Мутахассисликка
Download 399.29 Kb.
|
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1
Мустақиллик йилларида факультетдаги ўқув ва илмий жараён-лар. 90-йилларга келиб, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарих факультети-даги илмий, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар ҳам янгича руҳ, янгича тарихий қарашлар асосида қайтадан жонланди.
Таълим жараёни бакалавриат (4 йил) ва магистратура (2 йил) асосида таш-кил этилди. Магистратурада Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, археопогия, эт-нология, тарихшунослик ва манбашунослик, халқаро муносабатлар тарихи, та-рихчи-архившунос ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлана бошланди. Магистратурадаги таълим жараёнлари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тарих, Шарқшунослик, Ўзбекистон Марказий Давлат Архиви, Ўзбекистон Кино-фото-фоно ҳужжатлар Марказий Давлат Архиви, Ўзбекмузей ва бошқа илмий муассасалар билан яқин ҳамкорликда йўлга қўйилган. Тарих факультетида талабалар ўқув жараёни давомида эгаллаган билимла-рини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида бир неча амалиётларни ҳам ўташади. Булар қуйидагилар: Археологик амалиёт (I курс). Этнографик амалиёт (II курс). Музей амалиёти (II курс), Ўлкашунослик-танишув амалиёти (II курс). Архив амалиёти (III курс). Педагогик амалиёт (IV курс). Археологик амалиёт «Археология» фани ўтиб тугаллангач, ёз ойида 2 ҳафта давомида Тошкент шаҳри ва Зангиота тумани (Тошкенг вилояти)даги археологик қазишма ишлари бораётган ҳудудларда олиб борилади. Этнографик амалиёт давомида талабалар пойтахтимизнинг маҳалла ва гузарларида бўлишиб, халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва миллий маданиятимизга оид намуналарни тўплайдилар. МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ Музей амалиёти ҳам пойтахтимиздаги йирик давлат музейлари ва уй-музейларида олиб борилиб, талабалар «Музейшунослик» фанидан эгалла-ган назарий билимларини амалиётда қўллайдилар. Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви (ЎзРМДА), Ўзбекис-тон Кино-фото-фоно ҳужжатлар Марказий Давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий архиви ва университет архивида архив амалиёти ўтказилади ва талабалар архив ҳужжатлари билан бевосита шу ернинг ўзида танишади. Ўлкашунослик-танишув амалиёти мамлакатимизнинг қадимий Самарк-анд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий-меъморий ёдгорликлари тарихи, ҳозирги ҳолати билан танишиб чиршдан иборат. Педагогик амалиёт ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов номли академик ли-цей ва Собир Раҳимов номли академик лицейда ўтказилади. Барча амалиётлар сўнгида амалиёт натижалари асосида талабалар ёзма ҳисобот топширишади. Магистратура босқичидаги талабалар эса ўз кафедралари мутахассис-лиги йўналишидан келиб чиқиб амалиёт ўтайдилар. Масалан, «Тарихчи-ман-башунос» мутахассислигидаги магистратура талабалари учун илмий-педа-гогиква илмий-тадрқотамалиёти кўйилган. Биринчи амалиётбевосита фа-культетда ўтказилса, иккинчиси эса ФА институтлари, архив, кутубхона ва музейларда олиб борилиши мумкин. 2003-2004 ўқув йилидан бошлаб тарих факультети учун янги йўналиш -«Тарихчи-архившунос» мутахассислиги бўйича талабалар қабули бошлан-ди. Мазкур соҳада ўзбек гуруҳлари учун қабул квоталарининг ажратилиши аввало, соҳага янги билим ва технологияларни ўзлаштирган мутахассис-лар зарурлигидан келиб чивдан бўлса, иккинчидан, республикамиздаги мар-казий ва маҳаллий архивларни шу ерларда яшовчи маҳаллий ёшлар билан таъминлаш тадбирлари режалаштирилган. Ҳозирда I-III курс архив гурухларида 50 га яқин талаба шу соҳадан му-тахассислик билимларини эгалламоқдалар. Факультетни тугатган собиқ битирувчилар Ўзбекистоннинг турли вилоят ва шаҳарларида турли соҳаларда меҳнат қилишмоқда. Уларнинг аксарияти мактабгача мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида педагогик фао-лиятларини олиб боришаёгган бўлса, яна бир қисми ФА Тарих ва Шарқшу-нослик институтларида илмий фаолият билан шуғулланишмоқда. Архив, музей, ҳуқуқни муҳофоза рлиш органлари ва давлат муассасаларида, тур-ли жамоат ташкилотларида ҳам ишлаётган кўплаб тарихчиларни учратиш мумкин, Ҳозирги кунда факультетда 5 та кафедра иш олиб бормовда: Ш Тарихчи мутахассислар тайёрлашда ЎзМУ тарих факультетининг ўрни Ўзбекистон тарихи кафедраси. Археология ва этнология кафедраси. Жаҳон тарихи кафедраси, Манбашунослик ва махсус тарих фанлари кафедраси. Факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси. Турли йилларда тарих факультетида таниқпи тарихчи олимлар И.К.Додонов, О.Л.Лобашев, А.Х.Ҳамроев, Л.В.Гентшке, П.А.Ковалёв, О.М.Тошмуҳамедов, Г.А.-Хидоятов, А.С.Сагдуллаев, Х.Ғ.Ғуломов, З.У.Чориев, А.С.Татибоевлар деканлик лавозимларида ишлаган ва тарих фани ривожига ўз ҳиссаларини қўшган. Бугунги кунда факультетга тарих фанлари номзоди, доцент З.Р.Ишонхўжаева раҳбарлик қилмоқда. Илмий соҳада археология кафедраси ўқитувчилари Ў.Мавлонов Қашқадарё во-ҳасидаги ички савдо йўллари бўйича, О.Лушпенко Шарқий Қашқадарёдага архео-логик ёдгорликлар бўйича, Б.Якубов Қашқадарёдаги бекликлар тарихи бўйича, Б.А-минов эса эпиграфик ёдгорликлар тавсифи бўйича номзодпик диссертацияларини ҳимоя қилишди. «Манбашунослик ва махсус тарих фанлари» кафедраси доценти НААбдура-химова Туркистондаги чор Россияси мустамлака тизими бўйича, Г.Холлиев Ўзбе-кистондаги ирригацион тазимлар тарихи бўйича, Ш.Воҳидов Қўқон хонликлиги та-рихнавислиги мактаби бўйича, З.Чориев мардикорликка олиш ва унинг оқибатла-ри бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишди. Шўро даврида Амир Темур тарихнавислиги масалалари Ш.Ўлжаеванинг ном-зодлик диссертациясида батафсил таҳлил этилди. 2000 йилларнинг бошларида ҳам факультетнинг ёш олимлари ўзларининг қатор тадқиқотлари билан илмий муваффақиятларни қўлга киритдилар, О.Кобзева Буюк Ипак йўли тарихи, З.Раҳмонқулова Ўрта Осиё хонликларм ва усмонийлар давлати ўртасидаги муносабатлар бўйича, А.Омельченко Шарқий Қашқадарёдаги архео-логик ёдгорликлар бўмича, З.Саидбобоев Европадаги Ўрта Осиёга доир тарихий-картографик манбалар бўйича, С.Габриэльян Буюк Британиянинг Эрондаги сиё-сатига доир, Н.Полвонов Ёш хиваликлар тарихи бўйича номзодлик диссертация-ларини ҳимоя қилишиб, тарих фанлари номзоди илмий даражасини олишди. Р.Ҳ.Сулаймоновнинг «Древняя Нахшаб», Н.А.Абдурахимованинг «Колониаль-ная система власти в Туркестане», А.Р,Муҳаммаджоновнинг «Бухоро амирлиги аҳоли пунктлари» каби йирик монографиялари нашрдан чиқиб, кенг илмий жамо-атчилик эътиборига ҳавола қилинди. Факультетнинг халқаро алоқалари яхши ҳам ташкил этилган. 1996 йилда фа-культет Европа Иттифоқининг «TACIS-Tempus» дастури ғолиби бўлиб, қарийб 1 МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ млн. долларлик грантни олишга муваффақ бўлди. Мазкур грант орқали факуль-тетнинг ўнлаб талаба ва аспирантлари, профессор-ўқитувчилари 3 йил давомида навбатма-навбат Англия (Эксетер Университети), Франция (Ренн Университети), Дания (Фридрихсберг семинарияси)да ўқиш, малака ошириш курсларида бўлиб қайтишди. Факультетда мини типография очилди. Дастурлар, маъруза матнлари, ўқув қўлланмалар ҳам янги ўқув стандартлари асосида чоп этилди. Хорижий олий-гоҳлар билан ҳамкорликда тарих факультетининг алоқалари ижобий натижаларни берди. «Тарих» дастури бўйича қуйидаги йўналишларда ишлар амалга оширилди: Университетнингталаба, аспирант ва ёш ўқитувчиларини таълим олиш- лари, стажировка ўташлари ва маъруза ўқишлари мақсадида Европа мамлакатла- рига юборилди. Тарих факультетида тарихни ўрганиш ва ўқитиш тизими қайта ишлаб чи- қилди. Тарих факультетида замонавий информацион-ҳисоблаш техникаси би- лан жиҳозланган ресурс маркази ташкил этилди. Турли долзарб тарихий мавзупарда халқаро илмий-назарий семинарлар ўтказилди. Хусусан, 1997 йилнинг апрел ойида Тошкентда «Мусгақиллик ва тарих: Ўзбе-кистон тарихини ўрганишга янгича ёндашув» мавзусида халқаро илмий конферен-ция (ёзги мактаб) ўтказилиб, унда Ўзбекистон гарихининг европалик мутахассис-лари иштирокэтдилар. Шу йилнинг сентябр ойида эса «Европа ва Марказий Осиё Темур ва темурийлар даврида» мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилди. Унда иштирок этиш учун Европадан Ўзбекистон тарихини тадқиқ этувчи олимлар, профессор ДэвидТротер (Уэллс университети, Англия) докгор Жонатан Шепард (Кембридж университети, Англия), профессор Стефан Мерл (Билефелд университети, Германия), профессор Берт Фрагнер (Отто Фридрих университети, Германия), доктор Поль Аухтерлено, доктор А.Книш (Экзетер университети, Анг-лия), профессор Роберт Хиленбраунд (Эдинбург университети, Англия) ҳамда доктор Мартин Коко (Ренн-2 университети, Франция) таклиф қилиндилар. Хори-жий ҳамда ўзбек олимлари конференциянинг натижаларидан мамнуният ҳосил қилиб, ушбу анжуманда билдирилган фикр ва мулоҳазалар Ўзбекистон тарихи ҳамда Амир Темур ва темурийлар даврида Европа ва Марказий Осий ўртасидаги алоқаларни янада яхшироқанглашга ёрдам беришига ишонч билдирдилар. Тарихчи мутахаесислар тайёрлашда ЎзМУ тарих факультетининг ; Download 399.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling