70
эгалиги
Педагогик тафаккур – педагогик жараён, вазият ва ҳодисалар
моҳиятининг,
шунингдек, улар ўртасидаги муҳим боғланиш ва
алоқаларнинг педагог онгида тўлақонли акс этиши, янги ғояларни илгари
суриш, янгиликлар яратиш, шунингдек, педагогик жараён,
вазият ва
ҳодисаларнинг натижаларини башоратлаш; педагог ақлий
фаолиятининг
юксак шакли
Ритмика – айрим сўз ва бўғинларнинг айтилиш муддати ва
тўхталиши, нутқ ва ифодаларнинг навбат билан ўз ўрнида ишлатилиши
Ритм (юнон. “rhythmos” < “rjeo” – “оқаман”) – нутқда товушларнинг
муайян изчиллик, кетма-кетликда асосида такрорланиб келиши, яъни нутқ
вазнини ифодаловчи муҳим хусусият
Ташкилотчилик қобилияти – педагог
томонидан таълимий ва
тарбиявий жараёнларни илмий-назарий, методик ва ҳиссий жиҳатдан
тўғри ташкил этилишини англатувчи сифат
Тембр (фр. “timbre” – “қўнғироқ”, “белги”, “тамға”, “фарқловчи
белги”) – товушнинг товланиши (товуш рангдорлиги, ёрқинлиги,
юмшоқлиги ва алоҳидалиги)ни ифодаловчи хусусият
Товушнинг ихчамлиги ва ҳаракатчанлиги – нутқ ҳосил қилувчи
органлар фаолияти асосида ҳосил бўлган
товушнинг бежирим, йиғинчоқ
ва тебранувчан эканлигини англатувчи хусусият
Do'stlaringiz bilan baham: