Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АКТЛАРИ: ТУШУНЧАСИ, ХУСУСИЯТИ ВА ТУРЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet96/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

87. ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АКТЛАРИ: ТУШУНЧАСИ, ХУСУСИЯТИ ВА ТУРЛАРИ


Ҳуқуқни қўллаш акти – бу муайян юридик иш бўйича муайян шахс(лар)нинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва у(лар)нинг юридик жавобгарлик даражасини белгиловчи, юридик фактлар ва ҳуқуқ нормаларига асосланиб ваколатли ёки мансабдор шахс томонидан чиқариладиган ҳуқуқий акт. Юридик ишни ҳал этиш ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжатларига нис­батан бўйсунувчи мақомга эга бўлган ҳуқуқни қўллаш актларида қайд этилади. Улар ҳуқуқий нормаларга асосланади ҳамда норматив ҳужжатларни амалга ошириш жараёнига индивидуал норматив таъсирини ўтказиш мақсадини кўзлайди.
Ҳуқуқни қўллаш актларининг хусусиятлари:

  • ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан чиқарилиши;

  • актлар қатъий индивидуаллашганлиги, уларнинг муайян шахс ва ҳодисаларга нисбатан эканлиги;

  • давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланиши;

  • ҳуқуқни қўллаш актларининг бир маротаба қўлланилиши ва шу билан у ўз вазифасини тамомлаши (яъни унинг ўз кучини йўқотиши).

Ҳуқуқни қўллаш актларининг турлари:

    • парламент актлари;

    • давлат бошлиғи актлари;

    • ижро ҳокимияти органларининг актлари;

    • суд ҳокимияти органларининг актлари;

    • маҳаллий вакиллик ҳокимият (ўзини ўзи бошқариш) органларининг актлари;

    • корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларининг актлари.

Ҳуқуқни қўллаш актлари асослантирилганлик, қонунийлик ва мақсадга мувофиқлик тамойиллари талабларига жавоб бериши лозим.
88. ҲУҚУҚДАГИ БЎШЛИҚЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари жамиятдаги бошқа воқеликлар билан биргаликда доимо ривожланишда бўлади. Бинобарин, жамият ҳаётига таъсир қилувчи омиллар натижасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб боради. Бу эса қонуншуноснинг (ҳуқуқ ижодкорининг) ҳуқуқ тизимини мазкур жараёнга мос равишда шакллантириб ва такомиллаштириб боришини талаб этади. Ҳуқуқ нормалари мавжуд ва келгуси ижтимоий муносабатларни қанчалик эътиборга олган ҳолда яратилмасин, бунда жамиятдаги барча ўзгаришларнинг барча жиҳатларини қамраб олиш мумкин эмас.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling