Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика ва психология факултети
Download 141.99 Kb.
|
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯГА ТАЪСИРИ КУРС ИШИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнингусуллари.
- 1. Оммавий ахборот воситаларини ёшлар тарбиясидаги тутган урни
Тадқиқотнинг мақсади: Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири тахлилини ўрганиш асосида педагогик муносабатларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: - Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири хусусиятларини аниқлаш ва тадқиқ етиш; - Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири ўртасидаги алоқадорликнинг тамойилларини очиб бериш; таълимий муносабатларда Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири устуворлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; -ўқувчиларга Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири сингдиришда умумтаълим мактаблари ва жамоатчиликнинг тутган ўрнини асослаб бериш. Тадқиқотнинг объекти сифатида Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири тахлилини ўрганиш жараёни ташкил етади. Тадқиқотнинг предмети Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тарбияга таъсири метод ва усулларини аниқлашдан иборат. Тадқиқотнингусуллари. Курс ишида анализвасинтез, қиёсийтаҳлил, умумлаштириш усулларидан фойдаланилган. Курс ишининг тузилишиваҳажми.Курс иши кириш, икки боб,хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ___ бетни ташкил этади. 1. Оммавий ахборот воситаларини ёшлар тарбиясидаги тутган урни. Оммавий ахборот воситалари орқали миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг яна бир муҳим жиҳати мавжуд. Бу жиҳат - ахборот террорига, мафкуравий таҳдидларга муносиб жавоб бериш, маънавий-мафкуравий жиҳатдан халқимизни тобе этишга интилишларнинг пайини кесиш ва Ўзбекистон фуқароларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш билан боғлиқ. Оммавий ахборот воситаларининг таъсир кучини курсатадиган шундай бир гап бор "ҳар қандай пуч ғоя, уйдирма ҳафтасига уч мартадан тўрт йил давомида такрорланса - "ҳақиқат" тайёр бўлади, одамлар унга чиппачин ишонадилар". Охирги пайтларда информатсион ҳуружларнинг тез-тез уюштирилаётгани аслида урушга муносабатнинг ўзгарганлигидан, қуролнинг янги тури кашф қилинганидан дарак беради. Бу қурол - ахборотдир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган информатсион урушларда инсоннинг онги ва қалби нишонга олинади. Гарчи у дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмасада, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган талофотлари ҳар қандай оммавий қирғин қуролиникидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатларига зид ҳаракат қилишга ундайди ва демак инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради. Аслида, ахборот мақсадга эришишнинг энг арзон воситаси ҳам саналади. Замонавий ОАВ, телевидение, компютер, Интернет, уяли телефон ва бошқа воситалар, инсонлар, айниқса, ёшларнинг миллийлиги, тафаккури ва дунёқарашини ўзгартириб юбормоқда. Тараққий этган мамлакатларнинг мазкур воситалар ёрдамида жаҳон халқлари онги, дунёқараши ва турмуш тарзини бир қолипга солиш ҳамда унга ўзлари шакллантираётган «оммавий маданият»ни сингдириши бош стратегик сиёсатга айлантираётганлигида яққол намоён бўлмоқда. Download 141.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling