Наманган мухандислик педагогика институти


МС: Усмирнинг «тарбияси қийин» булиб қолишига нималар сабаб булиши мумкин?


Download 1.05 Mb.
bet27/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

МС: Усмирнинг «тарбияси қийин» булиб қолишига нималар сабаб булиши мумкин?

Бола алохида олинган шахс сифатида уз-узига муносабатини шақллантириш жараёнида асосан икки боскични бошидан кечиради. Бу боскичлар усмирлик ёшининг икки хил даврига – кичик усмирлик даври ва катта усмирлик даврига тугри келади. Биринчи боскичда бола узини «болалар» дан ажратиб, энди узини катталар оламига мансунблигини таъкидламокчидек булади. Бу давр учун катталарнинг хатти-харакатларига тақлид килиш ва узининг мана шу ярашмаган киликларига танкидий бахо бера олмаслик, унинг катта ёшли кишиларга якин булиши учун ёрдам бераётган бир гурух тенгдошлари билан ортик даражада боглик булиб колиши ва шу сингари холатлар характерлидир.


Иккинчи боскичда энди узининг ёш бола эмаслигига шубха килмайди ва у узлигини аник англай бошлайди, уз шахсини улуглаб, узига хос харакатлар кила бошлайди. Бу даврга келиб, унинг харакатлари узи билан урток булган бир гурух тенгдошларига боглик булмай колади. Атрофидаги хар кандай кишининг унинг шахси хакидаги танкидий фикрни эшитгиси келмайди, хато булса хам уз фикрида катъий туришга харакат килади. Шунинг учун хам бу даврда болага таъсир утказиш методикасига жиддий эътибор бериш даркор.
Усмирлик ёшида юз берган узгаришлар, жумладан физиологик узгаришлар нафакат унинг хулкига, хатти-харакатларига таъсир этибгина колмай, унинг билишга булган муносабатларига, мехнат ва унинг турларига муносабатларини хам узгартириб юборади.
Усмирнинг нерв тизими жиддий узгаришларга дуч келади. Мия пустлогининг аналитик-синтетик фаолияти мураккаблашади. Хотиранинг хажми курсатмали материал ва фактларни эслаб колиш хисобига эмас, балки мантикан богланган материални эслаб колиш хисобига ошиб боради. Усмирлар узлаштириб оладиган мавхум тушунчалар доираси кенгаяди. Айни вактда мухим нарсаларни мухим булмаган нарсалардан ажрата билмаслик хам кузатилади. Ижтимоий фаолиятга кизикиш ортади. Фаоллик, ташаббускорлик, баходирона ишлар ва романтикага, дустлик ва уртокликка интилиш бу ёшга хос булган хусусиятдир.
Усмир энди бола эмас, у теварак-атрофидаги нарсага жуда хам кизикади, фаоллиги хам зур, хам жисмоний, хам ақлий мехнатга иштиёки жуда катта. Унинг бу фаоллигини йулга солишга урганиш лозим, болаларни ахиллик билан иш куришга ургатиш, уларнинг керақли билимлар билан куролланишига, жамоат ишларини олиб боришни урганишига, хам ақлий мехнат сохасида, хам жисмоний мехнат сохасида уюшкоклик билан ишлашни урганишига ёрдам бериш керак. Усмирнинг фаоллиги – ижтимоий хаётда уз урнини, узининг бошка кишилар хаётидаги ролини тушуна бошлаган кишининг фаоллигидир. Унинг фаоллигидан ахлокий тарбияда хам, ақлий тарбияда хам фойдаланиш керак, усмирнинг вокеа-ходисалар мохиятини билиб олишдаги илдамлигидан синф укувчилари фаоллигини оширишда, намуна килиб курсатишда, укитувчи баён килган назарий билимларга хаётий мисоллар келтира олиш куникмаларини хосил килишда хам фойдаланиш зарур. Бунинг учун хар бир усмирга унинг кунглига ёкадиган иш топиб бериш лозим. Турли хил тугарақларни (техника ижодкорлиги, конструкторлик, авиамоделчилар, табиатшунослар), факультатив ишларни, туризм, ижтимоий фаолиятни тақлиф этиш мумкин. Усмирларни яшил дарахтларни куриклашга, бог, урмон ва дала зараркунандаларига карши курашга, тупрокни мухофаза килишга, дарахтлар утказишга, балик бойликларини куриклашга, турар жой ва мактаб атрофини ободонлаштиришга каратилган оммавий ишларга жалб килиш фойдалидир.
Усмирларни тарбиялаш, уларга рахбарлик килиш санъати шундан иборатки, улар бу рахбарликни мумкин кадар кам хис килсинлар.
Укитувчилар жамоаси хар канча уринишидан катъий-назар, таълим жараёнида «тарбияси кийин» усмирлар хам учраб туради. Бундай болалар усмирлик ёшига хос умумий хусусият – уз имконият-ларига меъёридан ортик юкори бахо беришлари асосида энг куп содир булади. Ҳозирги даврда бундай укувчилар билан яккама-якка ишлаш усули яратилган, феъл – атвордаги нуксонларнинг хатти-хара-кати носогломлигининг олдини олиш ва тузатиш йуллари илмий асосда ишлаб чикилган. Тадкикотчиларнинг курсатишича, тарбияси кийин, инжик, хулки салбий болаларнинг келиб чикишининг ижтимоий сабабларидан ташкари, педагогик ва психологик сабаблари хам мавжуд. Укувчиларда ножуя хатти – харакатлар пайдо булишининг сабаблари ва турткилари хар хилдир. Конунни бузиши ёки коидага хилоф иш килиши даражасига караб тарбияси кийин усмирлар жиноий конунбузар ва оддий коидабузар (тартиббузар) гурухларига ажратилади.
Шахснинг биологик усишидаги нуксонлар, сезги органларининг камчиликлари, укишга салбий таъсир этувчи олий нерв фаолияти ва темпераментдаги кусурлар тарбияси кийинчиликларни келтириб чикаради. Шахснинг психик усишидаги камчиликлар, чунончи, ақл-идрокнинг заиф ривожланган, ироданинг бушлиги, хиссиётнинг кучсизлиги, зарур эхтиёж ва кизикишларнинг мавжуд эмаслиги, усмирнинг интилиши билан мавжуд имконияти уртасидаги номутаносиблик ва хоказолар хатти-харакатларни издан чикаради. Шахснинг фазилатлари таркиб топишидаги нуксонлар: ахлокий хисларни етишмаслиги, укитувчи, синф жамоаси, оила аъзолари билан нотугри мулокот, ишёкмаслик, буш вактни тугри таксимламаслик ва бошкалар хам салбий киликларни вужудга келтиради. Шахснинг билим, укув фаолиятидаги камчиликлари: ақлий фаолият усулларидан кенг фойдалана билмаслик, энг мухим билим, куникма ва малакаларни эгаллашдаги узилишлар; мактабдан ташкари мухитнинг таъсиридаги нуксонлар, чунончи, оилада педагогик–психологик билимларнинг етишмаслиги, оилавий низолар, ажралиш, ота–онанинг ичкиликка ва шахвоний хаётга берилиши, балогатга етмаган тенгкурларнинг таъсири маданий – маърифий ишлаб чикариш жамоалари хамда жамоатчилик куршовидаги камчиликлар хам тарбияси кийин усмирлар купайишига сабаб булади.
Усмирларнинг типологик хусусиятларига биноан бир нечта шартли гурухларга ажратиш мумкин:
Тарбияси кийин усмирларнинг биринчи гурухи орсизлар ёки субутсиз, сурбетлар деб аталади. Улар уз хатоларини била туриб конун ва коидаларни бузадилар, номаъкул ишларни киладилар. Бундай болалар бетгачопар, ужар табиатли, рахм-шафкатсиз, «зуравон» буладилар. Мустакил фикрга эга булмаган, лакма тенгдошларини уз атрофларига туплайдилар ва биргаликда тартиб бузишга ундайдилар.
Иккинчи гурухга мансуб тарбияси кийин усмирлар яхши ва ёмонни тушунадилар, бирок мустакил эътикодга, баркарор юксак хис – туйгуга эга эмасликлари сабабли «орка канот» да туриб коидани бузадилар. Бу турдагилар купинча килмишларига тавба киладилар, суз берадилар, лекин маълум фурсат утгандан сунг берган ваъдаларини бутунлай унутадилар.
Учинчи гурухга мансуб тарбияси кийин усмирлар шахсиятпарастлик туфайли конунбузарлик, тартиббузарлик йулига кириб коладилар.
Туртинчи гурухга инжик табиатли усмирлар киради. Улар синф жамоасида уз урниларини топа олмаганидан кайгурадилар. Бундай укувчилар гинахон, аразчи буладилар, шунинг учун синф жамоасида камситилаётгандек кечинмалар билан яшайдилар.
Тарбияси кийин усмирларнинг хатти-харакатларини ижобий йуналишга буриб юбориш учун уларда маъсулият, гурур, жавобгарлик, ишонч каби юксак хисларни таркиб топтириш лозим. Уларга мос топшириклар бериш, маъсулият хиссини шақллантириш оркали ижобий фазилатлар пайдо килиш мумкин.

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар.



  1. Усмирлик ёшида пайдо булган асосий анатомик ва физиологик узгаришлар нималардан иборат?

  2. Усмирлик ёшидан пайдо булган энг мухим психологи узгаришлар нималардан иборат?

  3. Усмирнинг курс, дагал муомалали булиб колишининг сабаби нима?

  4. Кийин табиатли, «тарбияси кийин» болаларнинг пайдо булиш сабаблари ва улар билан ишлаш




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling