Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ 


17 
Модулга оид ўрганилган материаллар асосида “Она тили дарсларида 
билим, 
кўникма, 
малакаларни 
назорат 
қилишнинг 
замонавий 
технологиялари”, “Савод ўргатиш даврида ўқишга ўргатишдаги 
муаммолар” мавзуларига оид мустақил иш бажарилади.
Фанлардан дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишда қуйидагиларни: 
кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга қўйилган талаблар 
асосида дарсни таҳлил қилиш.
Дарсни баҳолаш мезонлари: 1) ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги 
таҳлили (дарс ишланмаси, тақвим-мавзу режа, ўқув дастури, дарслик, дарс 
тақдимоти, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва ҳ.к.ларни 
олдиндан ҳозирлаб қўйилганлиги), 2) дарс мазмуни таҳлили (дарс 
мақсадининг тўғри белгиланганлиги, мавзунинг бошқа фанлар билан 
боғланганлиги, 
дарс 
мавзусини 
мустаҳкамлаш 
учун 
берилган 
топшириқларнинг тўғри танланганлиги, ўқитувчининг ўз фанини қанчалик 
мукаммал билиши), 3) дарснинг услубий таҳлили (ўқитишнинг турли 
усулларидан тўғри ва ўрнида фойдаланганлиги, дарснинг интерфаоллик 
даражаси (ўқувчиларни фаоллаштирадиган гуруҳларда ёки мустақил 
ишлашига шароитнинг қанчалик яратилганлиги), дарс вақтининг тўғри 
тақсимланганлиги, ўқувчиларнинг дарсдаги гуруҳий ёки мустақил 
ишининг 
тўғри 
ташкил 
қилинганлиги, 
ўқув 
материалларининг 
табақалаштирилганлик даражаси (яхши ва қийин ўзлаштирадиган 
ўқувчиларга муносабат), 4) ўқитувчининг педагогик маҳорати таҳлили 
(ўқитувчининг дарс мавзусини равон тилда тушунтира олиши, 
ўқитувчининг дарсда ўзини дадил тута олиши, мотивация (ўқувчиларни 
таълим олишга ундаш) ва уни рағбатлантириб бориши, дарс давомида 
ижодий, таълимий муҳитни ярата олганлиги, дарсга оид кўргазмали 
қуроллар, 
жиҳозлар 
ва 
асбоблардан 
ўрнида 
фойдаланганлиги, 
ўқувчиларнинг фаоллиги), 5) дарсда дарслик ва бошқа қўшимча ўқув 
материалларидан фойдаланиш таҳлили (дарсда дарсликдан самарали 
фойдаланиш даражаси, қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш 
даражаси), 6) дарсда АКТ ва таълимнинг бошқа воситаларидан 
фойдаланиш таҳлили (ўқитувчининг проектор, мультимедиа ва бошқа 
техник воситалардан фойдалана олиш даражаси, ўқитувчининг тайёрлаган 
тақдимот сифати ёки ўқув доскасидан самарали фойдалана олиши, 
тақдимот сифати ёки мавзу асосий моментларининг доскага ёзиб 
борилиши), 7) дарсда яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар таҳлили 
(ўқитувчининг ўқувчиларга нисбатан муносабати: хушмуомалалиги, тил 
топа олиши, ўқувчиларнинг бир-бирларига нисбатан муносабати: ўзаро 


18 
ёрдам, ҳурмат, ҳамжиҳатлик, ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан 
муносабати: ҳурмат, интизом, эшитиш), 8) Баҳолаш ва дарсга якун ясаш 
таҳлили (ўқувчиларнинг дарс давомида билим ва кўникмаларининг тўғри 
баҳолаб борилиши, баҳолаш топшириқларининг дарс мақсадидан келиб-
чиқиб тузилганлиги, дарс охирида дарсга якун қилиниши, рефлекция) 
асосида дарсни кузатиш ва уни дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил 
қилиш.
Мазкур машғулот умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич 
синфларида ўтказилади. Унда ўтказилган дарс тингловчилар томонидан 
тегишлимезонлар асосида таҳлил қилинади. Илғор педагогик тажрибага 
эга бўлган ўқитувчиларнинг иш тажрибаси ўрганилади. Бу жараёнга 
кўчма машғулот ташкил қилинган бошланғич синф ўқитувчиларини жалб 
этиш, уларнинг дарсларини таҳлил қилиш орқали уларга методик ёрдам 
кўрсатиш ҳам кўзда тутилади. Машғулот натижаси сифатида очиқ 
дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш варағи тўлдирилади ва малака ишига 
илова қилинади.

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling