Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


мувозанатлашган бўлиши принципи


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

мувозанатлашган бўлиши принципи. 
Мазкур принцип тест топшириқлари мазмунини танлашда мақсадга 
мувофиқликни келтириб чиқаради, яъни Рейтинг тизимининг оралиқ ва 
якуний назорат учун тузилаётган тест топшириқларининг мазмуни унинг 
тури ва қўлланишини эътиборга олинган ҳолда боб, бўлим ёки курс 
мазмунини тўлиқ қамраб олишини тақоза этади. 
Шунингдек, якуний назорат учун тузилаётган тест топшириқлари 
ўзида курснинг назарий масалалари, тушунчалар, қонунлар ва қонуниятлар, 
гипотезалар, фактик материаллар, масала ва машқларни мужассамлаш-
тириши лозим.
8-принцип. Тест топшириқлари мазмунининг тизимлилиги 
принципи. 
Мазкур принципга асосан, тест топшириқларининг мазмунини 
танлашда, мазмун таҳсил олувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва 
малакаларини назорат қилишда тизимлилик талабларига жавоб бериши 
лозим. Ундан ташқари тест топшириқларининг тизимли мазмуни, бир-


83 
бири билан узвий боғланган билимларнинг умумий структурасини акс 
эттириши зарур. 
Демак, ҳар бир тест топшириғи умумий билимлар тизимидан унинг 
муайян қисмини назорат қилишига эътибор қаратиш лозим. 
9-принцип. 
Тест 
топшириғи 
мазмунининг 
вариативлиги 
принципи. 
Тест топшириғи биринчи марта амалиётга жорий этилганда, уларнинг 
мазмуни таҳсил олувчиларга маълум бўлиб қолади ва тест жавоблари 
хақидаги ахборотнинг четга чиқиб кетиш ҳолларининг олдини олиш учун, 
мазкур принцип тест саволлари ва жавобларини кўп вариантли қилиш, 
уларни алмаштириб, янгилаб туришни тақоза этади. Бу ҳолатда тест 
топшириқларининг мазмуни ва уни бажариш қийинчилик даражасини 
сақлаш талаб этилади. 
Назорат саволлари 
1. Тестология тушунчаси. 
2. Тест топшириқларига қўйиладиладиган асосий талаблар. 
3. Тест тузиш босқичлари ва турлари.
4. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тузилган тест 
топшириқларини ечиш бўйича йўл-йўриқлар. 


84 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling