Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet5/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

Кутубхоналарнинг асосий вазифалари ва адабиётларни жойлаш-тириш тартиби. Кутубхоналар асосан, қуйидаги асосий ишларни бажаради:
ҳамма китоблар, журналлар, газеталар, хариталар, ноталар ва бошқа матбуот асарларини тўплайди ва асраб қўяди. Ўз китоб фондларини кундалик барча долзарб нашрларнинг қўшимча нусхалари билан тўлдиради;
чет элларда нашр этилган илмий, бадиий ёки амалий аҳамиятга эга бўлган асар-ларни сотиб олади ёки бошқа китобларга алмаштиради;
кутубхоналар ўз фондларида бўлган босма нашрларни китобхонларига ўқиш зал-ларида фойдаланиш учун беради. Китобхонлар сўраган материаллар кутубхонада бўлмаган тақдирда, баъзи ҳолларда вақтинча фойдаланмоқ учун бошца кутубхона-лардан сўратиб олади;
китобхонларга абонемент бўйича китоблар, вақтли нашрлар ва адабиётнинг мах-сус турларини бериб туради, шунингдек, давлатнингтурли органларига, илмий муас-саса ва кутубхоналарга библиографик хизмат кўрсатади;
кутубхона энг яхши, энг долзарб адабиётни ташвиқ қилади ва каталоглар ҳамда картотекалар, шарҳлар, китоб кўргазмалари, конференциялар, маърузалар ва мас-

r
HI МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
лаҳатлар ташкил қилиш йўли билан китобхонларга китоблар танлашга ёрдам бера-ди;
кутубхона ўзида бўлмаган китобларии олиш мақсадида ошиқча китоб нус-халарини бошқа кутубхоналарга юбориб, китобларни алмашлаб туради;
кутубхона кутубхоналар ва китобхонлар учун библиографик қўлланмалар тузади ва нашр этади. Йирик кутубхоналар кутубхонашунослик, библиогра-фия ва китобтарихи соҳаларида илмий текшириш ва илмий-услубий ишлари-ни ҳам олиб боради, маҳаллий кутубхоналарнинг ишларига услубий жиҳат-дан раҳбарлик қилиб туради ҳамда республиканингоммавий ва илмий кутуб-хоналарига услубий ва амалий ёрдам бериб туради.
^Кутубхонада китобхонларга китоб бериш жараёнида доимо китобларни полкалардан қидиришга, қайтарилган китобларни эса полкаларга қўйишга тўғри келади. Китоб олиш пайтида китобхонларнинг ошиқча кутиб турмаслик-лари учун, бу вазифани дарҳол ва тез бажариши катта аҳамиятга эгадир.? |Кутубхоналарда ушбу жараённи тезлатиш мақсадида, китоблар полкалар-да мазмунига қараб, яъни бўлимларга ажратилиб, ҳар бўлим ичида эса ал-фавит тартибига қараб жойлаштирилади.
Китобларни бўлимларга ажратиш учун бир бўлимга кирадиган ҳамма ки-тобларга шу бўлимнинг белгиси - индекси қўйилади. Индекслар тартибида китобларни полкаларга жойлаштириш, уларни мазмунларига қараб жойлаш-тириш демакдир«,.
Кутубхоначи ҳар бир бўлим ичида китобнинг алфавит тартибида олдин ёки кейин келиши тўғрисида ўйлаб ўтирмасданоқ, китобни ўз жойига қўйиши учун, ҳар бир китобга индексдан ташқари муаллиф белгиси қўйилади.
Муаллиф белгилари тартибида штобларни полкаларга жойлашгириш, улар-ни алфавиттартибида жойлашгириш демакдир.
Индекс, махсус тузилиб нашр ^илинган классификациялаш жадвалига қараб қўйилади.
Китобнинг индекси муаплиф белгиси билан бирликда китобнинг шифри деб аталади. Шу тариқа тузилган шифр китобнинг полкадаги ўрнини билдиради.
Шифр китобнингтитул варағига, муқовасига, формулярига, каталог карточ-касига каср шаклида - юқорисига индекс, пастига муаллиф белгиси қўйиб ёзи-лади.
Муаллиф жадвали ўзбек гилининг хусусиятларига мослаб тез-тез учрайди-ган сўз бўғинлари юзасидан гузилгандир. Ҳар бир ҳарф учун олинган сўз бўғин-лари алфавит тартибида 11 дан 99 гача бўлган рақам билан (юқоридан пастга қараб) жойлаштирилгандир. Жойни тежаш мақсадида рақамлар қўшни ҳарф-лар учун тузилган бўғин қаторлари оралиғига ўрнатилган. Шу сабабдан бу ра-қаилар икки томондаги сўз бўғинлари учун ҳам ишлатилади.

Кутубхоналар тарихи ва кутубхонашунослик асослари §Ц
Масалан:

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling