Нафас аъзолари системаси касалликлари беморларнинг шикоятлари


Download 1.07 Mb.
bet8/16
Sana29.04.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1400162
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
3.Nafas sistemasi kasalliklari

Такқослама перкуссия. Упка жуфт аъзо булганлиги сабабли, унинг икки томонидаги симметрик кисмлари, бир упканинг юкори ва пастки кисмларида юзага келувчи пер­кутор товуш таккослаб курилади. Такдослама перкуссияда уртача перкутор зарбадан фойдаланилади. Одатда перкуссия упка чуккиларидан бошланади. Бармок плес­симетр умров суягига параллел равишда куйилади ва юкорига караб галма-гал икки симметрик томондан пер­куссия килинади. Умров сохасини бевосита перкуссия килинади, чунки умров суягининг узи плессиметр вазифа-сини утайди. Кейин умров ости сохалари бармок плесси-метрни ковургаларга параллел куйиб, секин-аста пастга караб IV ковурга оралигига перкуссия килиб борилади. Шундан сунг перкуссия факат унг упка томонида (чапда юрак жойлашган булганлиги учун) олиб борилади. Култик ости сохасини перкуссия килишда бемор кулларини юкори кутариб, кафтларини боши оркасига куйиб туради, култик ости чизиклари буйлаб упканинг симметрик сохалари таккослаб перкуссия килинади. Кукрак кафаси-нинг орка томонларини перкуссия килганда бемор кулларини олдинга ковуштириб туради. Бунда аввал курак усти сохасига бармок плессиметрни горизонтал холатда, сунг кураклараро сохада бармок плессиметрни умуртка погонасига параллел куйилади, курак ости сохасини эса бармокни яна горизонтал куйиб перкуссия килинади
Соглом одамларда перкутор товуш унг упка чукки-сида чапга Караганда кискарок булади, чунки унг упка асосий бронхнинг кискалиги сабабли сал пастрокда жой-лашади хамда унг кукрак кафаси мушаклари хам яхширок тараккий этган булади. Култик ости сохасида хам жигар якин жойлашганлиги сабабли унгда пер­кутор товуш кискарок, чапдан эса меъда якинлиги сабаб­ли пастки сохаларда перкутор товуш жаранглирок булади.
Патологик холатларда перкутор товуш кискариши ва бугиклашиши мумкин. Перкутор товушнинг кискариши ва бугиклашиши упка тукимасида хаво микдорининг камайиши ёки бутунлай йуколиши билан кечадиган зотилжам, хавфли усмалар, упка инфаркти, ателектазда кузатилади.Бундан ташкари, плевра вараклари хаддан ташкари дагаллашиб, бир-бири билан битишиб кетганда, плевра бушлигига оз микдорда сув йигилганда хам перкутор то­вуш бугиклашади.
Агар плевра бушлигида куп микдорда суюклик йигилса, перкутор товушнинг жуда хам бугиклашиб кети-ши (сон перкутор товуш) аникланади.
Агар упкада бушлик бўлса (абсцесс, каверна, катта бронхоэктаз), плевра бушлигига хаво йигилса (пневмото­ракс), баъзи сабабларга кура (ателектаз, крупоз пневмониянинг биринчи даври) упка тукимасининг эластик-лиги камайса, лекин альвеолалардан хаво хали бу­тунлай чикиб кетмаган булса, шу жойда тимпаник перкутор товуш ёки тимпаник садоли товуш юзага ке-лади.
Упка эмфиземасида факат альвеолаларнинг эластик-лиги камайибгина колмасдан, уларда куп микдорда колдик хаво булгани учун буш кутичани урганда пайдо булувчи товушни эслатувчи жарангли перкутор товуш эшитилади. Шу сабабдан уни кутича перкутор товуиш деб аталади.
Металлик товуш деб аталувчи ва худди металл идишни тукиллатиб курганда пайдо буладиган товушни эслатувчи перкутор товуш упкадаги юза жойлашган катта хаволи бушлик (каверна) устида юзага келади. Агар шундай
бушлик бронх билан туташган булса, унинг устида дарз кетган кузани урганда пайдо буладиган товушни эслатув-чи перкутор товуш эшитилади.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling