Мутахассисликка
Download 399.29 Kb.
|
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарихчи мутахассислар тайёрлашда ЎзМУ тарих факультетининг ўрни Режа : Тарих факультетининг
Адабиётлар:
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. - Т.: Шарқ.1998. Ардашев Н.Н. Дипломатика. - М., 1908. Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон тарихи манбалари. -Т.: Ўқитувчи. 2001. Введение в специальнне исторические дисциплинь!. - М.: Изд- во МГУ. 1990. Гуль1га А.В. О предмете исторической науки // Вопрось! исгории. 1964, № 4. Саидқулов Т.С. Ўрта Осиё тарихининг тарихнавислигидан лавҳалар. - Т.: Ўқитувчи. 1993. Тарихчи мутахассислар тайёрлашда ЎзМУ тарих факультетининг ўрни Режа: Тарих факультетининг ташкил топиши ва фаолияти. Мустақиллик йилларида факультетдаги ўқув ва илмий жараёнлар. Тарих факультетининг ташкил топиши ва фаолиятн. 1935 йил Ўрта Осиё Давлат университетида тарих факультета очилди. Факультет очилган пайтда унинг таркибида қадимги тарих, ўрта асрлар ва янги тарих кафедралари мавжуд эди. 1937 йилда улар умумий тарих кафедрасига бирлаштирилиб, янгидан СССР халқпари тарихи кафедраси ташкил этилди. Кейинроқ ха Ўрта Осиё халқпари тарихи (1938) ва археология (1939) кафедралари ҳам очилди. Ўтган асрнинг 30-йилларида тарих факультетида кучли илмий жамоа шаклланди. Унингтаркибида тани^и тарихчи профессорлар ААСемёнов, М.САндреев, В.Н.Кун, Т.П.Смирнов, доцент Д.С.Граменицкий ва бошқалар бор эди. Улар билан бирга фа-культетда ёш авлод вакиллари В.Я.Непомнин, К.Е.Житов, И.КДодонов, Ф.Н.Симонов-лар ҳам меҳнат қилишди. 1939 йилга қадарўнитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари режалашторилмаган- лиги боис илмий ишларнинг мазмуни тарихчиларнинг шахсий қизиқишлари билан боғ- лиқ бўлган. Илмий тадқиқотларда иккита йўналиш дарҳол кўзга ташланди: биринчиси - Росси-янинг феодализм давридаги тарихи, иккинчиси - Ўрта Осиё халқлари тарихи. Тошкен-тда Рогеиянинг феодализм даврига доир манбалар бўлмаганлиги сабабли маълум бир қизиқарли асарларни ҳисобга олмаганда мазкур йўналиш сезиларли натижалар бермади. Иккинчи йўналишдаги тадчлқотлар эса Ўрта Осиё халқларининг рдимги, ўрта асрлар ва янги даври тарихига бағишланди. Ўрта Осиё нумизматикаси бўиича М.Е.Массон ва Н.Э.Вундцеттель, Россия ва Ўрта Осиёнинг XVI-XVIII асрлардаги муносабатлари тарихига оид доцент АБ.Панков, Ўрта Осиёнинг мустамлакачилик даври тарихи бўйича профессор С.П.Покровский ва до-цент И.И.Умняков бир катор қизиқарли асарлар ёзишди. Ўрта Осиёнинг турли даврлари тарихига оид масалалар (меъморий ёдгорликлар тарихи, диний-фалсафий манбалар муаммолари) дасглаб п^фессор А.А.Семёнов-нинг мақола ва шнографияларвда таҳлил этилди. 1940 йилда Л.Б.Баженовнинг антикмуаллифлар асар/тридан қимматли таржима- лари асосида «Древние авторь! о Средней Азии» номли мнжмуаси нашр эттирилди. Тарих факультетада илмий мутахассислар тайёрлаш йўлида ҳам қатор тад-бирлар кўрилди. 1939 йилда И.К.Додонов «Пётр I нинг шаҳар ислоҳотлари» мав-зусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бу Ўрта Осиё Давлат универ-ситетидаги тарих бўйича биринчи ҳимоя эди. Кейин навбатма-навбат К.Е.Житов Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан истило этилиши (1939), В.Я.Непомнин миллий чегараланиш (1940), В.Н.Маленин Ўрта Осиёдаги большевиклар тари-хига (1940) бағишланган номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишди. XX асрнинг 20-йилларида Москва ва Ленинград шаҳарларидан илмий муас-саса ва олий ўқув юртлари, улар билан биргаликда йирик тарихчи олимлар ва ўқитувчилар Тошкентга кўчирила бошланди. Улар орасида академиклар Б.Д.Гре-ков, Р.В.Виттер, В.В.Струве, собиқ Иттифоқ ФА мухбир-аъзолари В.И.Пичета, А.Ю.Якубовский, Е.А.Удальцов, профессорлар М.В.Нечкина, СН.Валк, Б.Е.Ш-тейн, И.И.Полосин, А.В.Предтеченский, Н.Н.Степанов, А.И.Анекштейн, М.В.Лев-ченко, И.П.Петрушевский, А.Н.Бернштам, Л.В.Воронин, Г.А.Книпович, В.Б.Смир-нов, доцентлар А.С.Нифонтов, Е.Д.Чернишевский ва бошқалар бор эди. Юцоридаги номлари қайд этилган олимларнингхизматлари туфайли 1942 йил-да тарих факультетида профессор В.М.Зуммер бошчилигида санъатшунослик кафедраси очилди. Шу билан бирга тарихий тадқиқотларнинг мазмуни анча кен-гайди. Иккинчи жаҳон уруши йилларидан сўнг Ўрта Осие археология кафедраси ил-мий соҳада анча ютуқларни қўлга киритди (кафедра мудири М.Е.Массон бўлган). 1946 йилдан бошлаб кафедра жамоаси Байрам-Али ва Марв (ҳозирги Туркмани-стон)да жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедецияси таркибида та-дқиқотлар олиб борди. Бир вақтнинг ўзида Шаҳрисабз, Самарқанд, Тошкент ва Қирғизистон ҳудудидаги меъморий ёдгорликлар ва амалий санъатга оид иншо-отлартадқиқэтилди. Кафедра аъзолари Парфия тарихи бўйича катта илмий аҳамиятга доир қатор кашфиётларни, Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тарихи, қулдорлик жа-миятининг гуллаб яшнаган ва инқирозга юз тутган паллаларини аниқпаш, фео-дал жамиятнинг муҳим давр ва босқичлари бўйича хам фанга қатор аниқликлар киритишга муваффақ бўлишди. СССР халқлари тарихи кафедраси профессор И.К.Додонов ва доцент М,Х.На-заров бошчилигида 1945-1956 йилларда собиқИттифоқхалқлари тарихинингтур-ли даврларини ўрганишга ҳаракат қилган. Кафедрада В.Н.Кун, А.А.Семёнов, Л.В.Гентшке, Г.С.Ясновичева, К.Е.Житов, В.В.Ершовлар меҳнат қилишган. Ўрта Осиё халқлари тарихининг мустамлака даври бўйича кафедранинг бир неча аъзоларидан ташкил топган гуруҳ тадвдотлар олиб борди. Ю.А.Соколов ва А.И,Шевьев Россия ва Ўрта Осиё муносабатларининг чор мустамлакачилиги даврига қадар бўлган тарихини, Е.А.Дворкина чор Россиясининг мустамлака си- ёсатини, В.В.Ершов Ўзбекистонда ишчилар синфининг шаклланиш тарихини, П.А.Ковалёв Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатлари тарихини махсус ўрга-нишди. А.Д.Хаиров (1949) ва П.А.Ковалев (1953) номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишди. Шу билан бирга кафедра жамоасининг илмий тадқиқотлари на-тижалари Ўзбекистон тарихининг биринчи нашрида (1947) ўз аксини топди. Уни яратишда ҳам кафедранинг А.А.Семёнов, И.К.Додонов, В.В.Ершов, Е.А.Дворки-на каби профессор-ўқитувчилари ўз ҳиссаларини қўшишган. 1945 йилдан санъатшунослик (музейшунослик) кафедраси Ўрта Осиё халқ-лари меъморчилик тарихига доир тадқиқотлар билан машғул бўлди. Машҳур санъатшунос Г.Н.Пугаченкова Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлар тарихи-га доир меъморчилик намуналарини ўрганишга катта ҳисса қўшди. Г.Н.Чаб-ровнинг мустамлака даврда шаҳарсозлик масалаларига бағишланган китоби нашр қилинди ва 1946 йилда муаллиф Туркистон ўлкасида шаҳарлар қурили-шига доир номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бир вақтнинг ўзида Г.Н.Чабров Туркистонда полиграфия ва ноширлик иши тарихи, XVIII-XX аср бошларида Қозоғистон ва Ўрта Осиёда ишлаган рус мусаввирлари ижодлари тарихи бўйича ҳам илмий тадқиқотлар олиб борди. Умумий тарих кафедраси (мудир А.Х.Ҳамроев) бу даврда тарихнинг бир неча йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Марказий ва ма-ҳаллий архивлардаги манбаларни ўрганиш асосида хорижий Шарқ мамлакат-лари халқлари тарихи ўрганилди. Бу соҳада А.М.Матвеев XX аср бошларидаги чор Россияси ва Эрон ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганиб, 1949 йил-да номзодлик диссергациясини ҳимоя қилди. Аттиканинг антак даври тарихи Г.Н.Никольскаянингтадқиқотларида махсустаҳлил этилди. Д.Л.Березовский-нинг Ғарбий Европа мамлакатлари янги тарихининг рус инқилобий-демокра-тик тарихнавислигида акс эпирилиши, А.И.Абакумовнинг Болгария янги тари-хи бўйича тадқиқотлари х^ам анча қимматлидир. Шу билан бирга кафедра қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи бўйича услу-бий қўлланмаларни ўзбек тилида тайёрлашга ҳам катта эътиборини қаратди. 1962 йилда тарих факультетида Ўзбекистон халқлари тарихи кафедраси қайта тикланди (кафедра мудири доцент А.П.Савицкий). 1970 йилда умумий тарих кафедраси иккига ажратилди. Бири қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи кафедраси (мудири доцент А,Х.Ҳамроев) ҳамда янги ва энг янги тарих кафед-раси (мудири профессор Г.А.Ҳидоятов) деб номланди. Бу даврда археология кафедраси жамоаси «Ўрта Осиё қулдорлик ва фео-дализм даврида» номли илмий-муаммоли мавзу юзасидан ўз тадқиқотларини давом эттиришди, Уларнинг натижалари Ўрта Осиё ва унга қўшни мамлакат-ларнинг моддий маданияти ва санъати тарихи бўйича кўплаб махсус ҳамда жамланма асарларда ўз аксини топди, Кафедра аъзоларидан М.Е.Массон ва Г.А.Пугаченковаларнинг Навоий даври Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари (1957) ва қулдорлик, феодализм даври Жанубий Туркманистон меъморчилиги тараққиётига бағишланган асарлари (1958) чет элларда ҳам иашҳур бўлди. Марвнинг кулолчилик ишлаб чиқариши бўйича С.Б.Лунина, юнон-македон юришлари даврида Ўрта Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий тузуми бўйича Р.М.Рах-монов, Эрк-қалъанингархеологикстатиграфиясибўйичаЗ.И.Усмоноваларном-зодлик диссертацияларини тайёрлаб, муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Кафедра қошида ташкил этилган махсус лаборатория Ўз ФА билан яқин алоқа-ларни йўлга қўйиб, Ўрта Осиёдаги қадимги шаҳарлардан бири Афросиёбдаги қазиш-ма ишларида ҳам иштирок этди. 1963 йилда профессор М.Е.Массон ташаббуси билан Кеш археологик-топогра-фик экспедицияси ташкил этилди ва Қашқадарё вилояти ҳудудидаги антик, илк ва ривожланган ўрта асрлар даври ёдгорликларининг узлуксиз археологик тадқиқот-лари бошланди (доцентлар З.И.Усмонова, Н.И.Крашенникова, Н.П.Столярова). Тарих факультети профессор-ўқитувчилари Ўрта Осиёнинг Россия билан та-рихий алоқаларини, унинг Россия истилосига қадар ва ундан кейинги халқаро му-носабатларини, Туркистонга келиб ўрнашиб қолган эронийлар, ҳинд ва хитойлар тарихини мукамиал тарзда ўрганишди. Ушбу изланишлар натижасида Г.Б.Николь-ская XIX аср охири-ХХ аср бошларида Син Цзяндан Туркистонга келган аҳоли тарихи бўйича (1969), Г.Л.Дмитриев Ҳиндистондан Туркистонга келганлар бўйича (1965) номзодлик диссертацияларини, Г.А.Ҳидоятов эса XIX аср охирида Ўрта Осиёдаги инглиз-рус муносабатлари тарихига доир докторлик диссертациясини ҳимоя қилди (1969). Сомалининг яиги тарихи бўйича А.ДАбдурахииов, Германиядаги социалистик партия тарихи бўйича В.И.Гулин, А.М.Матвеев эса Астрободдаги ижтимоий-сиё-сий қарашлар бўйича алоҳида илмий изланишлар олиб боришган. Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши ва унинг орбатлари СССР тарихи, умумий тарих ва Ўзбекистон тарихи кафедралари томонидан ало-ҳида комплекс илмий муаммо сифатида тадқиқ этилди. П,А.Ковалёв Ўрта Осиё халқларининг миллий-озодлик ҳаракатлари бўйича та-дқиқотлар олиб бориб, 1957 йилда Туркистондаги мардикорларнинг Биринчи Жа-хрн уруши давридаги аҳволига доир монографиясини чоп қилдирди (1967 йилда у докторлик диссертациясини ҳимоя қилган). Бир қатор тарихчилар мустамлака тизимида Ўрта Осиёда ҳукм сурган ижтимо-ий-иқтисодий муносабатлар тарихини тадқиқ этишди. Доцент А.П.Савицкий Турки-стондаги аграр муносабатларни узоқ йиллар ўрганиб, 1963 йилда улар тарихига бағишлаб ўз монографиясини чоп эттирди. XIX аср охири-ХХ аср бошларида Хиванинг Россия билан алоқалари профес-сор А,С.Содиқовнинг монографиясида батафсил таҳлил этилди. Ю.А.Соколов Тошкент ва тошкентликларнинг Россия билан боғлиқ бўлган та-рихий муносабатларини XVI аср ва XIX аср биринчи чораги доирасида кўплаб ман-балар асосида тадқиқ этиб, қатор илмий ишлар яратди. Доцент Г.Н.Чабров Ўрта Осиё манбашунослиги муаммоларини ечишга бир қадар муваффақ бўлди, У Ўрта Осиёнинг XVIII-XIX аср биринчи ярми тасвирий манбалари тарихи бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. XX асрнинг 70-йилларида Туркистон тарихига доир илмий изланишлар тарих факультетининг ёш олимлари томонидан жадал давом эттирилди. Доцент О.М.-Тошмухамедов XIX аср охири-ХХ аср бошларида ўзбек қишлоқларидаги аграр му-носабатлар тарихини тадқинот объекти сифатида ўрганди. XIX аср 60-70-йиллар-дэ рус жамоат-сиесий вакилларининг Туркистондаги чор мустамлака сиёсатига доир фикрлари доцент Г.Л.Дмитриев томонидан бир неча илмий мақолалар билан очиб берилди. Доцентлар И.А.Курбатова ва Н.А.Абдурахимовалар Туркистон ўлкасида миллий буржуазиянинг шаклланиш жараёни ва мустамлака давлат тизимининг ўрна-тилишига доир тадвдотлар олибборишди. 80-йилларда археология кафедраси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Самарқанд вилоятларида археологик-дала тадқиқотларини олиб боришди. Барча илмий ишлар Ўзбекистон Фанлар Ака-демияси Археология институти билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди, Кафедра аъзолари «Қашқадарёнинг Шарқий туманлари археологик едгорлик-лари баёни» (рус тилида) номли кигоб, ўрганилаётган туманнинг археологик кар-тасини тузишиб, «Шаҳрисабз шаҳрининг қадимги тарихи» (рус тилида) номли ки-гоб ёзишди. 1985 йилда С.Б.Лунинанинг VIH-XII асрлар жанубий Сўғд шаҳарлари-га бағишланган монографияси нашр зтилди, Унда муаллиф кўплабархеологик ма-териаллар асосида урбанизация жараёнларини, шаҳарлар типологияси ва шаҳар типидаги қўрғонлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий асосини кўрсатиб берган, 1988 йилда ҚУ.Утеповнинг Қораналпоғистонда тарих фанининг шаклланиши ва ривожланишига доир монографияси чоп этилди, Асар тарихшунослик нуқтаи назаридан анча қимматлидир, Н.А.Абдурахимованинг «Туркистондаги сиёсий жараёнлар (1909-1917)» номли монографиясида чоризмнинг мустамлака сиёсати ва унинг ўлкадаги оқибатлари батафсил таҳлил этилди. Ўзбекистондаги ҳозирга зтник жараёнлар, Ўрта Осиё халқларининг диний эътиқодлари тарихи этнография ҳамда қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи кафедралари томонидан ўрганилган. Бу ишларнинг натижаси ўлароқ профес-сор И.М.Жабборов жаҳон халқлари этнографиясига бағишланган монография-сини(1982)яратди.А,С.СагдуллаевнингБақтриядагиқадимги манзилгоҳларга бағишлаб ёзган монографиясида (1987) илк маротаба илмий муомалага Жану-бий Ўзбекистондаги эрамиздан аввалги VII-VI асрлар моддий маданиятига оид Тзрихчи мутахассислар тайерлашда ЎзМУ тарих факультетининг ўрни Д материаллар жалб этилиб, Ўрта Осиёнинг қадимги давлатларидаги оила, жа-мият муносабатлари таҳлил этилди. Факультетда ёш илмий ходимларни аспирантура орқали тайёрлашга катта эъти-бор қаратилмоқда. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида тарих факультетида 14 аспи-рант ва тадқиқотчилар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган. Ҳозирда ҳам бу ишлар фаол давом эттирилмоқда. Download 399.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling