New uzbekistan: innovation, science and education
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 2 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Апрель 2023 10-қисм Тошкент ‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’ БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШДА
- Калит сўзлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Aзизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Т.: ТДПУ, 2003. 2. Мавлонова Р.A., Раҳмонқулова Н.Ҳ. Бошланғич таълимда педагогика, инновация, интеграция. Тошкент, 2013 йил. 270 бет. 3. Очилов М. Янги педагогик технологиялар. –Қарши. Насаф, 2000. 4. Основы педагогического мастерства: Учеб. пособ. / Под ред. И.А. Зязюна. - М.: Просвещение, 2003.- 302с. 5. Хозяинов Г.И. Педагогическое мастерство преподавателя.- М.: Высш. шк., 2000. - 201с. 51 Апрель 2023 10-қисм Тошкент ‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’ БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВНИНГ ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК ЗАРУРИЯТИ Ахмедов Азизбек Баходирович Педагогик инновациялар, пофессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти мустақил изланувчиси irisazizbek81@gmail.com Анотация: Ушбу мақолада жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида таълимни модернизация қилиш соҳаларидан бири бўлган компетенцияга йўналтирилган таълимга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компетенциявий ёндашувнинг аҳамияти ёритиб берилган. Калит сўзлар: компетенция, компетенциявий ёндашув, таълимни модернизация, касбий таълим мазмуни, профессионал фаолият. Замонавий дунёда юқори даражада ривожланган мамлакатнинг асосий рақобатдош устунлиги унинг инсон салоҳиятидир. Ижтимоий интеллектнинг ривожланиши муваффақиятли ва барқарор ривожланишнинг энг муҳим омилига айланмоқда, бунда таълим эса умуман фан, технология ва маданиятни такрор ишлаб чиқаришнинг етакчи механизми ролини ўйнайди. Муҳандислик - замонавий муҳандис меҳнатининг ўзгарувчан хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, жамиятнинг инновацион салоҳиятининг муҳим элементи ҳисобланади. Олий таълим муассасаси битирувчилари - муҳандислар - замонавий илмий технологияларни ишлаб чиқишга, илмий асосланган техник лойиҳаларни амалга оширишга, миллий инновацион тизимларни шакллантиришга ҳисса қўшадиган ҳам асосий (таянч) ҳам муҳандислик -техник компетенцияларга эга бўлишлари керак. Жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида таълимни модернизация қилиш соҳаларидан бири бўлган компетенцияга йўналтирилган таълимга ўтиш табиий ҳолга айланмоқда. Республикамиз олий таълим тизимида илмий асосланган тавсияларнинг ишлаб чиқилиши нафақат таълим соҳасидаги умуммиллий манфаатларнинг англаниши, балки жаҳон ривожланишининг умумий тенденциялари билан ҳам боғлиқдир: - маданиятларнинг ўзаро сингиб боришига ҳисса қўшадиган жараёнлар ва ҳодисаларнинг глобаллашуви; - таълимнинг жамиятнинг устувор қадрияти сифатида шаклланиши; - ахборот оқимининг кўпайиши, билимларнинг доимий янгиланиши; - инсон ҳаёти давомида узлуксиз таълим олиш зарурати; - билиш жараёнлари ва илмий билиш усулларининг бирлигига, фикрлашнинг мослашувчанлиги ва кўп қирралилигига асосланиб, когнитив фаолият характерини ўзгартириш; - тизимли-ахборот ва эволюцион-синергетик парадигмаларнинг янги фикрлаш услуби сифатида пайдо бўлиши; - ахборот ва ахборот технологияларини стратегик омил, ривожланиш манбаи ва замонавий ахборот жамиятининг асосий ишлаб чиқарувчи куч сифатида шаклланиши; - фанни инсонпарварлаштириш, унинг инсоният тараққиётидаги роли ва ўрнини қайта кўриб чиқиш; илмий билимлар яхлитлиги зарурати. Жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида таълимни модернизация қилиш соҳаларидан бири бўлган компетенцияга йўналтирилган таълимга ўтиш табиий ҳолга айланмоқда. Компетенцияга асосланган ёндашув: - ишлаб-чиқариш соҳасидаги сўровларга жавоб беради; - ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий воқеликка жавобан таълим мазмунининг янгиланиши сифатида намоён бўлади; - инсоннинг таълим сюжетлари ва тарбиявий вазиятлардан ташқарида самарали ҳаракат қилиш қобилиятининг умумлаштирилган шартидан иборатдир; - модернизациянинг туб воситаси сифатида намоён бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling