Таянч суз ва иборалар:
Усмирлик. Жисмоний ривожланиш. Психик ривожланиш. Акселерация. Тарбияси кийин усмирлар ва улар билан ишлаш хусусиятлари.
Адабиётлар
Возрастная и педагогическая психология, под ред. А.В.Петров-ского. М.1988.
Казаков В.Г. Психология. М.1989. 229-238 б.
Ёш ва педагогик психологиядан практикум. Т.1991.
Гозиев Э. Психология. Т.1994
12-МАЪРУЗА. Ўспиринлик даврининг психологик хусусиятлари.
Режа:
Илк ўспиринлик ёшининг ўзига хос хусусиятлари.
Илк ўспиринлик ёшида шахс камолоти.
Илк ўспиринлар ақл-идрокининг хусусиятлари.
Илк ўспиринлик ва касб танлаш.
Илк ўспиринларнинг турмуш хакидаги тасаввурлари.
Усмирликдан кейинги навбатдаги боскични успиринлик даври деб бир боскич хисоблашимиз хам мумкин, лекин ҳозирги купчилик психологлар классификацияси буйича икки боскичга ажратишимиз хам мумкин. Аввал усмирликдан кейинги боскични усмирлик, кейингиси илк успиринлик ёки йигитлик даври деб айтиларди–да 14 ёшдан 21 ёшгача булган даврларни камраб олар эди. Хозир купчилик психологлар 15–18 ёшни камраб оладиган даврни илк успиринлик деб аташни маъкул курмокдалар, бу умумтаълим мактабининг 8–9 синфи-дан бошлаб, касб–хунар коллежи ва лицейларининг 1–2–синфларига, яъни 8–10 синф ёшига тугри келади. Бу даврда укувчи жисмонан бакувват, укишни тугатгач мустакил мехнат кила оладиган, олий мактабда узини синаб курадиган имкониятга эга булади.
Мазкур даврнинг яна бир хусусияти – мехнат билан таълим фаолиятининг бир хил ахамият касб этишидан иборат. Ижтимоий хаётда фаол катнашиш, таълим характерининг узгариши, йигит ва кизларда илмий дунёкараш, баркарор эътикоднинг шақлланишига, юксак инсоний хис–туйгунинг вужудга келишига, билимни узлаштиришга ижодий ёндошув кучайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |