Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet4/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

Топширин ва саволлар:

  1. Университет тарих факультетининг ўтган асрнинг 30-40-50-
    йиллардаги ўқув ва илмий фаолиятига оид маълумот тўпланг,

  2. Мустақиллик йилларида факультетнинг ўқув ишларидаги
    ўзгаришларни сананг.

  1. Факультетнингхалқаро ва илмий алоқалари нималардан иборат?

Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. - Т.: Шарқ.1998.

  1. Азизов Ш.А. Тошкент Давлат университетида гуманитар-
    ижтимоий фанларнинг ривожланиши, -Т.: Университет. 1995.

  2. Саъдиев А. XIX асрда Туркисгонда тарих фани. - Т.: Ўздавнашр.
    1960.

  3. Ташкентский Государственнмй Университет имени В.И.Ленина.
    -Т.: Ўзбекисгон. 1990.




  1. ТошДУ илм ва маърифат маскани. -Т.: Университет. 1995.

  2. Халикова Р.Х. Развитие висшего исторического образования и
    науки в Узбекисгане (На примере исторического факультета ТашГУ
    (1935-1994 гг). Автореф. дисс. канд. ист. наук. - Т., 1995.

  3. Холбоев С. Миллий университетнингтарихий илдизлари ва ташкил
    топиши. -Т.: Шарқ. 2003.





МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ

К утубхоналар тарихи ва кутубхонашунослик асослари
Режа:

  1. Кутубхоналар тарихи.

  2. Кутубхоналарнинг асосий вазифалари ва адабиётларни
    жойлаштириш тартиби.

  3. ЎзМУ Илмий кутубхонаси.

  4. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий
    кутубхонаси.

Кутубхоналар тарихи. Ёзувнинг пайдо бўлиши ва ҳужжатли манбаларни, айниқса, қўлёзма ва кейинчалик ёзма китобларнинг кўпайиши кутубхоналарнинг юзага келиши ва ривожланишига шароит яратди. Кутубхоналар ёзма ёдгорликлар-ни сақловчи хазина сифатида жуда қадимдан пайдо бўлган. Милоддан аввалги II минг йилликда сопол битиклари сақпанган кутубхоналар бўлган. Милоддан аввал-ги VII аср ўрталарида Шарвдаги кўп саройларда, қадимги Миср ва Рим ибодатхона-лари қошида кутубхоналар бўлган. Қадимги даврдаги кутубхоналарнинг энг машҳ-ури Александрия (Искандария) кутубхонасидир.
' XI-XV асрларда Ғарбий Европада университет кутубхоналари ташкил топди. Уйғониш даврида гуманизм ғояларининг кучайиши билэн антик қўлёзмаларга бўлган қизиқиш ортди. Франческо Петрарка(1304-1374 йиллар) ва Жованни Боккаччо(1313-1375 йиллар) бой шахсий кутубхоналарга эга бўлишган, XV асрда Италияда кўплаб йириксаройлар қошида кутубхоналар ллавжуд бўлган (масалан, флоренциялик Ме-дичилар сулоласи кутубхонаси). Шунингдек, ёзувчилар, олимлар ва олий табақа-даги руҳоний вакилларининг шахсий кутубхоналари ташкил этилган. Худди шу дав-рда Ватиканда Рим папаси кутубхонаси шаклланган.
Шаҳарларда ташкил этилган кутубхоналардан шаҳарлик фуқаролар фойдала-нишган. Мутлақ монархия даврида қатор қиролларнинг кутубхоналари китоблар сақланадиган ймрик муассасаларга айлана борган ҳамда маълум шахслар учун фойдаланишга рухсатберилган.
XVII асрдаги қирол кутубхоналари орасида Париждага француз қироллари ку-тубхонаси (XV аср охирида ташкил этилган), шахсий кутубхоналар ичида Мозари-ни кутубхонаси (1643 йилда Парижда ташкил этилган), университетлар орасида Сарбонна кутубхонаси (XIII асрда Парижда ташкил этилган), Оксфорд университе-ти кутубхонаси (Х1\/асрда ташкил этилган, XVI аср охирида вайрон этилиб, 1598 йилда яна қайта тикланган), Прага университети кутубхонаси (1366 йилда асос солинган) анча машҳур бўлган. <



Кутубхоналар тарихи ва кутубхонашунослик асослари Ц§
Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги I минг йилликнинг сўнгги асрларида дастлабки кутубхоналар пайдо бўлган. Дастлабки кутубхоналар ҳукмдорлар сарой-ларида ва ибодатхоналарда ташкил этила бошланган. Турон халқлари Миср, Эрон, Юнонистон ва уларга қўшни бўлган халқлар билан яқин алоқалар ўрнатган, ўша даврдага мавжуд қўлёзмалар билан ҳам таниш бўлган. Ўзбекистон халқларининг қадимги ёзма ёдгорликлари сақланмаган. Берунийнингхабар беришича, китобха-зиналари ва уларни сақловчилар турли истилолар даври (VII-IX асрлар)да йўқ қилиб юборилган.
IX-X асрларда Ўрта Осиёда фан ва маданият ривожланди. Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч ва бошқа йирик шаҳарлар ҳукмдорлари саройларида кутубхоналар барпо этилди, Айниқса, Бухорода кўплаб кутубхоналар мавжуд бўлганлиги ҳақида маъпумотлар бор. Уларнинг энг машҳури, энг бой ва йириги сомонийпар сулола-вий кутубхонаси эди. Мадраса ва масжидлар қошида ҳам кутубхоналар бўлган. Мўғуллар истилоси арафасида Марв шаҳрида 10 та йирик кутубхона бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. XIII асрда Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Балх ва бошқа шаҳарлар маданият марказлари, олимлар тўпланадиган жой бўлиб, уларда йирик кутубхоналар мавжуд эди.
XIV асрнинг иккинчи ярмидан Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг янгидан кжсали-ши кутубхоналарнинг қайта тикланишида ҳам намоён бўлди. XIV аср охирида Шайх Муҳаммад Порсо умум учун очган маскан вақср кутубхонаси тарзида XIX асрнинг 40-йилларигача фаолият кўрсатган. Бухоро, Самарқанд, Қарши, Хива ва бошқа ша-ҳарлардаги катта мадрасаларда кутубхоналар бўлган, уларнинг фондлари мадра-санинг қадимийлиги ва нуфузига қараб турлича бўлган. Баъзи тарихий манбалар-да қайд этипишича, Беруний, Ибн Сино, Фирдавсий, Замахшарий, Умар Хайём ка-билар шахсий кутубхоналари, Алишер Навоийнинг қиммабаҳо қўлёзмаларга бой йирик кутубхонаси, Абдураҳмон Жомийнинг шахсий кутубхонаси машҳур бўлган.

  1. асрнинг охири-ХХ аср бошларида Бухорода учта энг бой шахсий кутубхона
    бўлиб, улардан Қози Муҳаммад Шариф Садри Зиёнинг кутубхонаси бизгача тўлиқ
    сараниб қолган. XX аср бошларида маҳаллий ўзбек ва рус зиёпилари генерал
    Жўрабек, Дукчи Эшон номи билан машҳур Муҳаммадали халфа Собир ўғли, В.Л.Вят-
    кин, врач Г.М.Семёнов, Абдурауф Фитрат ва бошқаларнинг шахсий кутубхоналари
    бўлган.

  2. аср 10-20-йиллари Туркистон ҳудудида иккита халқ кутубхонаси, бир неча
    шаҳар кутубхоналари мавжуд бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари миллий йўна-
    лишдаги иккита кутубхона ва мадрасалар ҳузуридаги кутубхоналардан фойдалан-
    ган. Шу кутубхоналар ўз даврида асосий негиз бўлиб хизмат қилди.

Ўзбекистон Республикасида кутубхонаиинг оммавий, илмий ва махсус турлари бор, Оммавий кутубхоналар адабиётларни саралаш ва кенг китобхонлар оммасига етказиш, фаолиятида турли К14тобхонлар гуруҳларига мўлжалланган китобларни тарғиб қилиш ва ўқишни бошқаришда фаол ва таъсирчан усулларни қўллайди. Бу
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
гуруҳга Ўзбекмстон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги шаҳар ва қишлоқ кутубхоналари, касаба уюшмалари корхоналардаги кутубхоналари, клуб-лар, маданият уйларидаги кутубхоналар киради.
Илмий ва махсус кутубхоналар фан, иқтисодиёт sa маданиятшнг турли тар-моқларидаги олимлар ва мутахассисларга хизмат кўрсатади, шунингдек, олий ва махсус ўқув юртлари талабаларнинг зҳтиёжларини қондиради. Илмий кутубхо-наларга йирик давлат, академия, университет ва тармоқлар кутубхоналари; мах-сус кутубхоналарга техника кутубхоналари, муассасалар, илмий тадқиқот инсти-тутлари, олий ўқув юртлари ва ҳоказолардаги кутубхоналар киради. Сақланаёт-ган адабиётлар таркибига қараб кутубхонани универсал, кўп соҳали ва соҳа ку-тубхоналарга ажратиш мумкин. Кутубхоналар ўз навбатида, фаолияти, минтақа-вий даражасига, мансублигига қараб яна турларга бўлинади (миллий кутубхона, давлат кутубхонаси, вилоят кутубхонаси, ўсмирлар кутубхонаси, қишлоқ хўжа-лик кутубхонаси ва бошқалар). Фан-техника тараққиёти шароитада алоҳида ку-тубхоналар китобхонларнинг талабларини қондиришга қодир эмас. Шунинг учун кутубхоналарни биргаликда фаолият кўрсатиш жараёни кузатилмоқда. Бу кутуб-хона тармоқларини марказлаштиришда намоён бўлмоқда.
Ҳар қандай кутубхонанинг асосий вазифаси штоб фондини жамлаш, жойлаш-тириш ҳамда китобхонларга хизмат қипишдан иборат, Китоб фондини жамлаш учун ушбу кутубхонага керакли нашрлар мунтазам кузатилиб борилади, аниқла-нади ва уларни кутубхонага олиш кутубхона коллектори орқали амалга оширила-ди. Бундан ташқари, йирик кугубхоналар босма нашрларининг тўлиқёки қисман назорат нусхасини олиш ҳуқуқига эга, шунингдек, улар учун мамлакат ичида ва чет мамлакатлардан китоблар сотиб олиш имкон яратилади, Китобхонларга хиз-мат кўрсатиш даражаси кутубхона фондини тўлиқ тўплашга бирмунча боғлиқ.
Китоб фондини тўғри ташкил қилиш (ҳисобга олиш, жойлаштириш, сақлаш ва китобхонга етказиш) китобхонга адабиётдан фойдаланишни, кутубхоначига эса китобхонга тез хизмат кўрсатишни, фондни ижтимоий мулк сифатида саҳлашни таъминлайди.
Китобхонга хизмат кўрсатишнинг турли йўллари мавжуд: китобхонга абоне-мент, цироатхона ҳамда кўчма кутубхона орқали китоб бериш; айрим китобхон ва корхоналарга китоб танлашда ёрдам бериш; кутубхона каталоги тизими ор-қали китоб фондини ёритиш; турли хил ахборот-библиография ^ўлланмалари тузиш ва ҳоказо.
Замонавий илмий-техника тараққиёти кутубхоналар ишини мураккаблаштир-мовда, Кўплаб босма асарларни ишлаб чиқаришнинг беқиёс даражада ўсиши кутубхоналар олдига кўп ҳажидаги нашрларни танлаш, саралаш ва окилона сақлаш, компьютерлар воситасида излаб топиш ва тезда китобхонга етказиш масалаларини кўндалангқўяди.
I
Кутубхонзлар тарихи ва кутубхонашунослик асослари §Ц
Кутубхоналар фаолияти шароитидаги ўзгаришлар аввалги сермеҳнат анъанавий кутубхона техникасини механизациялаш вазифасини долзарб қилиб қўймоқда. Ўтган асрнинг 50-60- йилпаридан кутубхоналарни таъминлаш бирмунча ўсди. Айрим ку-тубхоналар ички жараёнлари (йирик кутубхоналарда кўп китобларни ҳаракатланти-риш) конвейер ва кўтаргичлар ёрдамида амалга оширилади, китоб фондларидан бир-галикда фойдаланишда замонавий услубларни қўллаш, энг янги техника (жумладан, ЭҲМ)дан фойдапаниш ва бошқалар қўлланилмоқда. Янги кутубхона анжомлари жой-ларидан унумли фойдаланишни, кутубхоначи меҳнатининг унумдорлигини ошириш-ни таъминламоқда, китобхонларни адабиёт устида ишлашини енгиллаштиришга ёрдам бермоқца ҳамда ишлаб чиқариш эстетикаси талабларига тўлиқ жавоб бера-ди.
\ Замонавий техника кутубхоначини қўл меҳнатидан озод этиб уни асосий вазифа-си китобхонлар билан тарбиявий ишлар олиб боришга кўпроқ вақт ажратишга имкон яратмоқда, Дунёдаги энг йирик кутубхоналар: АҚШнинг Конгресс кутубхонаси (Ва-шингтон), Британия кутубхонаси (Лондон), Франция, Австрия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатпар миплий кутубхоналари, Россиядаги Давлат кутубхонаси (Моск-ва) ва бошқалар (дунёдаги йирик кутубхоналар ҳақидаги маълумот 3-иловада берил-ган).
Ўзбекистонда Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар Академияси-нинг Асосий кутубхонаси, Ўзбекистон Миллий университетининг асосий кутубхонаси, «Турон» кутубхонаси ва бошқа йирик кутубхоналар мавжуд.

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling