Нафас аъзолари системаси касалликлари беморларнинг шикоятлари


Download 1.07 Mb.
bet6/16
Sana29.04.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1400162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3.Nafas sistemasi kasalliklari

1. Чейн — Стоке нафаси. Бунда нафас амплитудаси секин-аста баландлашиб, секин-аста пасаяди ва пауза би-лан тугайди. Пауза бир неча секунддан бир минутгача давом этиши мумкин. Бундай нафас мия жарохатларида, ин-токсикацияларда кузатилади. Унинг келиб чикишининг асосий сабаби — кислород етишмаслжи туфайли нафас марказлари кузгалишининг сусайишидир
2. Биот нафаси. Бу бир текис нафас харакатлари ора­сида паузалар пайдо булиши билан характерланади. Бун­дай нафас менингитда, мияга кон куйилганда, комаларда, агонал холатларда учрайди.
Бундан ташкари, миянинг координацион марказлари фаолияти бузилганда нафас мушакларининг бир-бирига мое холатда ишлаши йуколади, яъни кукрак кафасининг юкори ва урта кисмлари нафас олиш холатида булганда, пастки кисмлари нафас чикариш харакатини бажаради. Иатижада нафас амплитудаси гох катталашиб, гох кичик-лашиб туради. Буни Грокко — Фругони нафаси деб юритилади. Беморнинг нафас олиш сонини у билан гаплашаётган вактда, унинг фикрини чалгитиб, билинтирмай са-наш лозим, акс холда бемор ихтиёрсиз равишда одатдагидан тез ёки секин нафас ола бошлайди.
КУКРАК КАФАСИНИ ПАЙПАСЛАШ
Кукрак кафасини пайпаслаб куриш оркали уни куздан кечириш натижалари, яъни кукрак кафасининг шакли, ундаги деформациялар, нафас харакатлари, кукрак кафа­сининг резистентлиги, пульсациялар, огрик сезувчи жой-лар, товуш дириллаши аникланади. Шикастланган жойларни аник белгилаш учун горизонтал ва вертикал чизиклардан фойдаланилади. Горизонтал чизиклар ковургалар йуналиши буйлаб кетади ва орка томондан умуртка погонасининг уксимон усимтаси мулжал сифатида олинади. Вертикал чизиклар гавданинг чап ва унг томонларида симметрик равишда йуналади: 1) гавданинг урта чизиги; 2) чап ва унг олд чизиги; 3) чап ва унг урта-умров чизиги; 4) чап ва унг олдинги култик ости чизиги; 5) чап ва унг урта култик ости чизиги; 6) чап ва унг орка култик ости чизиги; 7) чап ва унг курак чизиги; 8) чап ва унг умуртка олд чизиги.
Кукрак кафасини пальпация килиш маълум коида ва тартиб асосида олиб борилади. Бунинг учун бемор текширилаётган хона иссик булиши, у иложи борича ечинтирилиши, ёруглик етарли булиши, врачнинг кули илик, тирноклари олинган булиши лозим.
Пальпация икки кул кафтларини кукрак кафасининг симметрик жойларига куйиб, аввал секин-аста, кейин каттикрок босиб куриш йули билан утказилади. Аввал кук­рак кафасининг юкори кисмлари олд томондан, юкоридан пастга караб, кейин ён томонлар ва шундан сунг орка то­мондан юкоридан пастга караб пайпаслаб чикилади.
Кукрак кафасида куйидаги холларда огрик сезилади:
— ковургалар шикастланганда;
— Ковургалараро мушаклар ва нервлар яллигланганда;
— плевра касалликларида.
Ковургалар синган булса, купинча пальпация вактида синган суякларнинг бир-бирига ишкаланиши натижасида кирсиллаш эшитилади.
Ковургалараро невралгия булса, огрик умуртка погонаси олдида, култик остида ва туш ёнида, яъни нерв йуналиши буйлаб кузатилади.
Плевра шикастланиши натижасида юзага келган огрикни бошка огриклардан фарк. килиш лозим. Бунинг учун бемор гавдасини сог томонга кийшайтирилса, плевра тортилиши ва иищаланиши купайиши сабабли, огрик кучаяди, невралгияда эса бемор гавдаси шикастланган то­монга бурилганда огрик зураяди. Плеврал огрик нафас олганда зураяди ва кукрак кафасини босиб, унинг харакатчанлиги чекланса, огрик камаяди.
Бундан ташқари, пальпация йули билан кукрак кафа­сининг эластиклиги ва резистентлиги аникланади. Бунинг учун иккала кулни кукрак кафасининг симметрик кисмларига олд-орка ва ён томонлардан куйиб босилади ва кукрак кафаси эгилувчанлигининг даражаси текширила-ди. Ёшларда кукрак кафаси купрок, карияларда камрок эгилувчан булади. Патологик холатларда кукрак кафаси эластиклигининг камайиб кетиши упка эмфиземасида, пневмосклерозда, плевра бушлигига суюклик йигилганда кузатилади.
Товуш дириллашини текшириш хам пальпация йули билан амалга оширилади. Товуш ди-риллаши деганда, одам гапирганда товуш тулкинлари тебранишининг кукрак кафаси оркали кулга утиши (сезилиши) тушунилади. Товуш дириллашининг кучи аввало товушнинг баландлигига (тембри) боглик булса, иккинчидан, кукрак кафасининг калинлигига богликдир. Товуш канчалик паст ва кукрак кафаси юпка булса, товуш дириллаши кучли булади, чунки бунда товуш бойламлари ва кукрак кафасининг тебраниши бир-бирига мос келади. Соглом одамда кукрак кафасининг бир-бирига симметрик кисмларида товуш дириллаши бир хил сезилади. Патологик холатларда товуш дириллаши кучайиши ва сусайиши мумкин.
Товуш дириллашининг кучайиши упка тукимаси зичлашган касалликларда (пневмония, упка инфаркти, ту­беркулёз, пневмосклероз, ателектаз касалликларида) кайд этилади. Бундай холларда зичлашган упка тукима­си товуш тебранишларини яхши утказади. Агар упкада бронх билан туташган бушликлар (каверна, абсцесс, бронхоэктаз ва бошк.) булса хам товуш дириллаши кучаяди, чунки бушлик резонанс конунига асосан товуш тебра­нишларини купрок утказади хамда унинг атрофидаги тукима хам зичлашган булади. Товуш дириллашининг сусайиши бронхлар бутунлай ёпилиб колганда хамда упка тукимаси билан кукрак кафаси орасида суюклик ёки хаво йигилганда кузатилади.
Товуш дириллашини аниклаш учун врач икки кулининг кафтини кукрак кафасининг симметрик кисмларига зич куйиб бемордан «Р» товуши кўпрок. булган сузларни талаффуз килишни сурайди. Масалан: арра, трактор, кирқ бир ва бошкалар

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling