Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet6/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

Арх 81 Бой
Ac 82 Бок
Аси 83 Бол
Асм 84 Бом
Act 85 Бон ва ҳоказо.
Муаллиф белгиси жадвапдан муаллиф фамилиясининг биринчи ҳар-фига тегишли бўғинни топиш йўли билан аниқланди.
Машҳур рус кутубхоначиси Л.Б.Хавкина томонидан русча китоблар учун тузилган муаллиф жадваллари биринчи марта 1916 йилда нашр этилди, Кейинча бу жадваллар бир неча марта қайтадан ишланиб, нашр этилган.
Муаллиф жадваллари рус тилидан ташқари 20 дан ошиқ тилларга мос-лаб тузилиб, нашр этилган/
Китобларга муаллиф белгиларини қўйиш олдидан бу хусусдаги қоида-лар билан яхши танишиб чиқиш ва иш жараёнида шубҳа туғилса, қуйидаги қоидалардан фойдаланиш тавсия қилинади:
1. Муаллиф белгиси китобни каталог карточкасига ёзиш учун ишлати-
ладиган биринчи сўзнинг бош ҳарфи ва жадвалдан олинган икки хонали
рақамдан иборатдир. Бу сўз кўпинча китоб муаллифининг фамилияси
бўлганлигидан, бериладиган белги муаллиф белгиси номини олгандир,
Муаппиф белгисини топиш учун муаллиф фамилиясининг биринчи ҳар-фига лойиқ жадвал бетидан, шу фамилияга тўғри келадиган бўғинни ва унинг ёнидаги рақамни қидириш керак. Фамилиянинг биринчи ҳарфи би-лан ҳалиги рақам муаллиф белгисини ифодалайди.
Муаллиф белгисини қўйишда, муаллиф фамилиясига энг яқин келади-ган бўғинга тўхташ лозим. Масалан, жадвалда Чўлпон фамилиясига яқин келган «Чў» ва «Чўл» бўғинлари мавжуд. Булардан Чўлпон фамилиясига энг яқин келадигани «Чўл» бўғинидир. Шунинг учун муаллиф белгиси учун фақат шу бўғиндан фойдаланиш тўғридир.
Ушбу қоидага риоя қилмаслик, китобларни полкада жойлаштиришда ал-фавит тартибини бузишга сабаб бўлади.

  1. Муаллиф белгисидаги ҳарф рақамдан ажратиб ёзилмайди. Фақат
    «ноль», «уч» ва «тўрт» рақамларига ўхшаш «0», «3» ва «Ч» ҳарфлари
    мавжуд бўлган муаллиф белгиларида ҳарф билан рақамлар орасига қисқа
    тире қўйилади.

  2. Жадвалда муаллиф фамилиясининг олдинги ҳарфларига мувофиқ
    бўғин топилмаса, унинг жадвалдаги жойини фикран белгилаб, муаллиф
    белгисини олдинги сўз бўғинига қараб олиш керак.

МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ

  1. Агар китоб муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган бўлса, муал-
    лиф белгиси биринчи муаллиф фамилиясига қараб олинади.

  2. Икки ёки ундан ҳам кўпроқ жилдли асарларга муаллиф белгиси
    қўйишда, жилд сони муаллиф белгисининг тагида ёзилади.

  3. Муаллифи кўрсатилмаган китобларга муаллиф белгиси китоб сар-
    лавҳасининг биринчи сўзига мувофиқ қўйилади.

  4. Муаллифсиз китобнинг сарлавҳаси рақам билан бошланган бўлса,
    муаллиф белгиси унинг сўз билан ёзилган шаклидан берилади.

  5. Бир муаллифнинг ҳар хил асарларини алфавит тартибида жойлаш-
    тириш мақсадида, муаллиф белгиси қаторига кичик ҳарф билан ҳар бир
    асар сарлавҳасининг биринчи ҳарфи ёзилади. Масалан, А.П.Чехов асар-
    ларининг айрим нашрлари «Уйқу босди», «Ванька», «Каштанка»лар учун
    муаллиф белгилари мана шундай ёзилади: Ч-51у, Ч-51в, Ч-51к,

9. Йирик давлат ва жамоат арбобларининг асарларига муаллиф бел-
гиси нўйишда, булар учун классификация жадвалида ўзларига алоҳида
бўлимлар ажратилганлигини ёддан чиқармаслик керак. Шу сабабдан улар-
нинг асарларига муаллиф белгиси асар сарлавҳасининг биринчи сўзига
қараб қўйилади.
Ю.Агар кутубхона каталогида баъзи бир китоблар муаллифлар жамо-аси ғуруҳи номидан тасвир қилинар экан, булар учун муаллиф белгиси тай-инлашда жамоа номининг биринчи сўзини эътиборга олиш керак.
Жамоаларнинг номларидаги биринчи сўзлар бир-бирига тўғри келиб қолса, муаллиф белгиси ёнига биринчи тўғри келмайдиган сўзнинг бош ҳарфи қўшилиб ёзилади.
11. Бир хил китобнинг ҳамма нусхаларига бир хил муаллиф белгиси ^ўйилади, шу билан бу китоблар полкада қатор жойлашадилар.
12.Биографик асарларга муаллиф белгиси биографияси тасвир қилин-ган шахснинг фамилиясига қараб берилади ва муаллиф белгисига асарни ёзувчининг биринчи ҳарфи ^ўшилади. Бу тартиб айрим шахсларнинг био-графияларини полкада бир жойда тўплашга имконият беради.
13.Ўзбек тилида кўп китобларнинг сарлавҳаси «Ўзбекистон» сўзи би-лан бошланади. Бу сўзларга бериладиган муаллиф белгиларини бир-би-ридан ажратиш учун уларнинг ёнига қўшимча ҳарфлар ёзилган. Бу ҳарф-лар китоб сарлавҳасининг иккинчи сўзига қараб белги қўйишга имконият беаади.
|Хато ^илмаслик учун муаллиф белгиларини ёддан чиқармаслик керак. Китоблар юқори полканинг чап томонидан бошлаб жойлаштирилади. Жой-лашда адашмаслик учун кутубхоначи алфавит тартибини яхши билиб оли-ши лозим. Г
Кутубхонзлар тарихи ва кутубхонашунослик асослари gg
кутубхона дўстлари бўлган бошқа кишиларнинг меҳнатлари туфайли кутубхонада
Туркистонга доир адабиётлар фонди вужудга келтирилди. Бу фонд XIX аср охири-
XX аср бошларида ҳам ўлкани ҳар томонлама тадқиқ қилишда асосий база бўлиб
келди. 1917 йилга қадар кутубхонада 80 минг томга яқин китоб бўлиб, 1916 йилда
кутубхонанинг 1500 ўқувчиси бор эди. Булар 36 мингмарта кутубхонага келиб, 38
мингкитоболибўқиган. *
Кутубхона XX асрнинг 20-йиларида губерния миқёсидаги кичкинагина кутубхо-надан совет ҳокимияти йиллари мобайнида собиқ Иттифоқнинг катта кутубхонала-ридан бирига айланди.
Мамлакатда нашр қилинаётган китоблардан бир нусхаси катта кутубхоналарга юбориб туриш тўғрисида РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг 1920 йил 30 июн-даги қарори РСФСР Марказий Ижроия Комитетининг 1922 йил 17 июлдаги қарори-га биноан Туркистон республикасида ҳам жорий қилинди. Шундай қилиб, 1923 йил-дан бошлаб собиқ Ииифоқда нашр қилинаётган бутун босма маҳсулотни кутубхо-на мунтазам равишда олиб турадиган бўлиб қолди.
1924 йилда кутубхонага Ўзбекистон ССР Давлат халқ кутубхонаси номи берил-ди. 1948 йилда эса, улуғ ўзбек мутафаккир шоири Алишер Навоийнинг 500 йиллик юбилейи байрам қилиниши муносабати билан унга Алишер Навоий номи берилди,
Ўтган асрнингбО-йилларида кутубхонадаги хилма-хил босма нашрларнингсоии 2 миллион жилддан ошиб кетди ва ундаги китоблар фонди олдинги даврга қараган-да 25 баравардан зиёдроқ кўпайди. Китобхонларнинг сони 1916 йилдагига нисба-тан қарийб 11 баравар кўпайиб, 16 минг кишидан ҳам ошди ва уларга 700 мингга яқин китоб берилди.
Кутубхона таркибида қуйидаги бўлимлар бор: дирекция, китоб бериш ва китоб фонди бўлими ва бу бўлим ҳузурида кутубхоналараро абонемент ва нодир нашрлар бўлимлари; болалар ва ёшлар адабиёти бўлими; маълумот-библиография бўли-ми; илмий услубият бўлими; оммавий ишлар бўлими; китоблар тўплаш бўлими ва унинг ҳузурида китоб айирбошлаш бўлими; каталогларни ишлаб чиқиш ва ташкил этиш бўлими; хўжалик бўлими.
Ҳозирги вақтда мустақил Ўзбекистон зиёлилари намояндалари, хизматчи, та-лаба ва ўқувчи ёшлари кутубхонанинг доимий китобхонлари бўлиб қолдилар. Ку-тубхона китобхонлари орасида ўзбеклар катта фойизни ташкил қилади. Мана шу-ларнинг ҳаммаси республика маданий ҳаётининг бошқа жуда катта муваффақият-лари билан бир қаторда, суверен республикалардан бири бўлган Ўзбекистон ма-даниятининг ўсиши учун ҳамма имкониятларни яратиб бермоқда.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Ўзбекистоннинг мар-казий кутубхонаси, матбуот асарлари сақланадиган давлат аҳамиятига эга бўлган жой ва кутубхонашунослик, библиография ва китоб тарихи соҳасида республика аҳамиятига эга бўлган илмий муассаса бўлиб хизмат қилмоқда.
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling