Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/50
Sana31.01.2024
Hajmi0.61 Mb.
#1828019
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50
Bog'liq
2.2-мажмуа-МУЛОКОТ

Кейс саволлари:
1. Кутубхоначининг мавжуд вазиятдаги ҳолатини шахсан Сиз қандай 
баҳолайсиз?
2. Бу вазиятда кутубхоначи қандай тарбия методини қўллади?
Кейс ечими. 
Бу вазиятда кутубхоначи ўзининг таржрибали ва педагогик назокатга
эгалигини намоён эта олди. У карикатурани ўзининг устидан кулиш
воситаси деб эмас, аксинча, санъат асари сифатида қабул қилди. 
Натижада кутубхоначи айбдор ўқувчини қидириб, унга танбеҳ беришни 
истамади. Бунинг ўрнига ўзининг санъатга бўлган муҳаббатини кўрсатди. 
Бундай ёндашув ўқувчиларга кутубхоначининг иродали, ўзига ҳурмат
билан муносабатда бўлиши, ҳиссиётларини жиловлай олиш, ўз-ўзини
бошқара билиш қобилиятига эгалигини кўрсатди. Оқибатда ўқувчилар 
ўқитувчининг руҳан барқарор эканликларини англади. Шу сабабли 
кейинги сафар улар ўқитувчини камситиш ёки устидан кулишни 
исташмайди.Баён этилган вазиятда ўқитувчи 1) изоҳлаш (ўзида муайян гуруҳ 
ёки алоҳида шахсга йўналтирилганликни ифоаловчи ҳиссий-оғзаки
таъсир этиш усули); 2) хулқ ва фаолиятни рағбатлантириш методларидан
бири бўлган – қўллаб-қувватлаш методидан фойдаланди.
 
2-кейс баёни 
Мадина 2 ёшда. У жуда хам қувноқ, хамма билан осон мулоқотга 
киришадиган, жуда кўп шеърлар биладиган қиз. Уни боғчага беришди ва бир 
ой давомида бола инжиқ,йиғлоқи, дудуғланадиган бўлиб қолди. Тарбиячи 
ота-онани олдида доим қизга нисбатан хушмуомала бўлиб, эркалатарди. Ота-
она вазиятни суриштирса, тарбиячи уйда қўрқиб кетган бўлса керак, деб 


65 
вазиятни юмшатишга харакат қилди. Боладан сўралса, бола хеч нима гапириб 
бера олмайди. 
Саволлар: 
1.Бу вазиятда ким айбдор?
2.Ота-она қандай йўл тутиши керак?
3.Болага энди қандай муносабат билдириш керак? 
 
Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар: 
“Педагогика” ва “Психология”га оид адабиётлар.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling