадиган мажбурий нусхалари асошда библиогра-фик рўйхатга олиш ва хисоблаб бориш, шунингдек, давлат библиогра-фияси соҳасида илмий услубий иш олиб боршцдир. Китоб палатаси Ўзбе-кистонда нашр қилинадиган матбуот маҳсулотларининг .^аммасини ҳисобга олиб ва библиографиясини тузиб боради ^амда уларни шу асар тилида тавсифлайди.
КУТУБХОНА (библиотека) - 1) босма ва қўлёзма асарларни йиғиш, сисгема-лаштириш ва уларни китобхонлар оммасига 1ез етказиш тадбирларини амалга оширувчи муассаса; 2) бирор шахснинг ўз ихтисосига оид адаби-ётга бўлган ^аваси ва дидига мос равишда тўплаган китоблари мажмуи. Бундай китоблардан ўша шахснинг ўзи фойдаланади ва унинг розилиги билан жамоа!*чилик фойдаланиши ҳам мумкин; 3) босма асарлар ва дав-рий матбуот материалларини сақлаш ва уларни ўқиш учун мослаштириб қурилган махсус бино.
КУТУБХОНА ИХТИСОСИ (профилъ библиотеки) - бир кутубхонанинг бошҳа кутубхоналардан фарқини билдирувчи белгилари - кутубхонанинг маъ-лум мақсадга қаратилганлиги, китоб фонди ва унинг тўлдирилишидаги ўзига хос хусусиятлари, китобхонлар доирасининг маълум ихтисоси ва шу кабилар билан чекланганлиги ва ҳоказолар. Масалан, Ўзбекистон ҳчшлоц хўжалик кутубхонаси, Ўзбекистон медицина кутубхонаси ва ҳока-золар.
КУТУБХОНАЧИЛИК (библиотечное дело) - кутубхоналар ташкил қилиш ва уларни бошқариш, кутубхоналариинг кундалик ишини юритшп, турли ўқишлар уюштирши ва уларга раҳбарлик қилиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирларнинг, шунин-гдек, шший-услубий ва амалин ишларнинг мажмуи.
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
МАЖБУРИЙ НУСХА (обязателъньш экземтяр) - нашр қилинаётган ҳяр бир босма асардан, амалда қўлланилаётган мавжуд қонун-^оидаларга муво-фиқ, нашриёт, полиграфия корхоналари томонидан йирик кугубхоналарга ёки шу типдаги бошқа гашкилотларга юбориладиган нусха. Мажбурий нусхауч вазифани бажаради: 1) библиографик вазифа, яъни мамлакатда нашр қилинаётган барча босма асарларни библиографик ва статистик жиҳатдан ҳисобга олиб бориш; 2) кутубхоначилик вазифаси, яъни йирик кутубхоиаларни янги нашр қилинаётган адабиёт билан режали ва мунта-зам равишда тўлдириб бориш; 3) архив вазифаси, яъни тадқиқотчилар учун босма нашрлардан нусха сақлаб ҳолшн.
МАҚОЛАДАГИ БИБЛИОГРАФИЯ (пристатейная библиография) -ма^олаёки унинг боблари охирида берилган библиография. Бу библиографияда шу мақолани ёзишда фойдаланилган манбаларнинг шарҳи ёки рўйхати, шу масалаии чуқурроқ ўрганиш тавсия этиладиган адабиёт кўрсатилади.
МУАЛЛИФ САРЛАВҲАСИ (авторский заголовок) - библиографик тавсифда муаллиф номи, гахаллусн ёки жамоа номи билан бошланган сарлавха.
МУАЛЛИФ ТАВСИФИ (авторское описание) - босма асарларга муаллифнинг исми ёки тахаллусидан иборат бўлган сарлав^а остида берилган тавсиф, босма асарларнинг муаллиф сарлавҳаси билан бошланувчи тавсифи. Бир шахсга берилган тавсиф якка тартибдаги муаллиф тавсифи деб аталади. Муаллиф деб қабул ^илинган муассаса, ташкилот номига ёзилган тавсиф эса жамоа муаллифли тавсиф деб аталади.
НОДИР АСАР (редкое издание) - жуда кам нусхада сақланиб ҳолган, мазмуни ва безатилиши жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга бўлган асар.
СИСТЕМАТИК ЖОЙЛАШТИРИШ (систематическаярасстановка) ~ китоблар-ни ўз мазмуяига, ^айси со^ага оидлигига қараб, кутубхонашуносликда қабул қилинган ўнлик тасниф асосида жойлаштириш. Систематик жой-лаштиришда, масалан, сиесий арбоблар асарларининг ҳаммаси бир жой-га, ҳшплот^ хўжалигига оид адабиёт бошқа бир жойга тўпланади ва ҳока-зо. Бу усул фонднинг таркиби билан танишишни осонлаштиради, керак-ли китобларни тез топиш, китобхонлар талабики дарҳол ва тўлиқ қонди-риш имконини беради. Систематик жойлаштириш, одатда, алфавит усу-ли билан бирга қўлланилади. Натижада сисгемали-алфавит тартибида жойлаштиришга эришилади.
СИСТЕМАТИК КАТАЛОГ (систематический каталог) - босма асарлар тав-сифланиб, фан тармоқлари ва уларнинг бўлимлари бўйича маълум мантиқий боғланиш тартибида жойлаштириладиган каталог. Систе-матик каталог квтобхонларвинг тушунчасини кенгайтирувчи матери-алларнинг маълум системада жойлаштирилишини таъминлайди. Сис-тематик каталогда ҳар бир бўлимда фан, техника, адабиёт ва санъат-нинг айрим тармогининг назарияси, тарихи ва амалиётини ҳар тараф-лама ёритувчи босма асарлар тавсифининг комгшекси тўпланади.

ИЛОВАЛАР>
ТАВСИФИЙ АННОТАЦИЯ (описательная аниотация) - асарнинг мазмунини очиб берадиган ёкн асар тўғрисида бошца бирор маълумот берадиган аннотация. Тавсифий аинотацияда асарга танқидий бахо берилмайди.
ТАВСИФИЙ БИБЛИОГРАФИЯ (описателънаябиблиография) -босмаасаргауму-мий тавсиф бериш билан чекланувчи библиография. Бунда асарнинг маз-муни очиб берилиши ёки очиб берилмаслиги ҳам мумкин, аммо асарга бахо берилмайди.
УМУМИЙ БИБЛИОГРАФИЯ (обхцаяаинопшция) - 1) босма асарларнинг мазму-ни ва нашр туридан қатъи назар, мамлакатда наигр қилийган барча босма асарларнинг умумий рўйхатини ўз ичига олган библиография; 2) мамла-кат худудида китоб босиб чиқариш бошланган даврдан буён нашр қилин-ган барча босма асарларнинг рўйхати.
Умумий библиография асарларни мукаммал хисобга олаб борипши таъминайди, бирор сохага доир асарлар библиографиясинн тузишда улар тўғрисида дастлабки маълумотларни топишга ёрдам беради. Умумий биб-лиографияда босма асарлар ҳудуд белгисига, тили, нашрининг тури, хро-нологик давр, муассаса ва нашриёт номи ва шу кабиларга қараб жойлаш-тирилади. Баъзан мамлакатнинг барча жойида нашр қилинган босма асар-ларни ўз ичига олган библиография давлат библиографияси деб аталади; 3) бирор мамлакат, республика, вилоат ва шу кабилар ^удудида китоб бо-сиб чиқариш бошлангандан буён нашр этилган китоблар ва бошқа босма асарларнинг библиографияси, масалан, «Грузия матбуотининг умумий библиографияси»
ХАЛҚАРО БИБЛИОГРАФИЯ (международная библиография) -халқаро ташки-лот ёки бир неча мамлакат библиографларининг иштирокида гузилган библиография.
ХАЛҚАРО БИБЛИОГРАФИЯ ИНСТИТУТИ (международний библиографичесшй институт) - Брюсселда ўтказилган 1-Халқаро библиография конферен-циясининг қарорига мувофиқ 1895 йилда ташкил қилинган институт. Унинг асосий вазифаси «Жаҳон библиографик репертуари»ни - барча мамлакат ва хаяқларюшг тшшарида китоб нашр қлла бошланган даврдан бери бо-силган адабиётнинг ҳамма турлари бўйича тўлиқ библиографиясини ту-зиш эди. Институтнинг энг мухим иши кенг маълумот картотекасини ту-зиш, ҳужжатлар архивини ташкил қилиш, «Универсал ўнли тасниф» жад-валини ишлаб чиқиш ва нашр қилиш, турли мамлакатларда ўз ваколатхо-наларининг кенг тармоғини вужудга келтириш эди. Бу институт 1934 йил-дан бошлаб Халқаро ҳужжатлар институти номи билан юритилган. 1937 йиддан бошлаб эса Халқаро ҳужжаглар федерациясига айлантирилган.
ХАЛҚАРО КИТОБ АЙИРБОШЛАШ (международньш книгообмен) -турли мам-лакат кутубхоналари ёки илмий муассасалари ўртасида ўзаро бепул китоб айирбошлаш.
1

МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling