69
Нутқ аппарати – нутқни ҳосил қилишда иштирок этувчи органлар.
Нутқли (ёки товушли) нафас олиш (фонацион, юнон. “phono” –
“товуш”) – нафаснинг нутқ жараёнидаги олиниши
Нутқ маданияти – ўз фикрини нутқ ёрдамида мантиқли, тўғри,
образли,
аниқ
ва
ифодали
етказиб
бериш
малакаларининг
ўзлаштирилганлик даражаси
Нутқ техникаси – нутқни тингловчи ёки ўқувчига етказишда
қўлланиладиган воситалар мажмуи
Нутқ ҳосил қилувчи органлар – нутқни ҳосил қилиш жараёнида
иштирок этувчи органлар (ўпка, иккита бронх, трахея, кекирдак, бўғиз,
ҳиқилдоқ, ҳалқум, тишлар, бурун бўшлиғи, лаблар)
Пантомимика – педагог томонидан баён этилаётган муайян фикрни
алоҳида ажратиб кўрсатишга, маълум қиёфа орқали гавлантиришга имкон
беради гавда, қўл ва оёқларнинг ҳаракати
Паралингвистик тизим (юнон. “pará” – яқин, нем. “linguistik” – тил)
– мулоқот таркибида сўзли, назарий маълумотларни сўзсиз
воситалар
билан биргаликда узатилиши англатувчи тизим.
Педагогик
маҳоратнинг
муҳим
таркибий
қисмлари
–
ўқитувчиларда намоён бўладиган касбий маҳорат асосини ташкил этувчи
элемент (унсур)лар (педагогик одоб, педагогик билимдонлик,
педагогик
қобилият, педагогик мулоқот маданияти,
педагогик релаксация,
коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти, педагогик такт (назокат),
педагогик техника, нутқ техникаси,
педагогик ижодкорлик, педагогик
тажриба, педагогик маданият)
Do'stlaringiz bilan baham: