Нафас аъзолари системаси касалликлари беморларнинг шикоятлари


Download 1.07 Mb.
bet3/16
Sana29.04.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1400162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3.Nafas sistemasi kasalliklari

Хансираш хам беморларни куп безовта килади. У физиологик ва патологик булиши мумкин. Физиоло-гик хансираш огир жисмоний харакатдан кейин булса, па­тологик хансираш турли упка касалликларининг белгиси хисобланади (эмфизема, пневмосклероз, крупоз пневмо­ния ва бошк.). Юрак (юрак пороклари, артериал гиперто­ния ва бошк.), кон касалликларида, турли моддалар би­лан захарланганда хам хансираш кузатилади.
Нафас олиш даврларига нисбатан 3 хил, яъни: инспи­ратор, экспиратор ва аралаш хансираш фаркланади. Ин­спиратор хансирашда турли сабабларга кура йирик бронх-лар торайиши натижасида нафас олиш кийинлашса, экс­пиратор хансирашда эса бронхларнинг спазми натижаси­да (бронхиал астма, эмфизема ва бошк.) нафас чикариш кийинлашади. Хансирашнинг аралаш хили эса нафас олиш юзаси камайиши билан кечадиган купгина касал-ликларда (пневмония, упка эмфиземаси) учрайди, бунда хам нафас олиш, хам нафас чикариш кийинлашади.
Хароратнинг кутарилиши хам упка ва плевранинг купгина касалликларида кузатилади. Упканинг крупоз яллигланишида харорат доимий 39—40° атрофида булади йирингли касалликларда харорат кутарилиб, тушибтуради.
КАСАЛЛИК ТАРИХИ
Нафас аъзолари касалланган беморнинг касаллик тарихини сураб-суриштирганда куйидагиларга: 1) касалликдан олдин бемор кандай нафас йуллари касалликлари билан огриган, улар кандай кечган, охиригача даволан-ганми; 2) ушбу касалликнинг бошланиши, унинг сабаби; 3) касалликнинг илк белгилари ва уларнинг ривожланиб бо­риши; 4) упкаси касал кишилар (туберкулёз, грипп билан огриган) билан мулокатда булганлиги ва бошкаларга эътибор бериш лозим. Касалликнинг бошланиши айникса ташхис учун ахамиятга эга. Агар касаллик уткир, баланд харорат, калтираш, кукрак кафасида огрик, занг рангидаги балгам ажралиши билан бошланса, купинча упканинг крупоз яллигланишидан далолат беради. Касалликнинг секин-аста бошланиши, харорат унча баланд булмаган холда кучли хансираш булиши — плеврит учун, касаллик нинг гриппсимон бошланиб, узок ва субфебрил иситма-лаш, умумий холсизлик, озиб кетиш—упка туберкулёзи учун характерлидир.
БЕМОРНИНГ ХАЁТ АНАМНЕЗИ
Бу борада бемор яшаб ва ишлаб турган шароит хакида муфассал сураб-суриштириш лозим. Нокулай яшаш шароити, зах ва елвизаклар упка касалликларининг келиб чикишига сабаб булиши мумкин. Беморнинг иш жойидаги чанглар, захарли химикатлар хам бронхитлар, бронхиал астма ва турли касб касалликларини (антрокоз, силикоз) келтириб чикаради. Бундам ташкари, беморнинг бошидан кечирган бошка касалликлари, наслий мойиллик омиллари (оиласида упка туберкулёзи, зотилжам, бронхиал аст­ма билан огриган кишиларнинг борлиги) ва чекиш хам ташхис учун ахамиятга эга.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling