Мутахассисликка
Жақоннинг йирик тарихий библиографиялари
Download 399.29 Kb.
|
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1
Жақоннинг йирик тарихий библиографиялари. Йирик тарихий биб-лиография марказлари - Россия ФА Ижтимоий фанлар фундаментал кутубхонаси, У.В.Ломоносов номли МДУ илмий кутубхонаси, халқаро миқёсда ЮНЕСКО қошидаги халқаро институтда (унинг асосий йиллик нашри «International bibliography of historical sciences» ҳисобланади) олиб борилади.
Жаҳонбиблиографиясихалқароҳамкорликнатижасидаанчаривожланмоқда. 1950 йилда ЮНЕСКО библиографик хизматни яхшилаш мақсадида халқаро конференция ўтказди. Ташкилот тармоқ библиографиялари бўйича қатор халрро нашрларни амалга оширишда ва миллий библиографияларни бойитишда молиявий ёрдам бермоқда. 1957-1966 йилларда ЮНЕСКО қошида библиография бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолият юритган. Кейин у ҳужжатлар бўйича маслаҳат қўмитаси таркибига қўшилган. 1964 йилда Кутубхоналар Ассоциацияси Халқаро Федерацияси (КАХФ) доимий биб-лиографик комиссия ташкил этган. Тарихга оид библиографиялар XVII аср бошларида Франция ва Германияда эру-дит мактаби фаолияти билан чамбарчас бошланган. Бу соҳадаги дастлабки ишларга А.Дю Шемнинг 1618 йил Парижда Франция тарихий топографияси библиографиясига бағишланган, 1620 йилда П.Болдуаннинг тарихий библиографияга оид асарларининг чоп этилишини киритиш мумкин. XVII-XIX аср бошларида ретроспектив библиографиянинг асосан умумтари-хий йўналиши ривожи Ғарбий Европа мамлакатларида кузатилди. Бу даврнинг йирик библиографлари сифатида франциялик Ж.Ле Лонга 1719, 1768-1778 йилларда ўзи-нинг библиографик тадқиқотларини нашр эттирган. Ўниверситет таълими соҳасидаги ислоҳотлар Германия, кейинроқ Ғарбий Ев-ропанинг бошқа давлатлари ва АҚШда талабалар учун мўлжалланган умумтарихий библиографиянинг пайдо бўлишига олиб келди Жумладан, Ф.Дальман томонидан 1830 йилда нашр этилган библиографикта-дқиқот кейинроқ Г.Вайц томонидан тўлдирилиб, қайта ишланган ҳолда яна нашр қилин- МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ XIX асрнинг 60-70-йилларида илк жорий библиографик асарлар пайдо бўлди. Бу даврда йирик манбаларга доир библиографиялар яратилди. Улардан биринчи навбатда А.Потхастнинг ўрта асрлар манбаларига доир тарихий биб-лиографиясини кўрсатиб ўтиш ўринлидир(1862 йил). XIX аср охирларида буржуа миллий маданиятининг ўсиши билан славян мамлакатлари - Польша, Чехияда умумтарихий библиография анча тараққий этди. 1891-1914 йилларда чоп этилган (1955 йилда қайта нашр қилинган) Л.Фин-келнинг Польша тарихи библиографиясига оид китоби, 1900-1912 йилларда Пра-гада нашр қилган тарихий библиографияга оид китобларини мисол этиб келти-риш мумкин XX асрда Ғарбда жорий библиографияга катта аҳамият қаратилди. Россияда тарихий библиографиянинг ибтидоси XVIII асрнинг 30-йилла- рида Ревелнинг нашр этган библиографияси (1736 йил) билан белгиланади. Бу соҳага оид тадқиқотлар XIX асрнинг иккинчи ярмида сезиларли муваффақият-ларни олиб келди. Бир қатор журналлар («Современник», «Отечественнўе за-писки», «Вестник Европа»)да жорий библиографияга оид маълумотлар чоп эти-ла бошланди. Рус библиографиясида энг муҳим нашрлар ва 1861-1884 йиллар-да чоп этилган «Рустарихий библиографияси» алоҳида аҳамиятлидир. Худди шу йилларда В.И.Межовнинг ҳам соҳадаги фаолияти бошланган бўлиб, у кўплаб уиумтарихий ва тематик библиографик асарлар нашр қилдир-ган (1892-1893 ва 1882-1890 йиллар). XX аср бошларида А.И.Малеин, С.Р.Минцлов томонидан жорий библио-график тадқиқотлар нашр қилинган. Ўтган асрнинг 20-30-йиллари - Шўролар даврида тарихий библиографи-яда кўпроқ инқилобий ҳаракатлар билан боғли^ тарихни ўрганишга эътибор қара-тилган Собиқ Иттифоқнинг коммунистик партияси ва ҳукуматининг томонидан та-рих масалаларига бағишланган қарорларидан (1934-1936 йиллар) сўнг Давлат оммавий тарих кутубхонаси очилди (1938 йил). Мазкур кутубхона Собиқ Итти-фоқ ФА Ижтимоий фанлар кутубхонаси билан биргаликда «Тарихий адабиёт» («Историческая литература») номли библиографик бюллетень нашр этган. 50-60-70-йилларда собиқ Иттифоқ тарихи бўйича ретроспектив библио-графиялар нашр этилган. Шунингдек, Ҳиндистон, Хитой, Япония ва бошқа дав-латларнинг библиографиясига оид китоблар ҳам нашр этилган. Download 399.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling