Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-мавзу: Технология (меҳнат) дарсларида турли материаллар


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

2-мавзу: Технология (меҳнат) дарсларида турли материаллар 
билан ишлаш усуллари (2 соат амалий машғулот). 
Бошланғич таълимда технология (меҳнат) фанидан турли материаллар 
билан иш турларини фарқлаш, иш қуролларидан тўғри фойдаланиш ҳамда 
ҳавфсизлик қоидаларига амал қилишга ўргатиш. Амалий иш турларини 
бажаришда мўлжал олишни ўргатиш. Технология (меҳнат) дарсларида 
предмет, буюм ва турли нарсаларни аппликация, қуриш-ясашга ўргатиш 
технологияси. Технология дарсларида ўқувчиларда тозалик, диққатни 
жамлаш каби сифатларни ҳам таркиб топтириш.
 
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ 
Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади: 
- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни 
англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни 
мустаҳкамлаш); 
- давра суҳбатлари (кўрилаётган топшириқлар ечимлари бўйича 
таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий 
хулосалар чиқариш); 
- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва асосли 
аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш 
қобилиятини ривожлантириш). 
КЎЧМА МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 
1-мавзу: Она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни назорат 
қилишнинг замонавий технологиялари ( 2 соат кўчма машғулот). 


16 
Бошланғич синф она тили дарсларида ташкил этиладиган назорат ва 
ижодий топшириқларни ташкил этилишини кузатиш. Компетенциявий 
ёндашув асосидаги давлат таълим стандарти ва ўқув дастури бўйича 
назорат ишларига қўйиладиган талабларни ўрганиш. Она тили дарсларида 
ўқувчиларнинг грамматик билимларини таркиб топтириш жараёнини 
таҳлил қилиш. Ўқувчилар назорат ишларини текшириш ва таҳлил 
қилишдаги қийинчиликларни аниқлаш.
2-мавзу: Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали бадиий асарни 
таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш. Синфдан ташқари ўқиш 
дарсларини ташкил этишга замонавий ёндашув ( 2 соат кўчма машғулот).  
Ўқиш дарсларига қўйилган мақсадлар ва уларни амалга 
оширилишини кузатиш ва таҳлил қилиш. Ўқиш дарсларида матн устида 
ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини 
шакллантириш жараёнини кузатиш. Синфдан ташқари ўқиш дарсларини 
ташкил этишдаги инновацияларни ўрганиш. Ўқиш дарсини кузатиш ва уни 
дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил қилиш.
3-мавзу: Математикадан алгебраик (арифметик амаллар, ҳарфий 
ифодалар, тенгламалар ечиш) материаллар устида ишлаш технологияси 
(2соат кўчма машғулот).
Математика дарсларига қўйилган мақсадлар ва уларни амалга 
оширилишини кузатиш ва таҳлил қилиш. Математика дарсларида 
алгебраик (арифметик амаллар, ҳарфий ифодалар, тенгламалар ечиш) 
материаллар устида ишлаш технологияси компетенциясини шакллантириш 
жараёнини кузатиш. Математика дарсини кузатиш ва уни дидактик 
(таълимий) ва услубий таҳлил қилиш.
4-мавзу: Бошланғич таълим математика фанидан масалалар ечишга 
замонавий ёндашув 
Бошланғич синфларда масалалар ечишга ўргатиш, масалани эшитиш 
ва уни мустақил ўқиш малакасини шакллантириш жараёнини таҳлил 
қилиш. Масаланинг бошланғич таҳлилини ўтказиш, масалани қисқа ёзиш,
масалани ечиш уни ўқитувчи талабига биноан ёзиш ва масала саволига 
жавоб бериш малакасини шакллантириш жараёнини кузатиш. 
Кўчма машғулот “Бошланғич таълим фанларини ўқитиш 
методикаси” модули доирасида, талаб даражасидаги моддий-техника 
базага эга ва илмий-услубий жиҳатдан тажрибали умумий ўрта таълим 
бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари фаолият кўрсатаётган 
мактабларда ташкил этилади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling