68
уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш
Компетентлик (ингл. “competence” – “қобилият”) – фаолиятда
назарий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори
даражадаги касбий
малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олиш
Маҳорат (араб. “моҳирлик”, “усталик”, “эпчиллик”) – 1) бирор иш,
касб учун зарур ёки шу соҳада орттирилган усталик, санъат, моҳирлик; 2)
бир иш ёки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта
моҳирлик
билан бажариш; 3) муайян иш, хатти-ҳаракат ёки касбий
фаолиятнинг усталик, моҳирлик билан, санъаткорона
ташкил этилишига
имкон берадиган билим, кўникма ва малакалар мажмуи
Мимика (юнон. “mimikos” – “тақлидий”) – юз мускуллари
ҳаракатлари орқали шахснинг ўз фикри, ҳис-туйғулари, кайфияти ҳамда
мавжуд воқеликка муносабатини ифодалаши
Мулоқот жараёнида ахборот алмашиш воситалари –
шахслараро
мулоқот жараёнида ахборот алмашинувини таъминловчи моддий ва
номоддий нарса, омиллар (oғзаки ва ёзма нутқ, паралингвистик ва
экстралингвистик тизимлар, мулоқотнинг ташкилий кўлами ва вақти, кўз
қарашлар ёрдамида ташкил этиладиган алоқа,
белгиларнинг оптик-
кинетик тизими (мимика, пантомимика, жестлар – гавда, қўл ва оёқ
ҳаракатлари))
Мулоқот – 1) кишиларнинг ўзаро алоқаси, бир-бирларига таъсир
кўрсатишлари кишилар ўртасидаги алоқани
тиклаш ва ривожлантириш
жараёни; 2) кишиларнинг бир-бирларига таъсир кўрсатиши асосида улар
ўртасида рўй берадиган ахборот алмашинуви
Do'stlaringiz bilan baham: