Нафас аъзолари системаси касалликлари беморларнинг шикоятлари
Download 1.07 Mb.
|
3.Nafas sistemasi kasalliklari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тимпаник товуш
КУКРАК ҚАФАСИНИ ТУКИЛЛАТИБ КЎРИШ
Кукрак кафасини перкуссия килишни урганишдан олдин бу усулнинг умумий коидаларини билиш лозим. Перкуссия (тукиллатиб куриш) — бемор танасига бармок билан тукиллатиб, уриб куриш усулидир. Энг аввал бу усулни веналик врач Ауен Бруггер тавсия килган. У бу усулдан кукрак кафасини тукиллатиб куриб, упкадаги ка-салликларни аниклаш учун фойдаланган. Лекин уз вактида перкуссия усули кенг таркалмаган. Кейинчалик (1808) француз врачи Корвизар бу усулнинг факат упка касал-ликларинигина эмас, балки бошка аъзолар касалликлари хамда чегараларини аниклашдаги ахамиятини Урганган ва ундан уз тажрибасида кенг фойдаланган. Бошка француз клиницисти Пиорри (1827) бармок билан плессиметр устига уриб, перкуссия килишни тавсия килган. Шу тарика тукиллатиб куриш усули такомиллаштириб борилган — бармок. урнига махсус болгачалар тавсия килинган Бармок. билан перкусия килишнинг хам бир канча усуллари, турли перкутор товушларнинг пайдо булиш сабаблари, яъни уларнинг физик асослари урганилган. Одам танасида турли аъзоларни тукиллатиб курилганда турлича товуш эшитилади. Ичида хаво сакловчи аъзолар — упка, ичаклар, хикилдок, огиз бушлиги жарангли, аксинча зич аъзолар — юрак, жигар, талок, мушаклар ва бошкалар эса бугик. (паст) перкутор товуш пайдо килади. Бунинг асосий сабаби — перкутор зарба бе-рилганда шу аъзода пайдо буладиган товуш тебранишлари амплитудасининг катта-кичиклигидадир. Товуш тебранишларининг амплитудаси эса перкуссия килинаётган аъзонинг зичлигига богликдир. Шу сабабдан хаво кам сакловчи аъзолар устида бугик перкутор товуш, говак аъзолар устида эса баланд перкутор товуш пайдо булади. Перкутор товушнинг баланд ёки бугиклигидан ташкари унинг давомийлиги хам диагностик ахамиятга эга. Бу товушнинг давомийлиги узун ёки киска булиши мумкин. Товушнинг давомийлиги биринчидан, перкутор зарба таъсирида пайдо булган товуш тебранишларининг амплитудасига, иккинчидан, перкуссия килинаётган аъзонинг каттик-юмшоклиги ва таранглилик даражасига боглик булади. Перкутор товушнинг бу хусусияти айникса патологик жараённинг характерини аниклашда катта ахамиятга эга. Масалан, упкада зичлашиш пайдо булиши билан кечадиган касалликларда (туберкулёз, крупоз пневмония ва бошк.) перкутор товуш бугиклашган ва киска булса, плевра ёки корин бушлигига суюклик йигилганда унинг устида эса яна хам бугик ва киска булади. Перкутор товушнинг юкоридаги хусусиятларидан ташкари унинг баландлигига хам эътибор берилади. Перкуссия килинаётган аъзо канчалик зич ва каттик булса, у бугик, кискароқ товуш беради, чунки унда бир секунд давомида юзага келадиган тебранишлар сони куп булади ва аксинча хаво сакловчи аъзоолар эса уларда товуш тебранишлар сони кам булгани сабабли жарангли, узун ва паст перкутор товуш чикаради. Тимпаник товуш соглом одамда меъда, ичаклар, хикилдок устида, патолргик холатларда эса упкада бушлик пайдо булганда (абсцесс, каверна ва бошк.). пневмотораксда кузатилади. Бу товуш худди ногорани бармок билан урганда пайдо буладиган товушни эслатади. Мушакларни, жигарни перкуссия килганда юзага ке-ладиган жуда бугик, киска ва баланд перкутор товуш абсолют бугик, товуш ёки сон перкутор товуши деб аталади. Абсолют бугик. ва жарангли перкутор товуш оралигида эса бугиклашган товуш фаркланади. Перкуссия килишнинг бир канча умумий ва хусусий, яъни хар бир аъзони перкуссия килганда риоя килиниши лозим булган коидалари бор. Умумий коидалар куйидагилардан иборат: 1. Бемор тинч холатда, иссик, хонада, иложи борича ечинтирилган, тик турган ёки утирган, факат огир холлардагина ётган холатда булиши лозим. Куллари ён-да, оркадан перкуссия килганда олдинга чалиштирилган, агар утирган холатда булса, кулларини тиззасига куйиб, боши бир оз олдинга эгилган булиши керак. 2. Врачнинг куллари илик. булиши ва у узига перкуссия учун кулай холатда булиши керак. 3. Бармок. плессиметр танага доим зич куйилиши, перкуссия килувчи бармок (болгача) эса плессиметр ус-тига аник перпендикуляр холда тушиши керак . 4. Перкутор зарба бутун кул билан эмас, балки факат панжа буғимида харакат килиб, жуда эркин холатда плессиметр устига тушиши зарур перкутор зарба эса киска, аник ва бир хил куч билан берилиши лозим. Перкутор зарбанинг кучи перкуссия кандай максадда ва кандай калинликдаги аъзо устида килинаётганлигига караб чукур (кучли) ва юзаки (кучсиз) булиши мумкин. Агар патологик учок анча чукурда деб тахмин килинса, кучли перкутор зарба берилади, юзаки патологик жараён-ларни эса кучсиз перкутор зарба билан хам аниклаш мумкин, чунки зарбанинг таркалиш майдони унинг кучига мос равишда купаяди. Жуда кучсиз перкуссия усулини Голдшайдер таклиф килган ва бу усул жуда кичик патологик учокларни учун кулланади. Бунинг учун бармок плессиметр иккинчи бугимда букиб бемор танасига перпендикуляр куйилади ва перкутор зарба шу букилган бугимга секин-аста берилади, унинг кучи кулокда эшитилар эшитилмас даражада булади. В. П. Образцов усули буйича перкуссия килганда хам бармок плессиметр булмайди. Унг кулнинг курсаткич бармогини урта бармок устидан сирпантириб перкуссия килинади. Хозирги вактда факат бармоклар билан перкуссия килиш усули кулланади Ва бу усул пальпатор перкуссия усули деб аталади. Перкуссия усули билан турли аъзоларнинг чегаралари аникланса, бу топографик перкуссия деб аталади. Бу усул юкорида айтилганидек, турли аъзоларнинг устида турли-ча перкутор товуш юзага келишига асосланган. Перкуссиянинг иккинчи хили — бу таққослама перку-сиядир. Бундай перкуссия ёрдамида жуфт аъзоларда ёки бир аъзонинг турли кисмларида юзага келувчи перкутор товушни таккослаб, улардаги патологик узгаришлар аникланади. Кукрак кафасини перкуссия килишда хам перкуссия усулининг умумий коидаларига риоя килинади. Бунда бевосита ва воситали перкуссия усуллари кулланади. Купрок. иккинчи усулдан фойдаланилади. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling